Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
I. Маънавият ва бурч тарбияси
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- II.Ватанни севмоқ иймондандир.
I. Маънавият ва бурч тарбияси
Маънавиятимизнинг кадимийлиги, мазмун ва моҳияти, ўзига хос хусусиятлари, асосий тамойиллари, унинг жамиятимиз тарақиётидаги роли ва аҳамияти, Президентимиз асарлари ва нутқларида инсонни жонли мавжудодлардан ажратиб турадиган онг ва тил, ақл-идрок ва тафаккур, одамгарчилик, мурувват ва саҳоват, раҳм-шавқат, меҳр-оқибат, иймон- эътиқод, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, ҳалоллик, поклик, табиатни эъзозлаш, илм ва фанни, адабиёт ва санъатни, маданиятни севиб ардоқлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат, ўзи ва ўзга миллат кишиларини, уларнинг тили, тарихи, маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш ва қадрлаш хислатларини тарбиялаш асосий мақсад қилиб олинади. Тарбиявий соат мавзулари: 1. Маънавият инсонга хаводек, сувдек зарур. 2. Инсонни ҳаётини безайдиган, гўзаллаштирадиган омил маънавиятдир. 3. Давлат ва миллат маънавияти билан кўркамдир. 4. Маънавий баркамол кишилар ҳаёти биз учун намуна. 5. Халоллик ва ростгуйлик - инсон фазилати. 6. Бугун ният - эртанги ҳақиқат. 7. Чин ва ёлғон дустлик. 8. Ҳақиқий ва қалбаки қахрамонлик. 9. Ёмон одатдан сақлан. 10. Иймонсизда Ватан туйғуси бўлмайди. 11. Ўз ғурурингни ҳимоя қила оласанми? 12. Қурьони карим ва Ҳадиси шарифдан парчаларни ўқиш ва муҳокама қилиш. 152 Эслатма. Юқоридаги ва энди тавсия қилинадиган мавзуларни синф ўқувчиларининг қабул қилиш даражасига қараб соддалаштиршп, мураккаблаштириш мумкин. II.Ватанни севмоқ иймондандир. “Унинг бахт-саодати, ёруғ истиқболи, фаровон келажаги учун яшаш, курашиш, керак булса, жонини фидо қилиш шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир инсон учун бахтдир”. И. А. Каримов Инсон учун ота-она, ака-ука, дўст-биродар қанчалик зарур бўлса, ҳам Ватан ҳам шунчалик муътабардир. Уни асраб-авайлаш бизнинг бурчимиздир. Чунки "Шу азиз Ватан барчамизники", эканлиги ўқувчиларга тушунтирилиб, Аллоҳ таоолоҳ, тилу-забон, онгу-тафаккур берган инсон учун Ватандан ортиқ меҳригиё ва улуғ неъмат берган инсон учун Ватандан ортиқ мехригиё ва улуғ неъмат йўқлигини исботловчи мавзулар бу бўлимга киритилиши мумкин. 1. Ватан - Сен суйган одамлар манзили. 2. Ватан - бу туғилган жой. 3. Ватан - бу инсонлар яшайдиган муқаддас замин. 4. "Давлат", "Ҳукумат", "Халқ" тушунчалари нима? 5. Уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаймиз. 6. Ғалаба ва мустақиллик кунини шарафлаймиз. 7. Ҳарбий ўйинларда иштирок этиш. 8. Ватанимга хизмат қиламан. 9. Чин Ватанпарварлик ўз улкасини севишдан бошланади. 10. Ҳадисдан мавзуга овд парчаларни ўқиш ва муҳокама қилиш. 11.Республикамиз истикдолини мустаҳкамлашда фаолмиз. 12. Ўзингиз яшаб турган маҳалла, қишлоқ, туман, вилоят тарихини биласизми? 13.Менинг ватандошим - замондошим. 14. "Биздан озод, обод ватан қолсин". 15. Ёв қочса, ботир кўпаяр. 16. Мустақиллик учун курашган аждодларимиз - фахримиз. 17. Ўзбекистон - Ватаним маним. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling