Ҳар томонлама баркамол, комил инсонни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ёшлар онгига таъсир қилмасдан қолмайди


Download 49.63 Kb.
Sana09.03.2023
Hajmi49.63 Kb.
#1255724
Bog'liq
Tarbiya jarayonida oila


Тарбия жараёнида оила, маҳалла ҳамда таълим муассаларининг ўзаро ҳамкорлиги.
Ҳар томонлама баркамол, комил инсонни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ёшлар онгига таъсир қилмасдан қолмайди. Ёш авлодни маънавий-ахлоқий, маданий-маърифий жиҳатдан етук инсонлар қилиб тарбиялаш иши биринчи навбатда оиладан бошланади. Бу борада баркамол авлодни тарбиялашда ота-она, маҳалла ва таълим муассасаларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.
Айниқса, ушбу ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш ўсмирлар орасида қаровсизлик, тартиббузарлик, жиноятчилик ва шунга ўхшаш маиший бузуқликлар билан шуғулланишнинг олдини олишда муҳим тарбия воситасидир. Боланинг қандай инсон бўлиб вояга етиши ота-она тарбияси ва атроф – муҳит таъсирига боғлиқ. Бола тарбиясида уларнинг ёш жиҳатига, руҳият ва тушунчасига, феъл-атворига алоҳида аҳамият бериш зарурдир.
Юртбошимиз "Юксак маънавият–енгилмас куч” китобида "..Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир” деб таъкидлаган. Ушбу талаб асосида мамлакатимизда насли тоза, жисмонан соғлом, билим ва тафаккури ўткир, маънавиятли, аниқ касбга ва мутахассисликка эга, ғоявий собитқадам фарзандлар, яъни баркамол авлод модели яратилди ва уни шакллантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Маълумки, "Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг 69-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 июндаги "Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 175-сонли қарори қабул қилиниб, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши фаолиятига асос солинди
Шундай экан, жойларда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизмини кучайтириш, Жамоат кенгашининг Низоми асосида ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш, ҳудудий Жамоат кенгашлари таркибини тўғри шакллантириш Жамоат кенгашлари фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ёшлар онгига таъсир қилмасдан қолмаслиги ҳамда ҳозирги таълим муассасаларида таълим-тарбия олаётган ёш авлод эртага бизнинг қўлимиздан ишимизни оладиган, ҳаётимизни давом эттириб, ўзидан кейинги авлодга етказувчи ворислар эканлиги айни ҳақиқатдир. Шундай экан, ёш авлод тарбияси билан шуғулланадиган ўзаро чамбарчас боғлиқ уч омил – оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эгадир.
Муҳтасар қилганда, тарбия – туб моҳияти билан жамият кўламида амалга ошириладиган ишдир. Ҳар бир болага муносабат ота-онанинг ҳам, ўқитувчининг ҳам, жамоатчиликнинг ҳам миллатга, Ватанга бўлган муносабатини акс эттиради. Демак, тарбияни фақат оилага, таълим муассасасига ташлаб қўймай, бутун жамоатчилик ҳамкорлигида, яъни давлат ва нодавлат ташкилотлари яқин ҳамкорликда иш юритсагина, ўсиб келаётган ёш авлод баркамол, ҳар томонлама етук бўлиб этишади.
Ўйлайманки, бугунги ўтказилган ўқув семинар ҳам тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича олдимизда турган вазифалар ва муаммоларнинг ечимига оқилона ёндашув бўлиб, барча соҳаларни бир мақсад йўлида бирлаштиради ҳамда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” Жамоат кенгашлари фаолиятини кучайтириб, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда ўзининг ижобий самарасини беради.
Шу ўринда, Жамоат кенгашлари раислари ва аъзоларидан мазкур ўқув семинардан олган тажрибалар асосида ҳар бир таълим муассасасида режа асосида таркибнинг тўлиқ иштирокида, шунингдек, ўз навбатида ҳар бир таълим муассасасида ҳудудий Жамоат кенгаши аъзолари иштирокида ўқув семинарларни самарали ташкил этишларини сўраймиз.
Download 49.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling