Қарори хорижий фуқароларни ўзбекистон республикаси таълим


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ


Download 381.28 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana07.01.2023
Hajmi381.28 Kb.
#1082884
1   2   3   4   5
Bog'liq
8fe8bd2fb0e93bf0b6560172252d2849fa4d9ea2 (1)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш., 
2008 йил 4 август, 
169-сон 
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон 
қарорига 
 
ИЛОВА
Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга 
қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида 
НИЗОМ 
I. Умумий қоидалар 
1. Мазкур Низом хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим 
муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилайди. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
2. Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга 
қабул қилиш ва ўқитиш «Таълим тўғрисида»ги 
Қонунга
, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва 
ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади. 
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 
3. Хорижий фуқароларни ўқитиш умумтаълим мактаблари бўйича — Ўзбекистон 
Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган, бошқа таълим 
муассасалари бўйича — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган 
таълим муассасаларида амалга оширилади. 
4. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида хорижий фуқароларни ўқитиш 
тегишли таълим муассасаларининг таълим дастурларида назарда тутилган тилларда олиб 
борилади. 
5. Хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича барча ишларни 
ташкил этиш, ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш умумтаълим 
мактабларида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан, бошқа таълим 
муассасаларида — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади. 
II. Ўқишга қабул қилиш тартиби, шартлари ва ўқитиш турлари 
6. Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни таълим муассасаларига ўқишга 
қабул қилиш: 
а) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари; 
б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими 
вазирлиги томонидан белгиланган тартибда дастлабки экспертизадан ва рўйхатдан 
ўтказиладиган жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактлар (шу жумладан, келиш 
мақсадларидан қатъи назар республикага ҳақиқий визалар бўйича келган хорижий фуқаролар 
билан тузилган) асосида амалга оширилади. 
7. Хорижий фуқаролар хоҳишларига кўра:
умумий ўрта маълумот;
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими; 
олий маълумот; 
олий таълим муассасасидан кейинги таълим олишлари мумкин. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


8. Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига тўлов-
контракт асосида ҳамда, агар қонунчилик ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро 
шартномаларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси 
фуқаролари учун белгиланган тартибда қабул қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон) 
9. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш 
қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва таълим муассасаларига эга бўлган 
бошқа вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул 
қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади. 
10. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига умумий ўрта таълим 
маълумотига мувофиқ бўлган маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилинади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
11. Олий таълим муассасаларига умумий ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
маълумотига мувофиқ бўлган маълумотга эга хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июндаги 517-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2019 й., 09/19/517/3320-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
12. Хорижий фуқаролар олий таълим муассасалари бакалавриатига олий таълим 
муассасаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра қабул 
қилинади.
Белгиланган тартибда тақдим этилган суҳбат натижалари Ўзбекистон Республикаси 
таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади 
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хорижий 
фуқароларни олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш юзасидан қарор қабул қилиши 
учун асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 
буйруғи асосида олий таълим муассасалари раҳбарлари ўқишга қабул қилиш тўғрисида 
тегишли буйруқ чиқарадилар. 
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 июндаги 517-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2019 й., 09/19/517/3320-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
13. Ўзбекистон Республикасининг таянч докторантураси ва докторантурасига олий 
маълумотга мувофиқ бўлган маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши 
мумкин. 
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-
сон) 
Аспирантурага кирувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасида белгиланган 
талабларга мувофиқ тайёрланган реферат ёки эълон қилинган ишларининг расмий равишда 
тасдиқланган рўйхатини тақдим этишлари керак. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий 
ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомасига биноан, белгиланган тартибда хорижий 
фуқароларга визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек уларнинг вақтинча 
турган жойи бўйича рўйхатга олишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминлайди. 
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-
сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 
09/20/593/1340-сон) 


15. Ўқишни тугатгандан кейин хорижий фуқароларга маълумоти тўғрисида 
белгиланган намунадаги тегишли ҳужжатлар берилади. 
16. Хорижий фуқаролар ўқиш даврида ушбу Низомнинг 
6-бандида 
кўрсатилган 
шартномалар ва контрактларда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикасига оила 
аъзолари ва бошқа қариндошлари билан келишлари мумкин. 
17. Ўқиш учун келган хорижий фуқаролар тиббий текширувдан ўтадилар. Тиббий 
текширувдан ўтиш тартиби ва мавжудлиги аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси 
таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун рухсат берилмайдиган касалликлар рўйхати 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. 

Download 381.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling