Архитектурное и ландшафтное благоустройство городских дорог


Download 47.68 Kb.
bet1/5
Sana10.11.2023
Hajmi47.68 Kb.
#1763706
  1   2   3   4   5

Шаҳар йўлларини архитектура ландшафт лойихалаш.



1.
2. Шахар йўлларининг меъморий композицияси.
3. Мавжуд шахар йўлларининг меъморий композицияси.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.
Шахар йўлларини меъморий манзарали ободонлаштириш ҳақидаги тушунча.
КИРИШ.
Шахар йўллари автомобилларнинг хавфсиз ва тежамли ҳаракатланишини таъминлашдан ташқари йўловчилар билан ҳайдовчиларнинг йўлда юришини қулай ва осон ҳам қилиши керак. Йўл юриш қулай ва осон бўлиши учун ҳаракат хизмати тизими, ҳаракатни тартибга солиш воситалари ва йўл безаш воситалари илмий асосланган бўлиши керак.
Ҳозирда автомагистралларни ободонлаштириш, автомобил йўлларини кўкаламлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Автомобил йўли автомобилларнинг динамик хусусиятларини ишлатишга имкон бериш, тежамли юк ташиш шаротини яратишдан ташқари ҳайдовчилар билан йўловчиларнинг руҳий жисмоний ҳамда эстетик талабларини ҳам қондириши керак.
Маълумки, автомобил йўли қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: йўлнинг асосий иншоатлари, шу жумладан, ер пойи,йўл тўшамаси билан қатнов қисми, сунъий иншоатлар, бевосита йўл хизмати бинолари ва қурилмалари; йўлдаги шароит, шу жумладан, ҳаракатни ташкил қилиш воситалари, ҳаракат хизмати тизими ва йўлни тузаш воситалари.
Ҳаракат хизмати тизими тузаш воситалари билан бирга йўлнинг ободонлигини ташкил этади, яъни йўлдан фойдаланадиган инсонларнинг меъёрдаги ҳаёт фаолиятини, транспорт воситалари маромида ишлашини таъминлаш имконини берадиган иншоат ва қурилмалардан иборат бўлади.
Магистрал йўлларни обод қиладиган иншоатлар тарихда ҳам бўлган. Эрон, Рум, Мавороуннаҳрда, инклар давлати йўлларида масофа белгилари қўйилган, дарахтлар экилган, тез алоқа шаҳобчалари бўлган, карвонсаройлар, карвонлар учун сардобалар қурилган.
1. Автомобил йўлларини меъморий манзарали ободонлаштириш ҳақидаги тушунча.
IX – XV асрлар Мавороуннаҳрда кейинча Буюк ипак йўли деб аталган савдо йўллари бўлган. Савдо йўлларида қудуқлар қазилган, (баҳорда сув йиғилиши учун) сардобалар кўтарилган, савдогарлар, сафарга чиққанлар дам олиши, тунаши учун карвонсаройлар қурилган.
ХХ асрнинг бошига келиб автомобиллар йўлдаги бошқа транспорт воситаларини сиқиб чиқара бошлади. Тез ҳаракат қилишга имкон берадиган янги йўллар пайдо бўлди.
Юк ташиш кўпайиб йўналишлар узайгани учун ҳайдовчилар, йўловчилар ва транспорт воситаларига хизмат ташкил қилиш керак бўлди.
Магистрал йўлларда ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, тамаддихоналар, кафелар, ресторанлар, меҳмонхоналар қурила бошлади.
Улар йўл ўтадиган аҳоли яшаш жойларида, тижорат мақсадида қуриларди.
Иккита тизим – йўл тузилиши билан ҳаракат хизмати иншоатлари бир-биридан мустақил мавжуд эди, яъни бундай бўлишига сабаб, ўша вақтда йўлнинг кўриниши ҳаракат хавфсизлигига ҳам, ҳар битта тизимнинг тежамли бўлишига ҳам таъсир қилмасди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бутун дунёда автомобиллар сонининг кескин кўпайиши мавжуд йўл тармоқлари транспорт-фойдаланиш сифатини яхшилаш вазифасини қўйди, йўл қурилиши кўпайди, лоиҳа тузилишининг сифати ошди.
.
ХХ асрнинг биринчи ярмида автомобил йўллари ландшафти лоиҳасини тузиш фикри пайдо бўлиб муваффақият билан ривожланди ва йўл лоиҳасини тузиш дунё амалиётида етакчи ўринга чиқди. Ўтган асрнинг 70-йилларида эса йўлнинг ландшафт билан уйғунлиги, йўл четининг манзарали бўлиши ҳайдовчилар чарчашини камайтириши, ҳаракатнинг қулай ва хавфсиз бўлишига имкон бериши маълум бўлди. Ландшафт лоиҳасини тузиш қоидалари ва усуллари ривожлантирилиб асосан йўлнинг кўринишига эътибор қаратилди.
Лойиҳа тузишга меъморлар жалб қилиниб кичик архитектура қурилмалари, кўкаламлаштириш ва йўл ёқасини безаш лойиҳалари тузилди.
1938 йилдаёқ С. Солдатов автомобил йўллари меъморий ташкил этилиши талабларини ишлаб чиқиб шундай деган эди: «Автомобил йўлларининг меъморий ташкил этилиши тузилганда йўл муҳандисининг олдида иккита асосий вазифа туради:
1) иборат бўлган элементларининг ҳаммаси қўшилганда йўл яхлит меъморий иншоотни ташкил этиши керак;
2) яхлит меъморий иншоот сифатида йўл атрофидаги манзара билан уйғун бўлиши керак.
Кўплик назариясидаги энг содда тушунчаларни ишлатиб автомобил йўли лойиҳаси умумий тизимида ободонлаштириш ўрни қандай бўлишини тасаввур қилиш мумкин. Бу тизим қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: йўл ўтган ернинг кўриниши сифатида қараладиган манзара: меъморчилик – йўлга тугал бадиий кўриниш бериш учун қурилиш санъатидан фойдаланиш; автомобил йўли – муҳандислик иншоати деб қаралиши.
Бундан ташқари тизим таркибида йўл чиройли ва бадиий безатилган бўлишини таъминлайдиган техник эстетика тизимини; йўлнинг манзара билан уйғун бўлишини таъминлайдиган манзара лоиҳасини ва йўлни безашда манзара элементларидан фойдаланиш имконини берадиган манзара меъморчилигини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Техник эстетика, манзара лойиҳаси ва манзара меъморчилиги автомобил йўллари ободонлаштирилиши манзара меъморчилиги лойиҳаси тизимини ташкил қилади.
Йўл ободонлаштирилишининг манзаравий меъморий лойиҳасини тузиш автомобил йўлларида юриш хавфсиз ва қулай бўлишини оширадиган илм ва санъат бўлади.
Автомобилнинг ҳаракат қилиш тартиби ва хавфсизлиги кўп жиҳатдан ҳайдовчи йўлни қандай қабул қилишига, яъни «кўриш муҳити» қандайлигига боғлиқ бўлади.
Шаҳар ташқарисидаги умум фойдаланадиган йўл узунлигини энига қараганда чексиз узун десак бўлади. Лекин йўлнинг ҳаммасини бир вақтнинг ўзида кўз билан тўлиқ идрок қилиб бўлмайди. Шунинг учун йўл ҳақидаги яхлит тасаввур ҳаракат вақтидаги таъсуротларнинг кетма-кетлигидан ҳосил бўлади. Шундай бўлгани учун (автомобил ҳаракат қилгандаги) қараш нуқтаси ўтиши омиллари билан унинг ҳаракат тезлигини ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Сабаби айнан шу хусусият йўлнинг меъморчилик лойиҳа объекти сифатида қаралишини қийинлаштирган бўлиши мумкин.
Идрок қандай бўлишига кўп жиҳатдан ҳаракат тезлиги таъсир қилади, сабаби макондаги бўлинган манзара қисмлари улар ўртасидаги йўлни босиб ўтиш учун зарур бўладиган вақт билан бўлинган деб қабул қилинади. Яъни, идрок бир томондан автомобил ҳаракати тезлигига, бошқа томондан эса манзара элементлари катталигига боғлиқ бўлади .

Download 47.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling