Конусли майдалагичлар
Режа:
1 Конусли майдалагичлар, уларнинг конструктив шакллари ва ишлаш асослари
2 Майдалагичларнингнинг асосий параметрлари ҳисоби
Конусли майдалагичларнинг вазифаси ишлаш принципи ва классификацияси.
Конусли майдалагич юқори иш унумдорлигига эга бўлиб, турли тог жисларини майдалашда ишлатилади.
Конусли майдалагичлар вазифасига кўра куйдаги турларга бўлинади.
Конусли йирик майдалагич ;
Конусли ўрта майдалагич ;
Конусли майин майдалагич.
Конусли йирик майдалагичлар қабул қилиш тешигининг эни билан ҳаракатерланади. Майдалаш мумкин бўлган тошларнинг ўлчами 4001200 мм, майдаланган тош ўлчами эса 75300 мм ни ташкил қилади. Иш унумдорлиги эса 1502600 М3/соат.
Саноатда қуйидаги ўлчамдаги конусли йирик майдалагичлар ишлаб чиқарилади. КЙМ: 500,900,1200,1500 мм (бу ўлчам қабул қилиш тешиги ўлчами)
Конусли ўрта ва майин майдаловчи майдалагичлар қўзгалувчи конуснинг асоси диаметри билан характерланади ва саноатда қуйидаги ўлчамдаги майдалагичлар ишлаб чиқарилади. D=600,900 мм (КЎМ)
D=1200,1750,2200 мм (КЎМ ва КММ)
Конусли йирик майдалагичларда майдаланган материалнинг тушиш тирқиши ўлчами 10 - 90 мм бўлиб, 75300 мм гача ўлчамдаги тошларни майдалаш мумкин. Иш унумдорлиги эса 19580 М3/соат.
Конусли майин майдаловчи майдалагичларда майдаланган материалнинг тушириш тирқиши ўлчами 320 мм, бўлиб иш унумдорлиги 24180 М3/соат гача. Майдаланиши мумкин бўлган тош ўлчами 40110 мм.
Конусли майдалагичларда материал ички ва ташқи конуслар орасида ички конуснинг эксцентрикли валда айланиши натижасида майдаланади.
Конусли майдалагичларнинг кинематик схемалари 6 - расимда кўрсатилган.
Конусли майдалагичлар конструктив тузилиши бўйича қуйдагича таснифланади :
Осилган валли майдалагич.
Инерцион майдалагич.
Консол валли майдалагич.
5.1-расм. Конусли майдалагичларнинг кинематик схемалари
а - конусли йирик майдалагич.
б - конусли ўрта ва майин майдалагич.
1 - траверс, 2 - қўзгалувчи конус, 3 - вал, 4 - втулка, 5 - таглик.
Конусли йирик майдалагичнинг майдаловчи конуси 70-80 ли бурчак остида тайёрланади. Майдалагич каллаги эса икки қисмдан ташкил топган бўлиб, пўлат корпусдан ва ҳимояловчи қопламдан иборат. Бу қоплам маргенецли пўлатдан тайёрланган. Конуснинг устига ҳам маргенецли қоплам кийгиздирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |