Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида


Download 40.09 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2023
Hajmi40.09 Kb.
#1217924
Bog'liq
2-1004-2107-912-сонли АЖРИМ



А Ж Р И М
аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида 
2022 йил сентябр ойининг 27 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
шаҳар Учтепа туманлараро судининг очиқ суд мажлисида
судья Б.И.Гадоевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Қўчкаровнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси «Асакабанк»
АЖ манфаатини кўзлаб жавобгар Убайдуллаева Дилафрўз Маҳсуджон қизи,
Якубов Мурад Кучкаровичга нисбатан кредит қарздорлигини муддатидан
олдин ундириш ҳақидаги даъво талаби бўйича қўзғатилган 2-1004-2107/9124-
сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни 
А Н И Қ Л А Д И:
Судга даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси «Асакабанк» АЖ манфаатини кўзлаб жавобгар
Убайдуллаева Дилафрўз Маҳсуджон қизи, Якубов Мурад Кучкаровичга
нисбатан кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ҳақидаги даъво
ариза билан мурожаат этган.
Судга банк филиали ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал Кодексининг 122-
моддаси 9-бандига кўра даъвогар томонидан аризани кўрмасдан қолдириш
тўғрисида ариза берилган бўлса, суд аризани кўрмасдан қолдиради.
Суд кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги аризани ўрганиб чиқиб,
кўрмасдан қолдириш бирон-бир шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига
зид келмаслиги сабабли, аризани қаноатлантириб, даъвогарнинг аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди. 
Суд томонидан даъвогарга ФПКнинг 122-моддасида кўзда тутилган
ишни кўрмасдан қолдириш оқибатлари тушунтирилди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271-
272-моддаларини қўллаб суд, 
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси «Асакабанк» АЖ манфаатини кўзлаб жавобгар Убайдуллаева
Дилафрўз Маҳсуджон қизи, Якубов Мурад Кучкаровичга нисбатан кредит
қарздорлигини муддатидан олдин ундириш ҳақидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Раислик этувчи:
Б.Гадоев 
Ҳужжат имзоланган: Гадоев Бекзод Ишқобилович, 27.09.2022
2-1004-2107/9124

Document Outline

  • А Ж Р И М
  • аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида

Download 40.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling