Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
САВОЛЛАР:
1. Жамоа нима? 2. Ўқувчилар жамоасининг ишлаб чиқариш жамоаларидан фарқи нимада? 3. Жамоанинг ўзига хос хусусиятларини тавсифланг. 4. Жамоани шакллантириш босқичларини сананг ва уларнинг ўзига хос хусусиятларига батафсил тўхталинг. 5. Жамоани ташкил этиш методикаси мазмунини сўзланг. 6. Жамоа анъаналари деганда нимани тушунасиз? 182 27-Мавзу Мактаб жамоаси таркибида энг барқарор бўғин – бу синфлар жамоалари саналади. Синф жамоасида ўқувчиларнинг асосий фаолияти-ўқишдир. Айнан синф жамоасида ўқувчилар ўртасида мустаҳкам шахслараро алоқа ва муносабатлар таркиб топади. Бу билан синф жамоаси уз негизида мактаб жамоасининг шаклланиши учун ўзига хос пойдевор вазифасини бажаради. Мактаб жамоаси таркибида ўқувчилар жамоаси асосий қисмни ташкил этади. Ўқувчилар жамоаси бу, ижтимоий аҳамиятни ташкил этиш, шунингдек умумий сайлов органлари ва умумий жавобгарлик, барча аъзоларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тенглиги асосидаги ўзаро бирликка эга ўқувчилар гуруҳидир. Ўқувчилар жамоаси педагог-тарбиячилар ҳамда болалардан иборат жамоанинг мураккаб бирлашмаси, ўз-ўзини назорат, ўз-ўзини бошқарув жараёнини ташкил этувчи мустақил тизим, шунингдек, ўзининг психологик муҳитига, анъаналарига эга гуруҳ ҳисобланади. Демак, юксак даражада уюштирилган жамоа ўзида бир неча хусусият (белги)ларни намоён этади. Улар қуйидагилардир. Жамият ўзига хос хусусиятлари Ижтимоий аҳамиятга эга ягона мақсаднинг мавжудлиги Биргаликдаги умумий фаолиятнинг ташкил этилиши Мажбурий масъулият муносабатнинг йўлга қўйилиши Сайланган умумий раҳбарий органига эгалик Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ муддатли, мураккаб жараёндир. Жамоанинг вужудга келиш учун тўрт босқич зарур. Жамоанинг шаклланиш босқичларида дастлаб, педагог бутун гуруҳга талаб қўяди, сўнгра жамоа фаоллари (активи) жамоа аъзоларига талаб қўяди, сўнгра бутун жамоа алоҳида шахсдан муайян тарзда фаолият олиб бориши талаб қилади ва ниҳоят, шахс ўз-ўзига талаб қуйидагича баён этиш мумкин: педагог талаб Гуруҳ фаол талаб гуруҳ гуруҳ талаб Шахс шахс талаб шахс |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling