5-мавзу. Нашр мавзуси. Манба ва адабиётларни ўрганиш
Архив ҳужжатларини нашрга тайёрлаш. Нашр режасини тузиш. Мавзу ва матн тўғрисида тушунча. Қўлёзмалар ва уларнинг турлари. Матншунослар томонидан қўлёзмаларни гуруҳларга бўлиш. Матнни таҳлил қилиш. Мавзуга доир адабиётлар библиографиясини тузиш. “Қўлёзма матни”, “қўлёзма”, “рўйхат матни”, “автограф матни” ва “автограф”.
.
6-мавзу. Нашр учун ҳужжатларни аниқлаш ва танлаш
Нашр турлари. Мавзули нашрларнинг хусусиятлари. Ҳужжатни нашрга тайёрлашнинг умумий қоидалари. Қадимги манбаларни нашр этиш. Манбалар ўрганилаётган даврга кўра расмий хукумат, марказий, маҳалий нашрларга ва норасмий – нодавлат ташкилотлари нашрларига бўлиниши. Академик ва ўқув нашрлари. Ҳужжатларни нашр учун танлаш. Ҳужжатнинг бир-биридан фарқ қилмайдиган бир неча нусхалари.
7-мавзу. Матншунослик тамойиллари ва усуллари
Матншунослик тушунчаси. Ўзбекистонда матншунослик тарихи. Текстологик шартли белгилар. Матнни тайёрлаш жараёнида микрофильм, фотокопия ва фото суратлардан фойдаланиш. Матнни тайёрлаш. Асар матннининг қўшимча вариантини нашр қилиш. Асар матннининг қўшимча вариантини нашрга тайёрлаш қоидаси. Асл матн. Кўрсаткичлар турлари (атамалар, географик номлар, исмлар кўрсаткичлари).
.
8-мавзу. Ҳужжатларни археографик расмийлаштириш
Ҳужжатларни нашрга археографик тайёрлаш. Ҳужжатни нашр қилишга тайёрлашда манбанинг хусусусияти, вазифасига кўра археографик ва полиграфик жиҳатдан расмийлаштириш. Ҳужжатларни археографик расмийлаштириш қоидалари. Сарлавҳа, изоҳ (легенда,текширувчи-маълумот). Ҳужжатларни нашр қилиш шакллари. Жамғарма тавсифи.
Ҳужжатли нашрларда илмий-маълумотнома аппаратининг аҳамияти. Илмий-маълумотнома аппаратининг ёзма ва кўргазма шакллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |