Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
-Мавзу Ўқувчиларни тарбиялашда жамоанинг роли
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
28-Мавзу
Ўқувчиларни тарбиялашда жамоанинг роли Режа: 1. Ўқувчини жамоада ва жамоа орқали тарбиялаш ва тарбия қоидаси сифатида. 2. Жамоанинг ривожланиш даражасини тарбияга боғлиқлиги. 3. Жамоа фаолиятини ташкил этиш шакллари. 4. Хулоса. Комил инсон шахсини тарбиялашда жамоанинг роли ва аҳамияти. Ҳар бир ишнинг ўзига хос, маълум қонун қоидалари бўлганидек, бола тарбиясининг ҳам ўзига хос бпр қатор муҳим қонун-қоидалари борки, уларга амал қилиш тарбия ишининг самарали бўулишини таъминлайди, чунончи, - тарбиянинг бир мақсадга қаратилганлиги; - тарбиянинг ҳаёт, меҳнат билан, Ўзбекистонимизнинг мустақиллиги, гуллаб яшнаши йўлида қилинаётган фидоий ишлар билан боғланиши; - ўқувчини жамоада, жамоа орқали тарбиялаш; - тарбияда бола шахсини ҳурмат қилиш ва унга талабчанлик; - тарбиявий ишларнинг изчиллиги, мунтазамлиги ҳамда бирлиги; - тарбияда ўқувчиларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш. Қуйида тарбия жараёнининг қонун-қоидаларини кўриб чиқамиз: 1. Тарбиянинг бир мақсадга қаратилганлиги. Тарбия мақсадини белгилашда жамият талаблари, давр нафаси, миллий хусусиятлар асос қилиб олинади. Тарбиянинг мақсади – ҳар томонлама камол топган-мукаммал инсон шахсини тарбиялашдир. Ўқитувчилар жамоаси ва ҳар бир ўқитувчи-тарбиячи ана шу мақсадлардан келиб чиқиб, тарбиявий ишларнинг, вазифаларини белгилайди, унинг мазмунини аниқлайди ҳамда мактаб иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларни тарбиялашнинг шакл ва услубларини танлайди. 2. Тарбиянинг ҳаёт билан боғлиқлиги қоидаси тарбиявий ишларнинг мазмуни ва ташкил этилишини доимо янгилаб туришини талаб этади. Тарбиячилар болалар тарбиясини ҳаёт билан боғлар эканлар, уларга ўзларида иймон-эътиқодни тарбиялаш имконини берадилар. Тарбиявий ишлар шундай ташкил қилинганда ёшлар жамият ҳаётига фаолрок; жалб қилинади, бу эса ўқувчи шахсининг таркиб топишига ёрдам беради. Илғор ўқитувчилар тажрибасининг кўрсатишича, ўқувчилар аҳил жамоа бўлиб уюшгандагина тарбия ишларини фаол ўқувчиларга таянмоғи, ўқувчиларни турли ишларни биргаликда бажаришга одатлантириб, уларга жамоатчилик руҳини сннгдириб бориши лозим. Синф раҳбари ишида ўқувчилар жамоасини шакллантириш асосий вазифа ҳисобланади, чунки жамоада шахсни тарбиялаш-тарбиянинг етакчи 187 тамойиллари ҳисобланади. Жамоа назарияси қоидаларига мувофиқ уни яратиш усули ишлаб чиқилган. Унинг умумий асослари қуйидагилардан иборат: Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling