Ҳаракатланувчи таркибни издан чиқишини ва габаритини назорат қилувчи қурилмалар
Download 288.55 Kb.
|
16 КГУ и УКСПС
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. ҲТИЧНҚҚ датчики ҳолатини СМБ электромеханиги ва йўл бригадири билан биргаликда текшириш.
Ўлчаш асбоблари, ускуналар, материаллар: комбинацияланган асбоб Ц4380 (ампевольтметр ЭК - 2346, мультиметр В7-63); ДСП билан алоқа қилиш учун олиб юриладиган радиостанция ёки бошқа, тоннел, кўприкни қўриқлаш пости набатчиси билан алоқа воситалари; икки томонлама гайка калити 14x17, 17x22, 27x32 мм; кўндаланг гайка калити 7x140, 8x140, 9x140, 11x140 мм; массаси 0,5 кг чилангарлик болғаси; релели шкаф (йўл қутиси) калити; кондукторлик сумкаси; сигнал нимчаси. 1. ҲТИЧНҚҚ датчики ҳолатини СМБ электромеханиги ва йўл бригадири билан биргаликда текшириш. 1.1. ҲТИЧНҚҚ га техник хизмат кўрсатиш бўйича вазифаларни тақсимоти монтаж қилишда, фойдаланишга топширишда, темир йўл ҳаракат таркибларини тушиб кетишини назорат қилиш қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича Йўриқномасида белгиланган. ҲТИЧНҚҚ назорат қурилмаси ҳолатини текшириш (планкалари уланган датчиклари ва тросли улагичлар) СМБ электромеханиги ва йўл бригадири билан биргаликда, поездлар ҳаракатидан бўш вақтда, йилда 2 маротаба ўтказилади. ҲТИЧНҚҚ назорат қурилмаси техник хужжатларга мос бўлиши лозим. Назорат қурилма кўздан кечирилиб текширилади. Бунда, йўл бригадири ва СМБ электромеханиги билан биргаликда: ҲТИЧНҚҚ датчики ва ёғоч шпаллари ҳолатини, датчикларни шпалга тўғри ва пухта махкамланганлиги текширадилар. Массаси 0,5 кг чилангарлик болғаси билан уриб кўриб кронштейнни унинг асосига пухта махкамланганлиги, шунингдек датчикларни ўзаро боғлаб турувчи улагич (перемычка) ва планкалар текширилади. Зарурат бўлганда датчикларни уловчи тугунларни гайка калити ёрдамида маҳкамланади. Гайка калити билан контргайкаларни бўшатилади, сўнгра гайка буралади ва контргайка қотирилади. Датчик кронштейни ва унинг асоси билан пухта электр контактни таъминлаш учун, асоснинг втулкалари графитли мойлаш материали билан тўлдирилади. Йилда бир маротаба графитли мойлаш материалини янгилаб туриш керак. Йўл хўжалиги ходимлари ҲТИЧНҚҚнинг назорат токлари ёғоч шпаллардан оқиб кетмаслиги учун, шпалларнинг устини тозалашади. Шпалларда вертикал силжишлар (люфтлар) бўлмаслиги лозим, буни ҲТИЧНҚҚ датчиклари ўрнатилган ҳудудидан поездлар ўтиши вақтида аниқланади. ҲТИЧНҚҚ назорат қурилмасини текширишда рельс асоси билан балласт оралиғидаги тирқишга аҳамият берилади, бу тирқиш шпал қутисининг бутун эни бўйича 30 мм дан кам бўлмаслиги лозим. СМБ электромеханиги кабел муфталари, йўл қутилари, тросли улагичлар (перемычкалар), улагичларни (перемычкаларни) ярим шпалларга маҳкамланиши, шунингдек тросли улагичлар (перемычкалар) ва планкаларни датчикга пухта қотирилганлигини текширади Бажарилган ишлар ҳақида ШУ-2 формадаги журналга ёзилади. Текширувлар натижасида аниқланган камчиликлар, бартараф этилиши лозим, шу вақтда бартараф этиш имкони бўлмаганда, улар ДУ-46 журналига ким томонидан ва қандай муддатда бартараф этилишини кўрсатиб ёзиб қўйилади. Қор тозаловчи техника ишлайдиган темир йўл участкаларида, қиш мавсумида ҲТИЧНҚҚ ўрнатиладиган жойлар Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида сигналлаштириш бўйича Йўриқномасининг талабларига мувофиқ вақтинчалик сигнал белгилар билан ҳимояланган бўлиши керак: ҲТИЧНҚҚ олдида- «Поднять нож, закрыть крылья», ҲТИЧНҚҚ дан кейин- « Опустить нож, открыть крылья ». Тезкор қор тозаловчи техника ишлайдиган темир йўл участкаларида, «Поднять нож, закрыть крылья» белгисидан олдин, вақтинчалик «Подготовиться к поднятию ножа и закрытию крыльев» сигнал белгилари ўрнатилади.
Download 288.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling