Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
Режалаштиришга қўйиладиган талаблар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- I БЎЛИМ. СИНФГА ҚИСҚАЧА ТАВСИФНОМА
Режалаштиришга қўйиладиган талаблар
Синф раҳбарининг тарбиявий иш режаси бу мажбурий педагогик 149 ҳужжатдир. Иш режа чораклик, ярим ва бир йиллик тузилиши мумкин. Ҳозирги шароитда тажрибаларнинг кўрсатишига биноан ярим йиллик режасидан фойдаланиш анча самара бермоқда. Режалаштиришда қуйидагилар назарда тутилса, унинг самараси ошади: 1. Режа маҳаллий шароитга қараб, мактабнинг жойлашаган ўрни, албатта, ўқувчиларнинрг савияси, ёштга қараб мумкин қадар мос тузилиши керак. 2. Режа муайян мақсадга қаратшшши ва реал (аниқ) бўлиши зарур. 3. Болалар ва ўсмирлар уюшмаси билан келишилиши лозим. 4. Режада ўқувчиларнинг кузги, қишки, баҳорги ва ёзги таътилларида қиладиган ишлари акс этиши керак. 5. Ўтказиладиган тадбирларнинг бажарувчи шахслари, муддати ва бажарилиши тури аниқ, кўрсатилиши лозим. 6. Режа мактаб директори ўринбосарлари томонидан кўриб, директор томонидан тасдиқланиши шарт. Режалаштиришда синф раҳбарининг педагогик тайёргарлиги, тажриба ва шахсий хусусиятлари жуда аҳамият касб этади. Тарбиявий иш жараёнини энди бошлаган, кам тажрибага эга – синф рахбари, одатда кенг қамровли иш режасини тузса, педагог эса, чегараланган режа билан ишлаши мумкин. Аммо ҳар иккала ҳолда ҳам барча синф раҳбарларининг тарбиявий режасида тарбиявий иш фаолиятининг асосий мазмуни ҳамда йўналишлари тўла акс эттирилмоғи даркор. Умумий ўрта таълим мактабининг 8-синфи учун ўқув йилининг ярим йилига мулжалланган намунавий иш режасини келтирамиз. I БЎЛИМ. СИНФГА ҚИСҚАЧА ТАВСИФНОМА Синфда ўқувчи бўлиб, ...таси қизлар ва ... таси ўғил болалар. Шулардан ... таси “Болалар ва ўсмирлар” уюшмаси аъзоси. «Ўқувчиларнинг билим даражаларини назорат қилишнинг рейтинг кўра аълочи ва ўзлаштирмовчи ўқувчилар сони. Синф ўқувчилари дарсларда онгли интизомга эришган ва синфдан ташқари ишларнинг кўпгина масалаларини мустақил ҳал этади. Ўқувчилар фаол, меҳнатсевар ва дўстона жамоадир. Синф раҳбари ўқувчилар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни шу бўлимга келтиришлари мумкин: 1. Бола қаерда яшайди? 2. Унинг ота-онаси қаерда ва ким бўлиб ишлайди? 3. Оила таркиби, оиланинг маданий даражаси. 4. Оиладаги ўзаро муносабат. 5. Оиладаги болага тарбия беришнинг ўзига хослиги. 150 6. Боланинг уйдаги кун тартиби ва маиший аҳволи. 7. Боланинг уй ва жамоат ишларига иштирок этиши. 8. Фан тугаракларига қатнашиши (мактаб ва мактабдан ташқаридаги). 9. Боланинг мактабдан ташқаридаги дўстлари ва танишлари. 10. Ўқувчи ёзда қаерда? 11. Бола ҳаётидаги энг муҳим воқеа-ҳодисалар. 12. Газета ва журналларга обуна бўлиши. 13. Ўқувчи саломатлигининг аҳволи ходимларининг маълумотига кўра). Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling