Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/93
Sana10.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1765314
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   93
26-Мавзу 
 
Бугунги кунда педагог-олимлар (Л.И.Новикова ва бошқалар) болалар 
жамоаси ривожланиши жараёни таҳлил қилар эканлар, уни қуйидаги уч 
босқичга бўладилар: 
а) жамоани дастлабки жипслаштириш; 
б) жамоани шакллантириш унинг ҳар бир аъзосини индивидуал 
ривожлантиришнинг қуролидир. 
Жамоа ҳаётидаги ҳар бир босқичларни ажратиб кўрсатиш юқорида 
баён этилган фикрларга зид эмас, балки шахснинг ривожланишида 
жамоанинг етакчи аҳамиятини таъкидлайди. 
Рус педагоги А.С.Макаренко жамоа муносабатларининг ички 
жиҳатларига катта аҳамият берган эди. У жамоада шаклланган энг муҳим 
қуйидаги белгиларни ажратиб кўрсатган эди: 
1) мажор – доимий тетиклик, тарбияланувчиларнинг фаолият 
(ҳаракатга тайёрлиги); 
2) ўз жамоаси қадриятларининг моҳиятини тушуниш, унинг учун 
ғурурланиш асосида ўз қадр-қимматини англаш; 
3) унинг аъзолари ўртасидаги дўстона бирлик; 
4) жамоанинг ҳар бир аъзосидаги дўстона бирлик; 
5) тарбияли, ишчан ҳаракатга йўлловчи фаоллик; 
6) ўз ҳиссиёт ва сўзларини бошқара олиш кўникмаси. 
3. 
Жамоани шакллантиришда жамоа аъзолари ва уларнинг 
фаолиятларига қўйиладиган ягона талаблар муҳим аҳамият касб этади. 
Ягона талаб ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги, танаффус. Синфдан 
ташқари ишлар вақтидаги жамоат жойлари ҳамда уйдаги хулқ-атвор 
қоидаларни ўз ичига олади. 


179 
Пухта ўйлаб қўйилган талаблар тизимининг мунтазам амалга 
оширилиши мактабда муайян тартибнинг ўрнатилишини таъминлайди. 
Педагоглар томонидан қўйилган талаблар қуйидаги шароитларда 
ижобий натижа беради. 
1. Қўйилаётган талаблар ўқувчи шахсини ҳурмат қилиш билан 
қўшилиши керак. 
2. Қўйилаётган талаблар муайян мактаб ёки синфдаги мавжуд 
шароитни ҳисобга олган ҳолда қўйилиши лозим. 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling