Ҳаракат Хотиржамлик Ишонч


Download 72.09 Kb.
bet4/4
Sana16.11.2023
Hajmi72.09 Kb.
#1781550
1   2   3   4
Bog'liq
Натижалар таҳлили

«ОИЛА РАСМИ» МЕТОДИКАСИ
Тадқиқот учун - оқ қоғоз (21 х 29см ҳажмдаги), 6 хил рангли қалам (қора, қизил, кўк, яшил, сариқ, жигарранг), ўчиргич зарур. Болага қўйидагича кўрсатма берилади: «Илтимос, ўз оиланг расмини чиз». Бунда «оила» сўзининг маъносини тушунтириш таъқиқланади. Агар бола нима чизиш кераклигини сўраса, психолог кўрсатмани қайта такрорлаши зарур. Вазифани бажариш вақти чегараланмаган (кўпинча 35 минутдан ошмайди). Вазифани бажариш жараёнида баённомада қуйидагилар қайд қилиниши зарур:

  1. деталларни чизиш кетма-кетлиги:

  2. 15 секунддан ортиқ паузалар;

  3. деталларни ўчириш;

  4. боланинг спонтан (дабдурустдан, ўз-ўзидан берилган) изоҳлари;

  5. эмоционал реакциялар ҳамда уларнинг тасвир мазмуни билан алоқаси.

Вазифа бажариб бўлингач, психолог вербал йўл билан иложи борича кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилиши лозим. Одатда қуйидаги савол билан мурожаат қилинади:

  1. Айт-чи, бу ерда ким тасвирланган?

  2. Улар қаерда тасвирланган?

  3. Улар нима қилишаяпти7

  4. Буни ким ўйлаб топди?

  5. Расмда чизилганларнинг энг бахтлиси ким? Нима учун?

  6. Улардан энг бахтсизи ким? Нима учун?

Охирги иккита саволга агар бола жавоб бергиси келмаса, уни мажбурлаш мумкин эмас. Чунки у ҳиссиётлар билан боғлиқ.
Суҳбат давомида психолог бола чизган расмнинг мазмунини аниқлашга ҳаракат қилиши зарур:

  • агар оила аъзоларидан бири тасвирланмаган бўлса унга нисбатан ҳиссиётларини;

  • унинг сабабларини; расмдаги алоҳида деталлар (ҳайвончалар, қушчалар) бола учун қандай аҳамиятга эга эканлигини билиш муҳимдир. Аммо бунда иложи борича, тўғри, бевосита саволларга мурожаат қилмаслик зарурки, бу болада ташвишланиш, ҳимоя реакцияларини келтириб чиқариши мумкин. Кўпинча бундай ҳолларда проектив саволларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир (масалан, «агар қушча ўрнига одам расми чизилган бўлса, у ким бўлиши мумкин?», «Аканг билан мусобақалашсанг ким ютган бўларди?», «Бирор ерга бормоқчи бўлса, аканг ўзи билан кимни олиб кетар эди?»).

Суҳбатдан сўнг болага 6 турдаги вазиятни ҳал қилиш таклиф қилинади: улардан учтаси оила аъзоларига нисбатан негатив ҳиссиётларни, учтаси ижобий муносабатни аниқлашга қаратилган:

  1. Тасаввур қилайлик, циркка 2та чиптанг бор. Кимни ўзинг билан бирга циркка таклиф қилар эдинг?

  2. Тасаввур қилайлик, оилангиз меҳмонга бориши керак. Бироқ кимдир касал бўлиб уйда қолади. У ким?

  3. Конструктордан уй ясаяпсан, лекин унинг улдасидан чиқа олмаяпсан. Кимни ёрдамга чақирасан?

  4. Сенда қизиқарли фильмга бир неча чипталар бор, лекин у оила аъзоларининг сонидан 1тага кам. Уйда ким қолади?

  5. Тасаввур қилайлик, сен кимсасиз оролга тушиб қолдинг, у ерда ким билан яшашни хоҳлардинг?

  6. Сенда қизиқарли лото ўйини бор. Оила аъзоларинг билан уни ўйнамоқчисизлар. Аммо битта одам ортиқчалик қилаяпти. Ким лото ўйнамайди?

Интерпретация учун қуйидагиларни билиш зарур:

  1. қилинаётган боланинг ёши;

  2. унинг аъзолари сони, ака-сингиллари ёши;

  3. агар иложи бўлса, боланинг уй ва боғчадаги, мактабдаги хулқи ҳақида маълумотлар.

«Оила расми» методикаси интерпретациясини шартли 3 қисмга ажратиш мумкин:

  1. «оила расми» структураси таҳлили;

  2. оила аъзолари график тасвири хусусиятлари тавсифи;

  3. расм чизиш жараёни таҳлили.

  1. «Оила расми» структурасини таҳлил қилиш ва чизилган ҳамда реал оила таркибини таққослаш.

Одатда, оилада ижобий эмоцияларни ҳис қилувчи бола оилани тўлалигича акс эттиради. Тадқиқотларда кўрсатилишича, 6-8 ёшли, нормал интеллектга эга бўлган болаларнинг 85% (оиласи билан яшовчи) расмда оила аъзоларини тўлиқ расмини чизади. Агар оила аъзоларидан бирортаси тушиб қолган бўлса, бунга алоҳида эътибор берилиши талаб қилинади. Чунки у эмоционал зиддият, оиладаги мавжуд вазиятдан қониқмасликдан далолат беради.
Баъзи ҳолларда расмда умуман одамлар акс эттирилмаслиги ёки оилага умуман алоқаси бўлмаган одамлар акс эттирилганлигини кўриш мумкин. Бундай ҳолатлар жуда кам учрайди. Бунинг сабаби оила билан боглиқ бўлган салбий кечинмалар; рад этилганлик ҳисси; ҳимоясизлик ҳисси, юқори даражадаги хавотирланиш ҳамда психологнинг ўрганилаётган бола билан яхши алоқа ўрната олмаганлиги бўлишги мумкин.
Амалиётда баъзан болалар оила аъзоларидан бирини тушириб қолишдиришлари ҳам учраб туради. Бунинг сабаби ўша оила
Download 72.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling