Қарду катта ўқитувчиси Phd ойдиной Очилова ҚарДу 4-курс талабаси Шовдирова Моҳларойим


Download 50 Kb.
bet1/2
Sana06.04.2023
Hajmi50 Kb.
#1333025
  1   2
Bog'liq
Ochilova, Shovdirova maqola 2


ХАЛҚ ТАБОБАТИНИНГ РИВОЖИДА ТАБИБА ВА ОЛИМА АЁЛЛАРНИНГ ЎРНИ.
ҚарДУ катта ўқитувчиси PhD Ойдиной Очилова
ҚарДу 4-курс талабаси Шовдирова Моҳларойим
Аннотация: Бугунги кунда дунё мамлакатлари аҳолисининг табиий, арзон ва хавфсиз халқ табобати усуллари ва дори воситаларига қизиқиши ортиб бормоқда. Замонавий ва ананавий тиббитнинг ривожида хотин қизларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.
Калит сўзлар: Табобат, Халқ табобати академияси, доривор ўсимликлар, шифобахш гиёҳлар, халқ табобати анъаналари, доривор ўсимликлар.
Халқ табобати (анʼанавий тиббиёт) — халқ томонидан тўпланган, касалликларга ташхис қўйиш ва даволашда фойдаланиладиган, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган эмпирик билимлар йиғиндиси. Самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланган халқ табобати усулларининг бир қисми замонавий тиббиёт томонидан қабул қилинган. Халқ табобати сеҳр, эзотеризм ва муқобил элементларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Унинг таркибига кўпинча самарасиз ёки ҳатто хавфли даволаш усуллари ҳам кирган. Халқ табобати атамаси бир қаторда, анʼанавий тиббиёт атамаси билан бир хил маʼнода учрайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан таʼрифланган „анʼанавий тиббиёт“ атамаси Хитой тиббиёти, ҳинд аюрведаси, араб тиббиёти ва маҳаллий тиббиётнинг бошқа шакллари каби соҳаларга тегишли ҳисобланади. Анʼанавий тиббиёт миллий соғлиқни сақлаш тизимига киритилмаган мамлакатларда кўпинча „қўшимча тиббиёт“, „муқобил тиббиёт“ деб ҳам номланади1.
130 дан ортиқ мамлакатларда халқ табиблари фаолияти ва уларнинг усуллари билан боғлиқ хавф-хатарларни тартибга солувчи бўлимлар мавжуд. Аҳоли орасида табиий маҳсулотлардан тайёрланган дори-дармонлар хавфсизроқ деган фикр кенг тарқалган, аммо бу ҳар доим ҳам тўгри эмас2.
Бугунги кунда дунё мамлакатлари аҳолисининг табиий, арзон ва хавфсиз халқ табобати усуллари ва дори воситаларига қизиқиши ортиб бормоқда.
Мўтадил иқлимга эга мамлакатимизда эса бу борада кенг имкониятлар мавжуд. Қолаверса, табиий ҳолда ўсадиган ўзига хос доривор гиёҳларимиз борлиги, диёримизда буюк табиблар ўтгани ва улардан улкан маʼнавий мерос қолганини ҳеч ким инкор эта олмайди.
Ўзбекистон халқ табобати академияси раҳбари Меҳри Нурузова билан юртимизда мавжуд шифобахш гиёҳлардан CОВИД-19ни даволашда керакли дори ёки вакцина ишлаб чиқариш, бунга кимлар даʼвогарлик қилаётгани, ўпкани шамоллаш ва касалликлардан асраш учун нималарга эʼтибор бериш борасида суҳбатлашдик.
- Табобат кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ, аксинча минг йиллардан буён мавжуд, - дейди Меҳри Нурузова. - Тўғри, 1924-йилда табобатчиликни тубдан йўқотиш ҳақидаги қарор билан бу борадаги ҳамма нарсага тақиқ қўйилган эди. Яқин йилларда ичида бу борадаги қарашлар тубдан ўзгарди, халқнинг бойлиги ўзига қайтарилди. Ўтган алломаларнинг мероси қайта тикланди3.
Жаҳонда замонавий тиббиёт ва халқ табобати интеграциялашуви концепцияси оммалашиб борди. Интегратив тиббиёт келажакда етакчилик қилиши мумкинлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Профессор Умберто Солимене “...анъанавий халқ табобатини ўзида мужассамлаштирган, интеграциялашган медицина – келажак медицинасидир”, деб ёзади. Немис олими Софи Хохманн “Миллий ўзлик ва анъаналарнинг тикланиши: собиқ Совет Ўзбекистонида анъанавий тиббиётнинг йўлга қўйилиши” номли мақоласида халқ табобатини ривожлантиришга эътибор қаратиши лозимлигини уқтиради. Унинг таъкидлашича: “Ўзбекистонда давлат томонидан халқ табобатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ва тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда замонавий тиббиёт билан халқ табобатининг уйғунлигини таъминлаш долзарб масаладир”4.
2018 йилнинг 27 ноябрида Тошкент тиббиёт академияси ва Корея соғлиқни сақлаш саноатни ривожлантириш институти (KHIDI) ҳамкорлигида Халқ табобати маркази очилди. Тадбирда кореялик мутахассислардан Ёенг Квон, Пак Джонг Ха, Халқ табобати маркази директори Шин Эсук хоним ва Чонг-Ёнг клиникаси ва KOICA ташкилоти вакиллари иштирок этди. Кореялик мутахассислар шарқ анъанавий тиббиёт усули бўлган Чимсуль5 даволаш усули бўйича мастер-класс ўтказди. Табдирда Халқ табобати маркази директори Шин Эсук хоним ва ТТА реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси бўлим бошлиғи А. Усмонходжаева ҳамкорликда тайёрлаган “Халқ табобати курсига кириш. Семириш, умуртқа ва бўғим оғриқларини даволаш” мавзусидаги маъруза ўқиб берилди. Ҳамкорликда Шарқ тиббиёти йўналиши бўйича қўшма таълим дастурини яратиш, Кореядан етук мутахассисларни таълим жараёнига жалб этиш ва халқ табобатини замонавий тиббиётга татбиқ этиш бўйича Биринчи илмий-амалий симпозиум ўтказиш режалаштирилди6.
Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртларида узоқ йиллар халқ табобат илмини ўргатувчи махсус йўналиш ёки кафедралар бўлмаган. Халқ табобати Академияси Меҳри Нурузова раҳбарлигида кўп йиллардан буён Хитой, Япония, Болгария, Франция, Германия, Эрон ва Россия мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиб келди7.

Download 50 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling