Ҳаракат Хотиржамлик Ишонч
СИЗ ЁҚТИРГАН РАНГ ВА СИЗНИНГ ХАРАКТЕРИНГИЗ
Download 72.09 Kb.
|
Натижалар таҳлили
СИЗ ЁҚТИРГАН РАНГ ВА СИЗНИНГ ХАРАКТЕРИНГИЗ
Аёллар ва эркаклар битта ёки икки-уч рангни афзал кўрадилар. Рангни идрок этиш вақт ўтиши билан ўзгариши ҳам мумкин. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз ёқтирган ранг характерингиз ва эмоционал ҳолатингиз ҳақида хабар беради. Таъкидланишича, тўқ ранглар (кўк, яшил, ва уларга ўхшаш) деб аталувчи ранглар хотиржамлик, нозиклик, ғамгинлик, оч ранглар куч, ҳокимият, фаоллик, қувонч рамзидир. Ушбу тест асосида келтирилган мулоҳазаларга қараб, ҳар биримиз ўзимиз учун зарур хулосаларни чиқариб олишимиз мумкин. Оқ ранг - барча рангларнинг синтези ҳисобланади, чунки у "идеал" ранг, "орзулар ранги" дир. Унда бир неча маъно мужассамлашган. Оқ ранг бир вақтнинг ўзида ёруғлик жилваси ҳамда муз ҳароратини акс эттиради. Ушбу рангни инсон характеридан қатъий назар афзал кўриши мумкин, чунки у ўзидан ҳеч кимни итармайди. Қора ранг - оқ рангнинг акси. Ушбу ранг ҳаётни қайғули идрок этиш рамзи, ишончсизлик рангидир. Қора рангли либослар кийинни ёқтирувчи кишилар кўпинча ҳаётни тўқ рангларда идрок этадилар, ўзларига ишончни ҳис қилмайдилар, бахтсиз, депрессияга мойил бўлиб, ҳаётда идеалларига эришишга шубҳа билан қарайдилар. Қора рангли костюм ёки кўйлакни анча ёрқин, кўзга ташланадиган ранглисига тез-тез алмаштириб туриш тушкунлик кайфиятининг кўпинча ўзгариб туришидан далолатдир. Кул ранг - бирор қарор қабул қилишдан аввал кўп ўйлайдиган, мулоҳазалилик ва ишончсизлик хос бўлган кишиларнинг севимли рангидир. Шунингдек, кул ранг ўзини кўрсатишдан чўчийдигандар афзал кўрадиган нейтрал рангдир. Кул рангга салбий муносабат эса импульсив, енгил табиатли характер кўрсаткичидир. Қизил ранг - эҳтирослар ранги. Бу мард, иродали, ҳокимликка мойил, беқарор, фидоий, мулоқатчан кишиларнинг афзал кўрувчи рангидир. Бу рангни ёқтирмайдиганлар кўпинча номукаммаллик комплекси, жанжалдан қўрқиш, ёлғизликка интилиш, муносабатларда барқарорликка интилишдан жабр кўрадилар. Тўқ сариқ - яхши ривожланган интуицияга эга бўлган ҳамда эҳтиросли, хаёлпараст кишилар ёқтирадиган ранг. Шу билан бирга бу ранг мунофиқлик, иккиюзламачилик, муғомбирлик тимсоли ҳисобланади. Жигар ранг - ва унинг барча турлари (ер ранги)ни қатъиятли, ўзига ишонган одамлар афзал деб биладилар. Улар анъаналар ҳамда оилаларини қадрлайдилар. Бу ранг худбин, ўзини яхши кўрадиган, писмиқ кишилар учун ёқимсиз ранг ҳисобланади. Сариқ ранг - хотиржамлик, зиёлилик, эркинлик тимсолидир. Қоидага кўра, бу рангни мулоқатчан, билимларга қизиқувчан, мард, шароитларга енгил мослашувчан ҳамда бошқаларга ёқимли бўлиш имкониятидан завқланадиган кишилар севадилар. Ушбу ранг одатда жиддий, пессимистик кайфиятда бўлган, таниш-билишлик ўрнатиш қийин бўлган кишиларга ёқмайди. Оч яшил ранг - фақат ҳукмдор, ўз иродасини бошқаларга сингдиришга интилувчан, бироқ мураккаб вазиятларга ҳаракат қилишдан қочувчи кишиларга ёқади. Пушти ранг - бу ҳаёт ранги. Уни севувчи кишилар арзимаган сабабларга кўра ҳаяжонланишга мойилдирлар. Бу ранг ҳисобкитобли (прагматик) кишиларда қўзгалишни ҳосил қилади. Бинафша ранг - кучли эмоционаллик, таъсирчанлик, юксак маънавийлик, хушмуомалаликни билдиради. Уни қабул қилмаслик кучли ривожланган бурч ҳисси, бугунги кун билан яшаш истаги белгисидир Бу гармоник ривожланган одамларнинг типик рангидир. Кўк ранг - ушбу ранг осмон ранги бўлганлиги сабабли инсонниг маънавий юксаклиги, софлиги билан боғланади. Агар кўк ранг ёқса, бу камтарлик ва меланхолиядан далолат беради. Бундай кишилар тез ва осон чарчаганликлари туфайли тез-тез дам олишлари керак бўлади. Улар учун ўзига ишонч ҳисси ва атрофдагиларнинг илиқ муносабати жуда зарур. Кўк рангни ёқтирмаслик ҳамма нарсага қодир, деган таасурот қолдиришга интилувчи кишиларни характерлайди. Бироқ, моҳиятига кўра, бу ранг - ишончсизлик ва одамовилик намунасидир. Ушбу рангга бефарқлик ҳиссиёт соҳасидаги енгил табиатлиликдан далолат беради. Яшил ранг - табиат, табиийлик, баҳор, ҳаёт рангидир. Уни афзал кўрувчилар бошқаларнинг таъсиридан қўрқадилар, ҳаётий зарур деб ҳисоблаганликлари сабабли ўз-ўзини тасдиқлаш йўлларини излайдилар. Уни ёқтирмайдиганлар ҳаётий муаммолар, тақдирнинг алғов-далговлари, умуман ҳар қандай қийинчиликлардан чўчийдилар. Download 72.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling