Архившунослик йуналиши


Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


Download 177.4 Kb.
bet2/5
Sana19.06.2023
Hajmi177.4 Kb.
#1611978
1   2   3   4   5
Bog'liq
Археография 4-курс 2021

1. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

Мазкур дастур архив ҳужжатларини илмий муомалага киритиш, нашрга тайёрлаш, эълон қилиш ишларини йўлга қўйиш ишларини олиб борадиган мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган. Унда фаннинг объекти, предмети, мақсад ва вазифалари, архив манбаларини нашр этишни ташкил этиш ва археографияни тарих фанини ривожланишидаги аҳамияти, матншунослик ва унинг тамойиллари ва усуллари, мустақил Ўзбекистон археографияси, археографик тадқиқотлар тўғрисидаги маълумотлар ва асосий тушунчалар қамраб олинган.


Шунингдек, “Археография” фани ҳақидаги билимларни қарор топшириш мавжуд илмий адабиётлар ва тадқиқот ишларини ўрганиш, фан бўйича тўпланган илғор тажрибалар, кадрлар буюртмачиларининг фикр, талаб ва таклифлари каби масалаларни ўз ичига қамраб олади.


2. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад – талабларда архив ҳужжатлари билан ишлаш борасида кўникма ҳосил қилиш, архив ҳужжатлари турлари, таркиби, улардан фойдаланиш ва нашрга тайёрлаш, қайта нашр этиш жараёнлари ва муайян шароитлар такомилини тушунтиришдан иборат.


Фаннинг вазифаси - талабаларга архив ҳужжатлари билан ишлаш назарияси ва амалиёти, нашр турлари, нашр режаси ва таҳрир ишлари ҳамда муайян тадқиқот жараёнларида уларни умумлаштириш методикасини ўргатишдан иборат.
“Археография” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- археография фанининг предмети, объекти ва вазифалари, Ўзбекистонда ноширлик иши тарихи, археографик материалларни тадқиқ қилиш, ҳужжатларни археографик расмийлаштириш усулларини билиши керак;
- талаба ҳужжатларни аниқлаш ва нашрга тайёрлашни, тарихий манбаларнинг тили ва матнларни қайта тиклашда ёрдамчи тарих фанларидан фойдаланишни ўрганиши керак;
- талаба қайта нашрга тайёрланадиган архив ҳужжатларини илмий-қиёсий таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- талаба архив ҳужжатларини қидириб топиш, илмий тадқиқот мавзуси доирасида саралаб олиш ва уларни тўғри расмийлаштириш малакаларига эга бўлиши керак.
“Археография” асосий умумкасбий фани саналиб, 5-семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган манбашунослик ва тарихшунослик, Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда архив иши тарихи, Ўзбекистоннинг асосий архивлари, Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг давлат муассасалари тарихи, архив иши назарияси ва амалиёти, архив ҳуқуқи, шарқ тиллари ва бошқа фанларнинг назарий ва амалий жиҳатлари билан ўзаро узвий боғлиқ етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.



Download 177.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling