Ҳаракатланувчи таркибни издан чиқишини ва габаритини назорат қилувчи қурилмалар


ҲТИЧНҚҚ датчикининг назорат схемасини тўғри


Download 288.55 Kb.
bet6/8
Sana03.02.2023
Hajmi288.55 Kb.
#1148750
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
16 КГУ и УКСПС

3. ҲТИЧНҚҚ датчикининг назорат схемасини тўғри
ишлашини текшириш
СМБ электромеханиги линиянинг қисқа туташуви назорати билан ҲТИЧНҚҚ датчикларини ёқишни назорат қилишнинг электр схемасини қўллашда СМБ катта электромеханиги ва дистанция диспетчери рухсати билан поездлар ҳаракатидан бўш вақтда ушбу схеманинг тўғри ишлашини текширади. Ушбу текширишни ҲТИЧНҚҚ текшируви билан биргаликда ыуйидагиларни бажариш керак бўлади:
СМБ электрмеханиги ишни бошлаш вақтини ДСП ёки поезд диспетчери билан келишилган ҳолда ва ДУ-46 текширув журналига олдиндан ёзиб қўяди.
СМБ электрмеханиги ёзуви остига ДСП сана ва вақтни қўйиб имзо қўяди. ДСП имзоси СМБ электромеханик учун текширишни бошлаш учун рухсат ҳисобланади.
ҲТИЧНҚҚ датчикларини назорат қилиш схемасини тўғри ишлашини, датчикларни носозлигини иммитация қилиб ва линияни қисқа туташтириб текширилади.
ҲТИЧНҚҚ датчикларини носозлигини иммитациясини СМБ электромеханиги датчикдаги улагични (перемычка) ўчириб, линиядаги қисқа туташувни эса, йўл қутисида кабел толалари уланган жойга вақтинчалик улагичлар (перемычка) қўйиб бажаради.
ҲТИЧНҚҚ датчикларини носозлигини ва линияни қисқа туташиш иммитацияси бошланган вақтдан ДСПнинг бошқарув аппаратида оқ лампа ўрнига қизил лампа ёниб, ҲТИЧНҚҚ датчики носозлигини кўрсатади.
ҲТИЧНҚҚ датчиклари назорат схемасини тўғри ишлаши ҳақида СМБ электромеханиги ДСП дан телефон ёки радиоалоқа орқали билиб, ишонч ҳосил қилади.
СМБ электромеханиги ҲТИЧНҚҚ датчиклари назорат схемасини тўғри ишлашига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, линиядаги қисқа туташувни иммитация қилиб турувчи вақтинчалик улагичларни (перемычкаларни) ечиб олади ва ҲТИЧНҚҚ датчикидаги улагични (перемычкани) жойига ўрнатади.
ҲТИЧНҚҚ датчиклари назорат схемаси тиклангандан сўнг ДСПнинг бошқарув аппаратида оқ лампа ёнади. Бу холат, ҲТИЧНҚҚни нормал ишини назорат қилади ва бу тўғрисида СМБ электромеханиги ДСП дан телефон ёки радиоалоқа орқали ишонч ҳосил қилади.
Текширув тугагани ҳақида СМБ электромеханиги ДСП ёки поезд диспетчерига ахборот беради, ДУ-46 журналига ёзади ва дистанция диспетчерига хабар беради.



Download 288.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling