Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
-МАВЗУ. СИНФДАН ВА МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАРБИЯВИЙ
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
21-МАВЗУ. СИНФДАН ВА МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАРБИЯВИЙ
ИШЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРИШ МЕТОДИКАСИ Тарбия жараёнининг моҳиятини чуқур билиб, уни ташкил этишда ташаббус кўрсатиш, ишбилармонлик ва эпчиллик, барча янги ва илғор нарсаларни амалда самарали қўллай билиш мактаб ўқувчиси шахсини ривожлантириш жараёнига раҳбарлик қилиш принципларидан биридир. Самарали раҳбарлик услубини мактаб ҳаёти ва фаолиятига татбиқ, этишишшг намунаси бўлган коллегиал ва якка раҳбарликнинг бирга қўшиб олиб борилиши болалар такдири, уларнинг тарбиясига педагоглар жамоаси жавобгарлигини ва директорнинг шахсий жавобгарлигини таъминлайди. Раҳбарликнинг зарур принципи режалилик бўлиб, унинг ёрдамида педагогик таъсирлар тизими ва тарбиявий ишда изчилликка эришилади. Режалилик директорга тарбиянинг барча масалаларини аниқ амалга ошириш истиқболларини намоён қилади. Мазкур таълимотга асосан мактабдан ташқари ишларни режалаштириш ва унинг амалга оширилишига раҳбарлик ҳамда назоратни уюштириб бориш мактаб ички бошқарув тизимида муҳим аҳамият касб этади. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнинг умуммактаб режасини маънавий ва маърифат бўйича директор ўринбосари раҳбарлигида, синф раҳбарлари, методик бирлашмаси, тажрибали ўқитувчилар, мактаб кутубхонаси, ўқувчи-ёшлар ташкилоти, ўқувчилар уюшмаси, ота-оналар комитети ҳамда тўгарак раҳбарларининг фаол иштирокида тузиш ҳамда уни мактабнинг йиғилишида муҳокамадан ўтказиб тасдиқлаш мақсадга мувофиқдир. Республикамиздаги қатор мактаблар илғор директорларининг иш тажрибаларида ўқитувчилар ва синф раҳбарларининг тарбиявий ишига педагогик раҳбарликнинг яхшиланишини таъминлайдиган комплекс тизим таркиб топмоқда. Директор ўқитувчилар, синф раҳбарлари, тарбиячилар ва ўқувчиларга нисбатан тутган принципиал йўли ва фаолиятида бирлик бўлишига эришади, мактабнинг оила, катталарнинг меҳнат жамоалари, жамоат, ташкилотчилари билан узвий ҳамкорлик қилишга интилади. Мактабнинг тарбиявий жараёнига раҳбарлик қилишда директор бошланғич ва ўқув синфлар тарбиявий ишида изчилликка риоя қилишга алоҳида эътибор беради, бу билан таълим жараёнида ҳам, шунингдек, дарсдан ташқари вақтда ҳам тарбиянинг узлуксизлик ва приципини амалга оширади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling