Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


-МАВЗУ. СИНФ РАҲБАРНИНГ ТАРБИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/93
Sana10.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1765314
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   93
3-МАВЗУ. СИНФ РАҲБАРНИНГ ТАРБИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ 
Синф раҳбари мактаб ўқитувчилар жамоаси ва педагогика кенгашининг 
аъзосидир. Синф раҳбарининг бурчи жуда кенг ва кўп томонламадир.
Синф раҳбари ишининг асосий қисми ўқувчиларни ўрганиш. Ўқувчилар 
билим сифатини ошириш ҳамда уларнинг тартиб интизомини мустаҳкамлаш. 
Дарсдан ва синфдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил этиш ва уларни 
ўтказиш. Ўқувчиларнинг ота-оналари билан олиб бориладиган ишлар ҳам 
синф раҳбарининг асосий вазифаларидан биридир. 
Ўқувчилар жамоаси – синф раҳбарининг таянчи. Ўқувчиларни 
тарбиялашда синф жамоасидаги барча ўқувчиларнинг бир-бирларига 
таъсирлари катта аҳамиятга эга. Уларни бир-бирига кўрсатадиган ўрнаклари 
интизомни яхшилаш ва мустаҳкамлашга, уларни хулқ маданиятини, одатини, 
кўникмасини ҳосил қилади.
Синф раҳбари болаларни одобли қилиб тарбиялашни, уларга андиша 
билан гапиришни, мақбул ҳракат қилишни ўргатиши лозим.
Алишер 
Навоий 
«Маҳбуб-ул-қулуб» 
асарида 
таълим-тарбия 
жараёнларини, воситаларини, аҳлоқ-одоб талабларини кўрсатади. Ўз 
давридаги мусулмон мактабларининг ютуқ ва камчиликларини таҳлил этади. 
Ўқитувчи одоби ва муаллимлик касби, мударрислар, мактабдорлар ва таълим 
бераётган фанини ва тарбия жаарёнини севиши керак дейди. Ўзига хос 
ўқувчи жамиятда обрўли ва ҳурматга лойиқ инсондир, деб ҳисоблайди. 
Шогирдлар муаллимни ҳурмат қилишлари, эъзозлашлари зарурлигини 
уқтиради.
Навоийнинг фикрича, баъзан бир киши битта болага тарбия беришга 
ожизлик қилади, муаллим эса бир нечта бола-синф жамоасини ташкил этади 
ва илму-адаб ўргатади. Бу жараёнда синф раҳбари кўп машаққатларга дуч 
келади. Шунинг учун шогирдлар устоз олдида умрбод қарздор 
эканликларини ҳис этишлари лозим. Шогирд подшолик мартабасига эришса 
ҳам муаллимга қуллуқ қилса арзийди.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling