Арипова насиба атхамовна
- илова КАСБИЙ ПСИХОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ
Download 2.07 Mb.
|
b1-d0b0-d0bd-d0b0-d0bad0bf-d0bcd0b0d0b6d0bcd183d0b0-1-d29bd0b8d181d0bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- КАСБИЙ ПСИХОЛОГИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ 7- илова Касб психологиясининг бошқа фанлар билан алоқаси. Фалсафа.
- Онтогенез – (юнонча ontoz – мавжуд, жон, зот; jenezis – келиб чиқш, пайдо бўлиш) – индивиднинг пайдо бўлишидан, умрининг охиригача психик ривожланиш жараёни.
- Табиий фанлар
- Техника фанлари
6- илова
КАСБИЙ ПСИХОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ Шахс психодиагностикаси Касбий психодиагностика Профессиограмма Реориентация Профориентация -мактабдаги таълим жараёнини янада такомиллаштиришнинг психологик асосларини ишлаб чикиш -укувчилар шахсининг таркиб топиши жараёнини турли тарбиявий тадбирларнинг ўқувчиларга кўрсатадиган таъсирини ўрганиш - ўқувчиларнинг ўз – ўзини тарбиялашнинг психологик асосларини тадқиқ этиш - ўқитувчи шахсини, унинг педагогик фаолият хусусиятларнини ўрганиш КАСБИЙ ПСИХОЛОГИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ 7- илова Касб психологиясининг бошқа фанлар билан алоқаси. Фалсафа. Табиат, жамият ва инсон тафаккурининг ривожланишига оид бўлган умумий қонуниятлар ва принципларни психология фалсафанинг базасидан олади ва шу билан бирга ўзи ҳам инсон онги ва тафаккури қонуниятлари соҳасидаги ютуқлари билан фалсафани бой маълумотларга эга бўлишига ёрдам беради. Ёш даврлар психологияси ва педагогик психология фанлари муштарак, бир – бирига узвий боғлиқдир, чунки уларнинг ҳар иккиси, битта, умумий жараённи – улғайиб бораётган инсоннинг психик фаолияти ҳамда унинг хулқ – атворини тадқиқ этади. Бироқ, шундай бўлсада, бу икки фан психология илмининг мустақил соҳалари ҳисобланиб. Уларнинг ҳар бири ўз предмети ва тадқиқот вазифаларига эгадир. Ёш даврлари психологияси онтогенездаги турли ёш даврлари психик тараққиётининг умумий қонуниятларини, психик ривожланишини ҳмада психологик хусусиятларини ўрганади. Онтогенез – (юнонча ontoz – мавжуд, жон, зот; jenezis – келиб чиқш, пайдо бўлиш) – индивиднинг пайдо бўлишидан, умрининг охиригача психик ривожланиш жараёни. Ёшнинг улғайиб бориши, психик жараёнларнинг инсон ривожланишидаги қонуниятлари, ундаги етакчи омиллар ҳамда инсон ҳаёт йўлининг турли босқичларида унинг шахсига хос хусусиятлар – ёшдаврлари психология фанининг тадқиқот предмети ҳисобланади. Маълумки, шахс таркиб топиш жараёнининг психологик қонуниятларини , униг илмий асосларини мукаммал билмай туриб, таълим ва тарбиянинг назарий ҳамда амалий масалаларини муваффақиятли ҳал этиб бўлмайди. Ёш даврлари психологияси фани бу борада ҳам ўз – ўзига тегишли масалаларни тор экспериментал равишда ўрганиш билангина чекланибб қолмай, балки, ўз муаммоларини инсон ҳаёти ва фаолиятининг табиий шароитларида, болага бериладиган таълим ва тарбиянинг мазмун – моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўрганса, янада муваффақиятли ривожланиши, табиийдир. Табиат ва жамиятнинг қонунлари сингари камол топаётган инсон шахси ривожланишининг ҳам ўзига хос қонунлари мавжуд. Бу қонунлар ёш даврлари психологияси фанининг турли тармоқларида ўрганилади, чунончи: болалар психологияси, кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар психологияси, ўсмирлар психологияси, ўспиринлар психологияси, катта ёшдаги кишилар психологияси ва қариялар (геронтопсихология) психологияси каби соаларидир. Ёш даврлари психологияси фанининг назарий вазифалари шахснинг камол топиши қонуниятлари ва турли ёш даврдаги одамларда намоён бўладиган психик фаолият, ҳолат ва шарт – шароитларнинг ўзаро таъсири хусусиятларини ўрганишдан иборатдир. Ёш даврлар психологияси фанининг амалий вазифаларини эса психик жараёнларнинг намоён бўлиши ва ривожланиши, шунингдек, инсон шахси психологик хусусиятларининг таркиб топиши қонуниятларини ўрганишда қўлга кирган илмий далилларини таълим – тарбия соҳаларига тадбиқ этиш ташкил этади. Социология. Психологиядан мустақил равишда ажралиб чиққан ижтимоий психологиянинг социология билан алоқаси узвий бўлиб, улар жамиятда ижтимоий тараққиёт ва прогрессни таъминлашга хизмат қилади. Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ва азалий бўлиб, уларнинг ёш авлод тарбиясини замон талаблари руҳида амалга оширишдаги роли ўзига хосдир. Табиий фанлар: физиология, химия, физика ва б.қ. психик ҳодисалар ва жараёнларнинг табиий физиологик механизмларини тушуниш ва шу орқали уларнинг кечиши қонуниятларини объектив ўрганиш учун материал беради. Табиий фанлар соҳасида эришилган барча ютуқлар психологиянинг предметини мукаммалроқ ёритишга ўз ҳиссасини қўшган. Кибернетика фани соҳасидаги эришилган ютуқлар психология учун ҳам аҳамиятли ва зарур бўлиб, у инсон шахсининг ўз-ўзини бошқариш ва психик жараёнларни такомиллаштириш борасида ахборотлар технологияси ва кибернетика томонидан қўлга киритилган ютуқлар ва тадқиқот методлари, махсус дастурдан ўз ўрнида фойдаланади. Техника фанлари билан психологиянинг ўзаро ва ҳамкорлиги ҳозирги кунга келиб яққол сезилмоқда. Бир томондан мураккаб техникани бошқарувчи инсон онги муаммосини ечишда, иккинчи томондан, психик ҳаётнинг мураккаб қирраларини очишда махсус техник воситалардан фойдаланиш зарурати бу икки йўналишнинг эришган ютуқларини бирлаштиришни назарда тутади. Иқтисодиёт ва психологиянинг ўзаро ва ҳамкорлиги ҳам янгилик бўлиб, айниқса, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш шароитида иқтисодий онг ҳамда иқтисодий хулқнинг ўзига хос намоён бўлиш қонуниятларини ўрганишда иккала фан тенг хизмат қилади. Download 2.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling