Ареалогия тушунчаси ҳАҚида режа: Ареал лингвистика фанининг мақсад ва вазифалари. Тилларнинг таснифи
Download 19.88 Kb.
|
1--мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маттео Жулио Бартоле
- «Лингвистик геграфия нима»
АРЕАЛОГИЯ ТУШУНЧАСИ ҲАҚИДА РЕЖА: 1.Ареал лингвистика фанининг мақсад ва вазифалари. 2.Тилларнинг таснифи. 3.Ўзбек шеваларининг ареал ўрганиш. Ареалогия (лот. аре – майдон, ҳудуд отдан ясалган сифатнинг юнонча логикос – сўз, тушунча, таълим сўзи билан бирикишидан ҳосил бўлган қўшма сўз) маълум бир ҳудудда маълум бир ҳодисаларнинг (ўсимлик, ҳайвонот, йер қатлами, ер ости ва ер усти бойликлари, аҳоли ҳамда уларнинг тили ва бошқалар) тарқалиш хусусиятларини ўрганишга оид фан бўлиб, бир неча фанларда (жумладан, ботаниқ а, зоология, геология, етнография, филология ва бошқалар) ареалогик йўналиш шаклида мавжуддир. Чунинг учун муайян фанларда бу тушунча (ареал лингвистика (тилшунослик), ареал ботаника, ареал геология ва бошқалар) ўз аксини топган. Ареал лингвистика лисоний ҳодисаларнинг маълум ҳудудларда тарқалиши ва шу асосда тиллараро алоқаларни ўрганувчи йўналишдир. Ареал лингвистика тушунчаси ва атамаси Маттео Жулио Бартоле (1873-1946) италялик тилшунос) томонидан ХХ асрнинг 40-йилларида тилшуносликка киритилган бўлса-да, аммо ареалогик тадқиқотлар ўзининг узоқ тарихига егадир. Фақат ХХ аср бошларида тиллар билан боғлиқ ҳудудий масалаларни ўрганувчи йўналиш ареал лингвистика емас, лингвистик география ёки географик лингвистика атамаси остида машҳур еди. Бу масала проф. А.Шерматовнинг Тошкентда «Фан» нашриёти томонидан 1981 йилда чоп етилган 40 бетлик «Лингвистик геграфия нима» рисоласида ёритилган. Лингвистик география муаммоларининг ХВИИИ-ХХ боши тилшунослари, асосан, икки йўналишда кўпроқ шуғулланганлар: 1. Тилшуносликда кенг тарқалган шевашунослик (диалектология); 2. Тилларнинг таснифи жараёнидаги географик тушунчалар (тилларнинг тарқалиши ва қўлланилиш ҳудудлари) Туркий тилларнинг таснифлари ҳам жуда кўп ҳолларда ҳудудий (ареалогик), географик тарқалиш тушунчалари билан узвий боғлиқ бўлади. Жумладан, туркий тилларнинг илк таснифини берган Маҳмуд Кошғарий туркий халқлар ва шевалар таснифини берар екан уларнинг тарқалиш ҳудудларини «Румдан Чингача» (Кичик Осиёдан Хитойгача) шаклда географик (ҳудудий) чегараларини кўрсатади. ХИХ-ХХ асрларда туркий тилларнинг мукаммал таснифларини берган академик В.Радлов, В.Абогородинский, Н.А.Баскаков таснифларида ҳам ҳудудий –географик номланишни учратиш мумкин. Чунончи, В.В.Радлов туркий тилларнинг шарқий, ғарбий, Ўрта Осиё ва жанубий каби гуруҳларини, академик Ф.Е.Корш шимолий, ғарбий, шарқий, аралаш типли гуруҳларини, академик М.Самойлович жанубиғарбий, жануби-шарқий, шимоли-ғарбий, шимоли-шарқий каби гуруҳларини, Н.А.Баскаков еса ғарбий хун ва шарқий хун тармоқларини ажратади. Кўриниб турибдики, лингвистик тадқиқ ва тасниф жараёнида географик (ҳудудий) тушунчалардан фойдаланиш анча узоқ тарих ҳамда анъанага ега. Лингвистик географиянинг иккинчи тармоғи бўлган диалектология (шевашунослик) маҳаллий (ҳудудий) шеваларни ўрганишга ва таснифлашга хизмат қилади. Бунда ўз-ўзидан савол туғилади: “Лингвистик география тилшунослик тадқиқотларида узоқ анъанага ега бўлса, нима учун ХХ асрнинг ўрталарида ареал лингвистика тармоғи ривожланиб, нисбатан тез ва кенг оммалашди? ” унинг сабаби шундаки, ареал лингвистика диалектологиядан ҳам, лингвистик географиядан ҳам фарқ қилувчи лингвистик ареалогик тадқиқ методидан (АТМ) фойдаланади ва диалектологиядан ҳам, лингвистик географиядан ҳам фарқли бўлган мақсадни кўзлайди. АТМ ҳақида навбатдаги маърузамизда тўхталамиз. Лингвистик география (ёки географик лингвистика) ва диалектология ҳамда ареал лингвистика (ёки лингвистик ареалогия) тилшунослик фанининг айни бир тармоғининг турлича номланиши емас, балки серқирра ижтимоий-тарихий ҳодиса бўлган инсон тилининг турли томонларини турли хил усуллар (методлар) билан ўрганувчи тармоқдир. Ареал лингвистика тадқиқ материали, усуллари билан “Ўзбек диалектологияси”, “Ҳозирги ўзбек тили”, “Туркий филологияга кириш”, “Ўзбек тили тарихи” каби ўқув фанлари узвий боғлиқ ҳолда бу ўқув фанларидан «қониқарли» билимга ега бўлмай туриб, ареал лингвистика фанининг мақсадини англаш, мазмунини уқиш ва ўзлаштириш ҳамда ундан илмий-амалий мақсадларда фойдаланиш мумкин емас. Ўқув фанининг рейтинг тизими ушбу маъруза матнига илова қилинган “Ареал лингвистика бўйича рейтинг топшириқлари ва баҳолаш мезонлар и”да муфассал баён етилган. Ўқув фанининг ўзбек тилидаги ўқув ва илмий адабиётлари ҳозирча махсус дарслик ёки ўқув қўлланмаси сифатида мавжуд емас. Лекин ареал лингвистика ва лингвистик атлас тузиш муаммолари бўйича Ғарбий Европа, рус тилшунослигида кўп ишлар қилинган. Бу адабиётларнинг бир қисми намунавий дастурда келтирилган. Адабиётлар рўйхатида келтирилган АҚШ лингвистик, антропологик ва етнографик вебсайдларидан бу йўналишда катта материал олиш мумкин. Туркийшунослик бўйича диққатга сазовор ва кутубхоналаримизда мавжуд бўлган тадқиқотлар сирасида Н.Гаджиеванинг «Туркий ареал лингвистика муаммолари Ўрта Осиё минтақасида ( Москва: «Наука» 1975.304-б) китобини келтириш мумкин. Бу китоб ушбу ўқув фани бўйича дарслик ёки ўқув қўлланмаси ўрнини боса олади. Хусусан, ишнинг «Ареал лингвистик тадқиқ методлари» масалаларига бағишланган учинчи боби ареалогик тадқиқотлар моҳияти ва методлари билан танишиш, имкониятини беради. Ареал лингвистиканинг асосий тушунчалари А.Б.Жўраевнинг «Ўзбекзабон минтақани ареал ўрганишнинг назарий асослари (Тошкент, «Фан» 1991- 220 б) монографиясидан олиш мумкин. Бу монографиянинг «Туркий тиллар ареал лингвистикасининг айрим методологик масалалари”; “Рефлексия”. “Ўзбек тилшунослигида лингвоареал тадқиқотларнинг шаклланиши ва ривожланишининг асосий омили сифатида» деб номланган И ва ИИ боблари лингвоареал тадқиқ мақсади ва усулларини шарҳлагани боис танишиш ҳамда ўрганиш материали сифатида аҳамиятлидир. Бу монографияда рефлексия (тажалли) деганда ўзбек шеваларининг ва ёзма ёдгорликларини емперик (фаҳмий, тавсифий) ўрганиш натижасида қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда маълумотларни янги мақсадларга еришиш учун қайта гуруҳлаш ҳамда таҳлил етиб баҳолаш тушунилади. Чунинг учун А.Жўраевнинг тадқиқоти ХХ асрнинг 30-80- йилларида ўзбек шеваларининг маҳаллий-ҳудудий тавсифи натижасида қўлга киритилган маълумотларни, АТМ нуқтаи назаридан қайта баҳолаш ва таҳлил етишга қаратилган. Монографиянинг 186-201- бетларида лингвистик ареалогиянинг енг асосий тушунчаларидан иборат бўлган атамаларнинг турли тадқиқотларда хилма -хил талқини (жумладан, лисоний ареал тушунчасининг ўндан ортиқ манбаларда) илова сифатида берилган. Маъруза матнининг 6-иловасида шу луғат асосида асосий ареалогик атамалар луғатини бердик. Туркий тиллар, жумладан, ўзбек лингвоареалогияси бўйича Г.Ф.Благованинг «Туркий тилларда турланишнинг ареал-тарихий тадқиқи» (жануби-шарқий минтақада) (Москва, «Наука» 1982, 304 б) тадқиқоти диққатга сазовордир. Ўзбек тилшунослигида Қосим Мамажонов, Йўлдош Иброҳимов, Нигора Муродоваларнинг докторлик диссертациялари ҳимоя етганликларини ва монография, мақолалар еълон қилганликларини еътиборга олиш зарур. АДАБИЁТЛАР: 1. А.Шерматов. Лингвистик география нима? Ўқитувчи, Т.: 1972, 5 б. 2. Н.З.Гаджиева.Проблемы тюркской ареальной лингвистики. Среднеазиатский ареал. М., Наука. 1975. 302 стр. 3. А.Джураев. Теоретические основы ареального исследования узбекогоязычного массива Т., Фан. 1991. 220 стр. 4. Н.Муродова Ўзбек тили Навоий вилояти шеваларининг лингвоареал тадқиқи. Т., Фан. 2006. 220 б. Download 19.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling