Ҳаракатланувчи таркибни издан чиқишини ва габаритини назорат қилувчи қурилмалар


Download 288.55 Kb.
bet3/8
Sana03.02.2023
Hajmi288.55 Kb.
#1148750
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
16 КГУ и УКСПС

УКСПС
2. ҲТИЧНҚҚ нинг вазифаси ва ишлаш принципи
2.1. ҲТИЧНҚҚ нинг вазифаси.
ҲТИЧНҚҚ, ҳаракат таркибининг (поездда) пастки габаритдан чиқиб турувчи қисмларни, шунингдек ғилдирак жуфтлиги темир йўлдан чиқиб кетишини назорат қилиш учун ва қурилма ишга тушганда, поездни бекат ёки сунъий иншоот (тоннел, кўприк) олдида тўхтатиш учун мўлжалланган. ҲТИЧНҚҚ ёрдамида поездда пастки габаритдан чиқиб кетувчи деталлар аниқланганда ёки ғилдирак жуфтлиги рельсдан тушиб кетганида, машинист томонидан, кириш, ўтиш, тўсиш ёки беркитиш светофорларининг таъқиқловчи сигналлари олдида, поезд радиоалоқа каналидан ёки темир йўл бекати навбатчиси (бундан кейин – ДСП) узатадиган, информаторнинг овозли маълумоти орқали поезд тўхтатилади.
2.2. ҲТИЧНҚҚ нинг асосий элементлари сифатида, назорат қурилмалари (датчиклар), ёғоч шпалда туташувдан (стыкдан) 1 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатиш чизмаларига биноан монтаж қилинади. Темир йўлларнинг темир бетон шпалли участкаларда - темир бетон шпал ўрнига ўрнатиладиган ёғоч шпалларда монтаж қилинади.
Датчиклар иккита асос ва кронштейндан ташкил топади. Датчикнинг асоси ёғоч шпалга йўл шуруплари билан қотирилади. Датчик кронштейни унинг асосида болтлар ёрдамида маҳкамланади. Датчикларни ўзаро ва кабел боғловчи муфта билан электр улаш учун, тросли улагичлар (перемычкалар) ва металл планкалар қўлланилади.
ҲТИЧНҚҚ датчигининг детал ва тугунлари 1- расмда кўрсатилган.
ҲТИЧНҚҚ датчиги кронштейни узилиш кучи 40-42 кН бўлиши лозим.
Ҳаракат таркиби томонидан синишга учраган ҲТИЧНҚҚ датчиклари янгисига алмаштирилади.
ҲТИЧНҚҚ нинг монтаж чизмалари 2- расмда келтирилган.
ҲТИЧНҚҚ датчикларини релели шкаф ёки йўл қутилари билан боғловчи кабел муфталари орқали улашни, иккита алоҳида кабеллар билан бажариш керак бўлади.
2.3. ҲТИЧНҚҚ нинг ишлаш принципи, ҳаракат таркибида осилиб қолган деталлар бўлганда, пастки габаритдан чиқиб турувчи ёки у рельсдан тушиб кетганида, датчик кронштейни синишга учрайди.
Датчикларнинг синишга учраши натижасида назорат асбоблари ишга тушади, улар ДСП нинг бошқариш аппаратида ёки бошқарув шитида тоннел (кўприкдаги) сигнализация, овозли ва оптик сигналлар беради. Бунда, ҲТИЧНҚҚ нинг ўрнатилган жойига қараб, кириш, ўтиш, тўсиш светофорлари рухсат этувчи ишорадан тақиқловчи ишорага ўтади, тўсиш светофорида қизил ранг ёнади.
2.4. ҲТИЧНҚҚ нинг конструкцияси ва электрик схемаларини ўзгартиришга фақат “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг “Сигналлаштириш ва алоқа бошқармаси” рухсат беради.
2.5. ҲТИЧНҚҚ ишга тушганда тегишли ходимларни харакат қилиш тартиби, монтаж қилиш, фойдаланишга топшириш, темир йўл ҳаракат таркибини темир йўлдан тушиб кетишини назорат қилувчи қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича қўлланмада баён этилган.


Download 288.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling