Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


-МАВЗУ. СИНФ РАҲБАРИНИНГ ОИЛА ВА ЖАМОАТЧИЛИК


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/93
Sana10.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1765314
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   93
12-МАВЗУ. СИНФ РАҲБАРИНИНГ ОИЛА ВА ЖАМОАТЧИЛИК 
БИЛАН ОЛИБ БОРАДИГАН
ИШЛАРИ 
Ўқитувчи-синф 
раҳбари, 
меҳрибон 
тарбиячидир. 
Мактабнинг 
бошланғич синфларидаги муҳим хусусиятлардан бири-бирига қадрдон 
ўқитувчи раҳбарлигида 4 йил ҳамкор, ҳамдард бўладилар. 
Шу сабабдан бошланғич синф ўқувчиларнинг ота-оналар жамоаси билан 
ҳам ишлаш ўзига хос хусусиятга эга: 
Биринчи фарзандларини мактабга кузатадиган ота-оналарнинг иш шакл 
ва услублари кўп тажрибали ота-оналардан фарқ қилади. 
Булар учун «1-синф ўқувчиси», «Ёш ота-оналарга эсдалик» ларни тавсия 
этиш талабга мувофиқдир. 
Бу иш шаклидан мақсад: 
Ота-онанинг – ўқувчи ота-онаси номига сазовор бўлиш ҳиссини 
уйғотиб, мактаб олдидаги бурчини англатиш. 
Ота-онанинг педагогик, тарбиячилик фаолиятинн фаоллаштириш. 
Ёш ота-оналар учун эсдалик. 
Ҳар бир инсон фарзанд кўриш ва уни вояга етиб боришини тўрт кўзлаб, 
кузатаётганидан Аллоҳга ҳамду санолар айтиб, у буюк неъматни қадрига ета 
билиши лозим. Бу неъмат боланинг мактабга биринчи қадамидир. 
Ғуломиддин Акбарзода «Илм демак жон. Илм демак маданият «дини 
одобига сабиб» демак, деб ёзган эди. Бас, шундай экан ота-она 1-синф 
ўқувчисининг илм даргоҳидан кўп билим ва тарбияга эга бўлиши учун 
нималар қилиши керак: 
1. Ўқитувчи муқаддас сиймо у сизнинг маслаҳатчингиз, уни ардоқлаб 
обрў-эътиборига садоқатли бўлиш. 
2. Синф ва мактаб жамоасининг таълим-тарбия тадбирларига фаол 
қатнашиб таклиф ва мулоҳазаларингизни айтиш. 
3. Болангизда нима яхши, нима ёмон эканлигани уқтириб шарқона расм-
русм, удум анъаналаримиздан хабардор қилиш ўқитувчига кўмакдош бўлиш. 
4. Болангизнинг ўқув ишларига ёрдам бериб бориш. Унга бериладиган 
топшириқларни бажаришда уларга ёрдамингизни бериш. 
5. Болангизда мактаб, синф, ўқитувчи ва ўртоқларга нисбатан яхши фикр 
уйғотиш, чунки 1-синф ўқувчисининг мактаб шароитига мослаштириш анча 
мураккаб руҳий ҳолатдир. 
6. Фарзандингиздан кундалик иш фаолиятидаги муносабатини кузатиб
сўраб бориш. Бундай суҳбатда яхши, жуда яхши, марҳамат, раҳмат, барака 
топ каби сеҳрли сўзларни, ножўя ҳаракат содир бўлган бўлса, «чакки иш 
бўлибди», «мен кутмаган эдим» кабиларни ишлатиш. 
7. Ота-она мактабнинг яқин ёрдамчиси бўлиши, кўмакдоши ўз 
фарзандининг камоли билан яшаши кабилар. 


110 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling