Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
29-Мавзу
Эзгу хулқ дўстликни, Ёмон хулқ душманликни келтиради. Дўстлик – инсон ахлоқининг бебаҳо гўзаллиги, ижобий фазилатлар гавҳари. Инсондаги барча гўзал фазилатлар бир марварид шодаси бўлса, унинг дур-гавҳари чин инсоний муҳаббатга асосланган дўстликдир, Дўстлик туфайли хонадонимиз обод, дунёда тинчлик ва дастурхонимизда тўкинлик ҳукмрон. Шунинг учун ҳам доно кишилар ҳамма жамиятда ҳам дўстликни улуғлаб, қадрлаб келганлар ва одамларни дўст бўлиб яшашга, кўпроқ дўст орттиришга ундаганлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллоллоҳу алайҳи вассалам ҳадисларидан бирида: «Бир-бирингизга ҳайр-эҳсонли, меҳр-муҳаббатли бўлиб, қўл бериб сўрашиб юринглар, шунда дилларингиздаги ғиллу ғамлик кетади»,- деганлар. Дўстлик инсоннинг кучига куч, қудратига қудрат қўшадиган, кишини бахтли қиладиган, ҳаётини безайдиган энг муҳим омиллардандир. Халқимиз ўртасида дўстлик муносабатларига бағишлаб жуда кўп ҳикматлм сўзлар яратилганки, улар орқали дўстликнинг киши ҳаётида тутган ўрни ифода этилган. Жумладан: «Қора кунингда дўстинг ярайди». «Дўст ачитиб, душман кулдириб гапирар». «Қоқилганингда дўстинг суяб қолади». «Ўзини сийламаган, ўртоқларини ҳам сийламас». «Ўзингни қурбон қилиб бўлса ҳам, ўртоқларингни сақлаб қол». «Кунинг қувноқ ўтишини истасанг, ўртоқларинг билан бўл». «Улфат қанча кўп бўлса, кулфат шунча оз бўлади». «Ақли кўпни дов олмас, дўсти кўпни ёв олмас». «Яхшилар бўлса ўртоқ, кунда бўлурлар қўноқ». «Чин дўст чин юракдан сўзлайди». «Арпа, буғдой бир кунинга ярайди, содиқ дўстинг ўлгунингча ярайди». «Қалин ўртоқ – қариндошдан ортиқ». «Яхши дўст давлат». «Яхши либос – танга оройиш, яхши йўлдош жонга осойиш». Бу пурмаъно ҳикматли сўзларда эл-улуснинг бир умрли орзу-умидлари 193 яшайди. Мазкур ҳикматли сўзларда дўстлик ва ўртоқликка хос бўлган энг яхши ҳислатлар ифодаланганки, биз ўз ҳаётимизда уларга ҳар қадамда дуч келиб турамиз. Дўстлик-биродарликнинг энг яхши ҳислатларидан бири кишиларга меҳр-шафқатли бўлишни англатади. Масалан, бир синфда ўқийдиган ўртоқларимиздан бири бетоб бўлиб қолди ёки хонадонида бирор кўнгилсизлик рўй берди дейлик, шундай пайтда дарҳол ҳол-аҳвол сўраб, дардига малҳам бўла олсак, нур устига аъло нур бўлади. Бунинг натижасида кишилар ўртасида яқинлиқ меҳр-оқибат ортиб боради. Дўстликка хос бўлган яна бир ҳислат ўзаро ёрдам ҳисобланади. Биз ўқишда, меҳнатда, жамоат ишларида ўртоқларимиздан ёрдамимизни аямаслигимиз керак. Дўстлик, ўртоқлик ришталарининг боғланиши ва мстаҳкамланишини таъминловчи бирмунча хислатлар бор. Жумладан, ростгўйлик, бир-бирини ўзаро ҳурмат қилиш ва сирдош бўлиш, ўртоқларга доимо ғамхўр бўлиш кабиларни ўз вақтида амалга ошириб борсак, бизнинг ўртоқлигимиз ортиб, ҳақиқий дўстлик даражасига кўтарила олади, шунинг учун ҳам дўстлик ўртоқликнинг олий шаклидир, деб юритилади, чунки дўстлик аввало ўртоқликдан бошланади. Киши ўз ўртоқларидан бирини бошқалардан ортикроқ севади. Уни бошқалардан кўпроқ ҳурмат қилади, унга нисбатан ўз мойиллигини амалда кўрсатишга тиришади. Иккинчи томон ҳам бу ҳурматга ҳурмат билан жавоб бериши айни муддао бўлади. Дўстлар доимо бир- бирларидан маслаҳат оладилар, бир-бирларнга мунтазам ёрдамлашиб турадилар, моддий ва маънавий жиҳатдан бир-бирларини қўллаб- қўвватлайдилар. Шундай қилиб, аввалги оддий ўртоқлар кейинчалик яқин дўст бўлиб кетадилар. Дўстликни тор маънода, яъни икки киши орасидаги алоқадангина иборат, деб тушунмаслик даркор. Дўстлик тушунчаси ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, миллион-миллион кишиларнинг аҳил яшаши, иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда ҳамжиҳатлигини билдиради. Ҳозир ҳам, бундан аввал ҳам ер курраси халқлари орасидаги байналмилал дўстлик жаҳон аҳамиятига эга бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Дўстлик – олтиндан қиммат, пул билан ўлчаб бўлмайдиган бебаҳо нарса. Дўстликни сақлаш ер юзидаги барча халқларнинг, катта-ю кичик – ҳамманинг ҳаётий вазифасидир. Юқорида айтиб ўтганимиздек, дўстлик аввал икки киши орасида бошланиб, кўпайиб, кенгайиб боради ва ижтимоий тус олади. Дўст орттириш ҳамма ёшда ҳам зарур, лекин ёшликда бошланган дўстликнинг илдизи жуда чуқур ва мустаҳкам бўлади. Шунинг учун ҳам ёшларимиз иложи борича кўпроқ дўст орттиришлари ва бир-бирлари бнлан аҳил яшамоқлари керак. Дўстлик ширин суҳанликдан бошланади ва хушмуомалалик, очиқ кўнгиллилик, меҳр-садоқат билан мустаҳкамланиб боради. Енгилтаклик, 194 жиззакилик, иғгво-бўҳтонга берилиш ва ўзаро ҳурматнинг йўқолиб бориши дўстликка раҳна солади, унинг емирилишига олиб келади. Дўстлик ўрнини душманлик, ғаразгўйлик эгаллайди. Ота-боболаримиз дўстликни юқори даражада қадрлашган. Дўсти йўқ одамни қуриган дарахтга, жисман мавжуд бўлса ҳам қалбини ўлик мурдага ўхшатишган. Дўсти кўп одамни ҳурмат қилишган. Дўст орттириш учун меҳнат қилиш, бировларнинг юкини кўтариб мушкулини осон қилиш кераклигини уқтиришган. Ривоят. Улуғ шоир Алишер Навоийнинг Пахлавон Муҳаммад деган шогирди ҳам дўсти бор экан. Шоир уни жуда яхши кўрар, шогирди бўлса ҳам қадрдон, сирдош дўсти, деб билар экан. Кунлардан бир куни Паҳлавон Муҳаммад кичик бир гуноҳ қилиб қўйиб, шу туфайли Султон Ҳусайннинг қаттиқ ғазабига учрабди. Воқеа бундай бўлибди: Султон Ҳусайн ғазаб отига миниб турган бир пайтда Паҳлавон Муҳаммаднинг гуноҳ иш қилиб қўйганини етказишибди, Ҳусайн Бойқаро: - Паҳлавоннинг соқол-мўйловини қириб ташланглар, сўнг калтадум либос кийдириб, кўча-кўйда сазойи қилинглар,- деб буйруқ берибди. Паҳлавоннинг бундай жазога гирифтор бўлганини Алишер Навоийга айтишибди. Навоий, агар бу жазо амалга оширилса, Паҳлавон Муҳаммаднинг иззат-нафси камситилиб, у бунга чидай олмаслигини англаб, уни бундай шармандаликдан қутқазиш ҳаракатига тушибди. Тезликда Ҳусайн Бойқаро ҳузурига етиб бориб: - Султони бокарам, маълумингизки, мен ва Паҳлавон Муҳаммад ёшлигимиздан бир хил кийинамиз, бирга соқол-мўйлов қўйиб, дўст-биродар бўлиб юрамиз. У бошқа кийиниб, мен бошқа кийиб юрсам, ўртадаги аҳд бузилиб, гапимиз тузсиз, ўзимиз субутсиз бўлиб қоламиз. Буюрсангиз, менинг соқол-мўйловларимни қирсинлар, менга ҳам ҳудди Паҳлавон Муҳаммадга берилгандек калта либос кийгизилиб, дўстим билан бирга сазойи қилсинлар,- дебди. Навоийнинг шогирди ҳамда дўстига бўлган садоқатини, меҳр- оқибатини кўрган Ҳусайн Бойқаро ғазабидан тушиб қолганини ўзи ҳам билмай қолибди-да: - Паҳлавоннинг гуноҳидан ўтдим, жазо қолдирил-син, - деб фармон берибди. Биз тарихда катта нжобий фазилатлари билан ком қозонган улуғ боболаримиздан ҳамиша ибрат олиб яшаймиз. Оклада, мактабда, кўча-куйда, маҳаллада, давраларда ёшларимизни дўст орттиришга чақирамиз. Ешликда боғланган дўстлик иплари мустаҳкам бўлади, уни ғийбат, туҳмат шамоллари уза олмайди. Дўстинг билан бир умрга боғланиб қолсанг, кайфиятинг яхши бўлса, уни баҳам кўргани, диққат бўлсанг уни ёзгани дўстингникига борасан, меҳмон бўласан ёки дўстинг ҳам шундай ҳолатларда сеникига келади, кўнглини ёзади. Меҳмоннавозлик дўстликни мустаҳкамловчи омиллардан биридир. 195 Чунки меҳмонни кузатиш жараёнида мезбондаги сахийлик, пазандалиқ тозалиқ инсон ку'нг-лики олиш каби олижаноб фазилатлар намоёа бўлади. Дустлик анъаналарига садоқатли оилага меҳмон келиши байрамга, хурсандчиликка айланадя. Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг «Дўст билан обод уйинг» ғазалида бу ҳақда ажойкб фикрлар бор. Дўст билан обод уйинг, Гар булса у вайрона ҳам, Дуст қадам куймас эса Вайронадир кошона ҳам. Интизор ҳар уй қадрдон Дилкушолар базмига. Гар ощ қуйса қабо^ат Ииглагай сстола хам. Дуст ^идир, дуст топ жа^онда Дуст юз минг булса оз, Куп эрур бисер душман Булса у бнр дона хам. Абу Али ибн Синонинг фикрича, иисонда ахло^ий сифатларнинг камол топишида яхшқ хуштабиат, клм-ли дуст катта урин тутади. «Яхши дуст ойиздир,— дей-ди олим, — унда кишинкнг бутун яхши ёки ёмон томон-лари акс этади». Яхши дуст уз ва^тида урторининг ёмон Килиқларини курсатади, ^зининг маслаҳати ва хулқ-одоби бнлан уларни бартараф этишга ёрдам беради. Ибн Сино дўстликнинг уч хил кўринишини айтиб ўтади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling