Архитектурное и ландшафтное благоустройство городских дорог


Download 47.68 Kb.
bet3/5
Sana10.11.2023
Hajmi47.68 Kb.
#1763706
1   2   3   4   5
а– йўл тасмасининг кенглиги (ён томондаги кўриниш чекловчиларидан ҳоли);
l – йўлнинг кўринадиган қисмида (қисм чуқурлигида) йўл сатҳи устидаги ён чеклагичларнинг, 450 м дан ошмаслиги керак бўлган жаъми узунлиги.
Оддий (кўпинча бўладиган) ҳолатларда уфқдаги ён чеклагичларнинг баландлиги нолга тенг бўлади. Шундай бўлганда h олд томондаги ён чеклагичларнинг ўртача баландлигига тенг бўлади.
Ҳаракат тезлиги, диққат қаратиладиган зона ва автомобил тезлиги ўзгаришини ҳам ҳисобга олиб ҳайдовчилар бинокуляр назар билан қарайдиган майдон ўрганилганда йўл сатҳи кенглиги ўзгаргандек бўлиб туюлиши аниқланди; бу ҳолат йўл тасмаси кўринадиган қисмининг олд томондаги чети ўртадан эмас, ён томондан кўриниши билан тушунтирилади, тезлик ошган сари эса бу ҳолат кучаяди. Тезлиги кам ва кўриниш яхшироқ бўлгани учун юк автомобиллари ҳайдовчиларида бундай кўпайиш камроқ бўлади; енгил автомобил ҳайдовчиларида эса кўпроқ бўлади.
.
Бу ҳолатни ҳисоблаш учун (1.1) ва (1.2) формулалар махражига тезлик соатига 80 км/соатгача бўлганда турли автомобилларда 1,4 дан 1,8 гача ўзгарадиган эмпирик коэффициент кўрсатгичи қўшилади. Бу кўрсатгич ўртача 1,6 қилиб олиниши мумкин. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, амалий мақсадда ишлатиладиган формуламиз қуйидагича бўлади
Йўл кўриниши ҳажм кўрсатгичининг ҳаракат тиғизлиги кам бўлганда (км/соат билан ўлчанадиган) ҳаракат тезлигига таъсир қилиши қуйидаги формула билан топилади
Йўл лойиҳаси тузилганда эркин ҳаракат вақтидаги кўринадиган масофа ҳайдовчининг диққати йиғиладиган зонадан кам бўлмаслиги керак ва бу масофа (метрда) оптимал кўриш масофасини билиш учун ишлатиладиган қуйидаги формула билан топилади:
бу ўринда v – км/соатдаги ҳаракат тезлигини билдиради.
Меъморий ҳавза чегарасидаги зарур кўриниш билан бинолар, йўл ободончилиги иншоатлари кўринадиган масофа шундай бўлиши керак. Қайсидир чегарагача бутуннинг қисмлари ўртасидаги шакл, ранг ва ўлчам контрастининг ошиб бориши композицион марказ томонга бўладиган ҳаракат фаоллигини оширади. Контрастнинг ҳаддан ошиши эса яхлитликни бузади, шакл элементларини тарқатиб юборади.
Кўп элементларни битта шаклга бирлаштириш усулларидан бири уларнинг мароми бўлади. Маром ўзгариб бориши (динамикаси) учун элементлар маълум тартибда кетма-кет бўлиши керак. Айни дамдаги туйғуларимиз олдинги туйғуларимиз билан солиштирилганда маромни ҳис қиламиз. Ҳис қилиш оралиғи вақт ёки макон билан ажратилишининг аҳамияти бўлмайди ва шу сабабли ҳам бу тушунча йўл меъморий тузилишининг асоси бўлади.
Маромга хос бўладиган хусусият – шаклдаги ўхшаш элементлар билан уларнинг оралиғи қайтарилади. Метрик мааромда эса бир хил шакллар бир хил оралиқда қайтарилади; у содда ҳам мураккаб ҳам бўлиши мумкин, қатордаги бирлик сақланиши учун баъзи хусусиятлар алмашиб турса бошқалари ўзгармайди. Идрокнинг ўзгармаслиги ёки макондаги шакл, оралиқларнинг ўзгармай камайиб бориши улар маълум маром билан жойлашганини билдиради. Бундай вақтда турли шакл гуруҳларидан тузилган қаторлар содда ҳам мураккаб ҳам бўлиши мумкин.
Ҳаракат билан боғлиқ объект, мисол учун, йўл композицияси ишлаб чиқилганда динамик барқарорлик бўлишига, асимметрия қоидасига кўра қурилган, яхлит объект чегарасидаги элементлар ҳаракати бир томонга йўналадиган композиция сифатли бўлишига ҳаракат қилинади.
Йўлнинг бошдан оёғигача ёки маълум жойларидагина меъморий асосланган композициялар тузишнинг битта йўли – йўлни алоҳида қисмларга бўлиш бўлади. Йўлнинг меъморий ёпиқ макон ҳосил қиладиган бундай қисмлари меъморий ҳавза дейилади.
Ҳар қандай йўлнинг моҳияти – ҳаракат ҳисобланади, лекин йўлдаги ҳаракат (вақт ва макондаги) аниқ мўлжал томонга бўлади
Вақтда алоҳида бўладиган йўл қисмлари маконда бир бутун идрок қилиниши учун йўлдаги алоҳида шакллар, уларнинг йўл шу қисми (меъморий ҳавза) ансамблидаги ўрни, макондаги бирлик сифатида йўл шу қисми йўл юрадиганларга уйғун, бир ўлчамли, бир-бирига боғлиқ бўлиб кўриниши керак.
Статиклик (ҳаракатсизлик) фикри ҳаракат, йўлнинг макон ва вақтда ривожланишига зид. Йўл инсонни албатта қандайдир мақсадга «олиб боради», шунинг учун макондаги йўл иншоатларининг динамик кўриниши йўлдагилар учун тушунарли, шакллардаги маром динамикаси эса йўлнинг асосий нуқталарига йўналган бўлиши керак.
Одатда ҳаракат йўналган мақсад шаҳарлар, катта кўприклар бўлади ва йўлдаги инсонлар уларга яқинлашиб қолишганини узоқдан ҳис қилишлари керак. Бунга эришиш учун йўлда кўринадиган шаклларнинг мароми аниқ бўлиши, шаҳар олдидаги икки-уч меъморий ҳавзалар динамикасида боғлиқлик бўлиши, ҳар биттасининг ичида, айниқса, шаҳар олдидаги охирги ҳавзада динамика бўлиши керак. Шунга ўхшаб, катта кўприклар, тоғ довонлари, табиий тўсиқлар томонга йўналган динамика ҳам аниқ бўлиши лозим..
Йўл меъморчилигида асосан йўл кесиб ёки айланиб ўтадиган йирик аҳоли пунктлари, катта кўприклар, довонлар, йўл тугаш жойларига эътибор берилади. Йўл бўйидаги манзаранинг узунлиги ва таъсирчанлигига қараб улар алоҳида меъморий ҳавза, доминант ёки композицион ҳавза маркази бўлиши мумкин.
Ҳавзанинг кўп қисми кўтарилган четидан кўриниши учун меъморий ҳавза чегараси узун профил юқорига чиққан жойдан ўтиши керак. Тик кўтарилган жойлардан ташқари аҳоли пунктлари, манзара чегараси, кўзга ташланадиган аломат (акцент) билан бирлашган бурилиш жойлари ҳам меъморий ҳавза чегараси бўлиши мумкин.
Битта ҳавзадаги манзара ичида бир хил фон билан шу фонда ажралиб кўринадиган, диққатни тортадиган акцент ажратилади. Манзарадаги битта элементнинг ўзи фон ёки акцент қилиб олиниши элементнинг тез-тез кўринишига, унинг ёнидаги элементлардан кескин фарқ қилишига боғлиқ бўлади. Айтиш лозимки, кўриниши, рангги ёки ўлчами бошқача бўлишининг ўзи элементга диққатни тортмайди, у эътиборга тушадиган бўлиши, бошқа элементлар билан ажратиб кўрсатилиши (акцентланиши) керак.
Йўлдаги акцентлар икки хил бўлиши мумкин. Биринчи хилида улар ҳавзанинг четида туриб меъморий ҳавзаларни бир-биридан ажратади, бошқа хилида эса доминант бўлиб ҳавза ичидаги умумий бир кўринишдаги фонда кескин ажралиб туради (доминант бўлади). Узоқдан кўринадиган(оптимал кўринадиган масофадаги), ҳавзадаги меъморий композициянинг асосий ўқи ёки маркази бўладиган йўл манзарасидаги элементгина доминант бўлиши мумкин.
Йўлдаги воситалар, йўл кўрсатгичларидан бошлаб ҳаракат хизмати мажмуаларигача акцент вазифасини бажариши мумкин. Доминантга мисол қилиб шаҳарга кириш йўлининг безатилиши, йўнаниш чизмаси, ёдгорлик, ажратиб бўялган павилон, йўл устидаги йўл ўтказгичлари ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
.
Мавжуд автомобил йўлларида меъморий ҳавзаларни ажратадиган ва элементлар умумийлиги билан ажратиб турадиган қуйидаги бирликлар бўлади:
- меъморий ҳавзалар кўпинча юқорига тик кўтарилган жойларда, йўл ва манзарадаги бошқа элементлар билан қўшиб ажратилади. Чўл манзарасидаги ҳавзаларни асосан олдиндаги тик кўтарилган ўринлар ажратади. Қуйидаги ажратиш усуллари ҳам кўп ишлатилади: ўрмон жойда –манзарадаги бошқа элементлар билан уйғунлашган бино ва аҳоли пунктлари ёки дарахтлар тўп ўсган алоҳида жойлар, ўрмонлар, йўл кесишган жойлар, транспорт ечимлари, йўл туташган жойлар; дашт жойларда – алоҳида ўрмонлар, дарахтлар тўп ўсган жойлар, йўлни кесиб ўтадиган далани ҳимоя қиладиган тасмалар, дашт фонида кескин ажралиб турадиган бошқа элементлар;
- баъзан меъморий ҳавзалар бир-биридан йўлдаги ёки манзарадаги алоҳида элементлар билан ажратилади. Кўпинча бир нечта элемент бир-бири билан қўшиб ишлатилади, одатда бу элементларнинг биттаси план ёки профилдаги эгри чизиқ, алоҳида чуқур жой, кўприк, йўл ўтказгич бўлиши мумкин. Меъморий ҳавзаларни ажратиб турадиган бирикмаларнинг бир қисми сифатида албатта йўлдаги элементлар ишлатилади; доминантлар кўпинча меъморий ҳавзанинг композицион маркази вазифасини бажаради ёки уни ажратиб кўрсатади; умуий доминантларнинг 3 фоизигина меъморий ҳавзалар чегарасида бўлади;
- йирик аҳоли пунктлари, катта кўприкли ўтиш жойлари алоҳида меъморий ҳавза бўлади;
- аҳоли пунктлари, кўприклар доминант ва йўл композицияси маркази бўлади;
- доминантлар доим бириккан йўл элементлари билан йўл ёқасидаги манзара элементлари бирикмасидан тузилади;
Умумий ансамблнинг бир қисми бўладиган ҳар битта меъморий манзара бошқасидан фарқ қилса, ҳайдовчи ёки йўловчи бу фарққа эътибор қилса, тушунса ва меъморий безатиш узоқ давом этгани учун чарчатмаса эсда қолади. Турли омилларнинг таъсирини ҳисобга оладиган бўлсак, битта меъморий ҳавза ичида 3-5 дақиқа ҳаракат бўлиши мумкин. Меъморий ҳавзаларнинг оптимал узунлиги қуйидагича бўлиши тавсия қилинади:


Download 47.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling