Архитектурное и ландшафтное благоустройство городских дорог
Download 47.68 Kb.
|
Йўл пойи билан йўл қатнов қисмидан ташқари унинг атрофидаги манзара, йўл белгилари, кўкаламзорлар ҳам автомобил йўли кўринишининг меъморий қисмларини ташкил этади. Бироқ ҳайдовчиларнинг руҳий ва жисмоний хусусиятларига қараб ҳар битта элемент маълум вазифани бажаради, ҳаракатга хизмат қиладиган, ҳаракат билан боғлиқ ҳар битта иншоат эса мўлжалланган мақсадидаги вазифадан ташқари йўлдаги умумий меъморий ансамблдаги акцент вазифасини ҳам бажаради. Ҳайдовчи назарига кўпроқ тушадиган йўл билан манзарадаги ҳамма асосий элементларни аниқ тасаввур қилиш учун лойиҳаси тузилаётган ёки қайта қурилаётган йўлнинг чизиқли меъморий чизмаси тузилади. Унинг кўриниши ҳар хил бўлиши мумкин. Аҳамиятли томони, йўл билан манзарадаги асосий элементларни кўрсатиш, аҳамиятсиз тафсилотларни тушириб қолдириш учун чизманинг миқёси кичик бўлиши керак. Миқёс 1:100000 нисбатда олинса қулайроқ бўлади ; мураккаброқ ҳолатларда, мисол учун, тоғли жойларда 1:50000 миқёсни ишлатиш мумкин. Автомобил йўллари меъморий композицияси лойиҳасини тузиш қуйидаги кетма-кетлик билан бажарилади: - районнинг аҳамияти ва кўринишига қараб, манзара таснифи ишлатилиб техник ўрганиш босқичида йўлнинг асосий кўриниши ишлаб чиқилади; - йўлнинг охиригача бўладиган меъморий ҳавзалар ва улар ҳар бири композиция ечими кўрсатилади; - йўл чизмаси чизилганда ҳавзаларни чегаралайдиган доминантлар белгиланади, улар трасса элементлари билан боғланади, етишмаётан доминантлар ва чегаралашлар аниқланади; - макондаги элементларини бир-бири билан уйғун қилиш учун учун йўл трассаси бўйлама профилда таҳлил қилинади, йўлнинг чизиқли меъморчилик тузилиши ишлаб чиқилади; - доминант, манзара томоша қилинадиган майдончалар, дам олиш майдончалари, кўкаламлаштириш, ҳаракат хизмати иншоотларини жойлаштириш мумкин бўлган жойлар аниқланади; - йўлни ободонлаштириш тадбирлари чизиқли жадвали тузилади; - трасса элементлари лойиҳа ечими, ободонлаштириш тизими тўғрилиги текширилади, уларнинг вариантлари солиштирилади. Download 47.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling