Архитектурное и ландшафтное благоустройство городских дорог
Автомобил йўлларининг меъморий композицияси
Download 47.68 Kb.
|
2. Автомобил йўлларининг меъморий композицияси
Автомобил йўллари меъморчилиги иккита мақсадга хизмат қилиши керак: бутун йўл бўйлаб йўл ёқасидаги манзара билан уйғун бўладиган яхлит меъморчилик ансамблни яратиш; ҳаракат хавфсиз ва қулай бўлишини таъминлаш. Йўл меъморлик лойиҳасини тузиш иккита миқёсда боради: биринчидан трасса белгиланганда унинг атроф манзарадаги асосий, йирик элементлар билан уйғун бўлиши ҳисобга олинади, иккинчидан эса алоҳида йўл участкаларининг батафсил лойиҳаси йўл ўша қисмидаги муҳит билан боғланиб тузилади. Иккинчи вазифа биринчисидан осон эмас, сабаби уни ҳал қилиш учун бир-бирини истисно қиладиган иккита усул ишлатилади – яъни йўл атрофдаги бинолар, яшил муҳитга мос қилинади ёки мавжуд ёки лойиҳаси тузилаётган автомобил йўли қандай бўлишига қараб бинолар қурилади, йўл кўкаламзорлаштирилади, безатилади. Йўл меъморчилигидаги мақсад унинг қуйидаги асосий қисмларини ҳосил қилди: - йўлнинг меъморий композициясини тузиш; - маконда йўл ўтказиш; - йўлни манзарага уйғун қилиш қоида ва усулларининг бир қисми сифатида манзара лоиҳасини тузиш.
комплексининг бир қисми сифатида нигоҳ қаратиладиган (баъзан «оптик йўл кўрсатиш» ҳам дейилади) объектларни барпо қилиш. - инсонлар ва автомобилларга хизмат қилиш тадбирларининг бир қисми сифатида йўлни обод қилиш. Ҳар битта меъморлик объекти, шу жумладан, автомобил йўлидаги ҳар битта меъморлик объекти иккита вазифани – ғоявий бадиий ва ҳаётий амалий вазифани бажариши керак. Йўл меъморлиги масаласида кўпроқ маконда йўл ўтказиш яъни атроф манзарани ҳисобга олиб йўлнинг маконда равон бўлишини таъминлаш» усуллари кўпроқ маълум. Тўғри чизиқ узунлигининг чегараси, унинг кўринарли бўлиш билан боғлиқлиги белгиланган, эгри чизиқлар радиуси меъёрлаб қўйилган, режадаги бурилиш бурчаклари ва йўлнинг узун қисми ўртача эгрилиги даражаси белгилаб қўйилган. Композиция деганда ҳамма элементлари бир-бирига боғланган ва уйғун бирликни ташкил этадиган яхлит асарни ҳосил қилиш тушунилади. Композициянинг асоси объектнинг вазифаси ва конструкциясига мос ҳажм ва борлиқдаги тузилиши билан тектоникасидан иборат бўлади. Миқёс, оҳанг, контраст, нюанс, симметрии ва асимметрия композициянинг ўлчамга мувофиқ ва уйғун бўлишини таъминлайди. Миқёс – йўл барча кўринишларининг йўл бўйидаги манзарага мувофиқ бўлиши, автомобил ўлчамининг йўл элементларига, инсоннинг эса «кичик» меъморчилик кўринишлари элементларига мувофиқ бўлишини билдиради. Шаклнинг учта асосий ҳолати бўлиши мумкин: учта координата узунлигининг нисбатан тенг бўлиши билан хусусиятланадиган ҳажмий кўриниш; битта ўлчами иккита бошқасига бўйсунадиган яссилик кўриниши; ўлчамлардан бири катта бўладиган чизиқли кўриниш. . . Йўлда юрадиганлар учун йўл қопламаси ясси кўрингани билан йўл чизиқли кўриниш ҳисобланади. Унда яна хизмат кўрсатадиган бинолар, хизмат кўрсатиш тизими иморатлари ёки кесишган йўлдани баланд кўтарилган жойлар шаклидаги ҳажмий кўринишлар ҳам бўлади. Шаклларнинг ўлчами инсон билан буюмларга (мисол учун, йўл белгилари, автомобилларга) нисбатан олиб қаралади, бутуннинг қисмга нисбати кўрилади. Албатта, ҳар доим ҳам буюмнинг ўлчами унинг катталигини билдирмайди. Ўлчами бир-бирига тенг шакллар ичида ҳажмий кўринишидагиларнинг оғирлиги кўпроқ, чизиқ кўринишидагиларники эса камроқ бўлади. Бир бутун деб қабул қилинадиган шаклнинг масса билан тўлиши тўлдирувчининг сийраклик даражасига боғлиқ бўлади. Ичи тўлдирилмаган ҳажм «очиқ кенглик ҳажми» дейилади. Мисол учун, ўрмон ўртасидаги дала атрофида дарахтларни кўрамиз, дарахтлар ўртасидаги жой даланинг очиқ кенглиги бўлади ва унинг ўлчами дарахтларнинг ўртача узунлиги, даланинг эни ва кўринадиган қисмининг узунлиги билан белгиланади. Объект бадиий сифати ҳосил бўлиши шартларидан бири – шакл элементларининг маконда бир бутун бўлиши, яъни уйғунлиги, ўлчамларининг мослиги ва бир-бирига боғланиб шаклни яхлит идрок қилишга имкон бериши ҳисобланади. Тенг ўлчамларнинг қайтарилиши ўхшашлик бўлади. Тенг ўлчамларнинг қайтарилиши ўхшашлик бўлади. Ўлчамлар бир хил бўлмагани билан фарқдан кўра ўхшашликнинг кўп бўлиши нюанс дейилади. Катталиклар ўртасидаги ўхшашлик ёки нюанс шаклнинг нисбий статиклигини белгилайди. Ўхшашликдан фарқнинг кўп бўлиши контрастни ҳосил қилади. Нисбатдаги контраст динамикани ҳосил қилади, яъни қараган инсонга устун катталик томонга ҳаракат бўлаётгандек кўринади. Шакл ҳажмли бўлганда ҳам маконда бўлганда ҳам шундай бўлади. Тенг бўлмаган ўлчамлар ёки алоҳида хусусиятлар қўшилиб таъсир қилганда қилганда кўпроқ таъсир қилаётган воситалар томонга «ҳаракат» бўлаётгандек кўринади. Яъни, ўлчамлардан биттаси, масалан, баландик, кўпроқ бўлганда юқорига ҳаракатпайдо бўлади; кенгликнинг чуқурлиги билан эни ёки ҳажми тик ҳаракатга бўйсинади ва унинг таъсирида бўлади. Маконнинг чуқурлиги кўпроқ бўлганда ҳаракат ичкарига бўлади, унинг узунлик ўқи фаоллашади. Бу айниқса тасаввурдаги йўл қоғозга туширилганда керак бўлади ва уни хусусан математик усул билан ҳам кўрсатиш мумкин. Йўл ёқасидаги жисмларнинг баландлигини ўзгартириб, масалан, кўкаламлаштириш учун дарахт ва буталарнинг маълум навларини экиб, кўринадиган макон кенглигини (битта йўл учун ажратиладиган жойнинг ўзида бундай қилиш қийинроқ бўлади) ёки йўлнинг узун профилини ўзгартириб К кўрсатгич аломатини белгиланган меъёрга яқинлаштириш мумкин. Ҳаракат қилаётган инсон узоқда йирик, аниқ кўринадиган доминантларни идрок қилиб йўлнинг унга яқин қисмидан диққати тортилганда ҳажм кўрсатгичларининг ҳал қилувчи аҳамияти йўқолади. Ҳар бир алоҳида ҳолатда К ҳажм кўрсатгичи қийматини ҳисоблаш учун фотосурат ёки перспективага қараб hn ва hл ўнг ва чапдаги чекловчиларнинг ўртача баландлиги билан кўринадиган lп и lл оралиғи топилади. Йўлнинг ўзи ташкил қиладиган макон ҳажми чекловчилар ўртача баландлигининг йўл тасмаси ўртача узунлиги ва кенглигига ҳосиласи билан аниқланади. «Олтин кесма» қоидаси билан қарайдиган бўлсак бундай ҳажмнинг исталган («мукаммал») баландлиги 0,382 а га тенг бўлади. Шундай бўлганда, энг содда ҳолатда бу ҳажм 0,382 га тенг бўлади. hal га тенг бўладиган маконнинг ҳақиқий ҳажмини ўлчаш мумкин. Шундан келиб чиқадиган бўлса, йўл кўринишининг ҳажми қуйидагича бўлади; формуладаги lу ва lч – йўл ўнг ва чап томонидаги ён чекловчилар узунлигининг йиғиндиси; hў и hч – средняя высота всех ограничений соответственно с правой и левой сторон дороги; Download 47.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling