Қарши давлат университети ҳузуридаги Ғузор саноат техникуми


Download 16.21 Kb.
Sana24.03.2023
Hajmi16.21 Kb.
#1291151
Bog'liq
Тавсифнома


Қарши давлат университети ҳузуридаги Ғузор саноат техникуми
молия-иқтисод ишлари бўйича директор ўринбосари
Аброр Нематович Ахмедовга
ТАВСИФНОМА

Мукофотланмаган.


Педагогик фаолияти 20 йил. Мазкур вазифада 2020 йилдан буён ишламоқда.
Аҳмедов Аброр Нематович меҳнат фаолияти 2003 йил Қарши шаҳридаги
35-умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган.
2009-2014 йилларда Қашқадарё вилояти Қарши компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқув ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари, 2014-2015 йилларда Қашқадарё вилояти Қарши политехника касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш таълими устаси, 2015-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қарши ахборот технология касб-ҳунар коллежида ўқув ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020-2021-йилларда Бухоро давлат университети ҳузуридаги Ғузор ахборот технологиялари техникуми молия-иқтисод ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаган 2021-йилдан хозирги кунга қадар Қарши давлат университети ҳузуридаги Ғузор саноат техникуми молия-иқтисод ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
А.Аҳмедов илғор педагог ва моҳир раҳбар сифатида янги педагогик технологиялар асосида ёш авлодни ҳар томонлама етук инсон қилиб вояга етказиш йўлида самарали меҳнат қилмоқда.
Ёшларнинг маънавий-маърифий билимларини юксалтириш, баркамол авлодни вояга етказиш, ўзлигимизни англаш, миллий қадриятларни ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратади.
“Устоз-шогирд” анъаналарини давом эттирган ҳолда, шогирдларидан 24 нафардан ортиғи ўқитувчи бўлиб ёшларга таълим тарбия бермоқда, шундан 3 нафари унинг ўзи билан бирга меҳнат қилмоқда.
Таълим муассасасида ҳамкасбларга ҳурмат билан қарайди. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига кўрсатилганидек, ўз фанлари бўйича тегишли маълумот эгаси, юксак касбий тайёргарлик ва юқори ахлоқий фазилатлар соҳиби ҳамдир.
А.Ахмедов кенг дунёқараши ва жамият билан тенгма-тенг фикрлаши натижасида халқ хурматига сазовар бўлган. У оилада ҳам, маҳаллада ҳам ташаббускор. Меҳнати эвазига бир қатор ютуқларга эришган. Компьютер технологияларини мукаммал билади. Ўз соҳасидан ташқари математика, тиббиёт фанларини ҳам яхши билади.
А.Ахмедов вазифа лавозимидан келиб чиқиб талабалар билан ишлашда Давлат талаблари асосида уларни ўз йўналиши бўйича маълум касбга қизиқтира олишда тиним билмайди. Гуруҳ масъуллари ва ота-оналар билан доимо мулоқотда ва уларни қийнаб келган саволларга, мавжуд муаммоларга жавоб топишида амалий кўмак бериб келмоқда. Интилувчан, эртанги кунига умид билан боқадиган ёшлар билан тиним билмай биргаликда ишлайди, уларнинг ғоялари билан қизиқади, лойиҳалар яратишда ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб келади.
Янги Ўзбекистоннинг равнақи, эртанги кунига бўлган ишончи, халқимизнинг ақл-заковати ва меҳнатининг нималарга қодирлиги, жамиятнинг муносиб фуқароси ва содиқ қурувчиси бўлиши учун нималар қилиш зарурлигини кўрсатувчи кўзгу бўлиб хизмат қилмоқда.
Эртанги кунининг порлоқ бўлиши учун тиним билмай ўз касбига садоқат билан меҳр қўйган бу инсон оилада 4 нафар фарзандга ҳам тарбия беришда масъулият билан ёндашади. Ҳар бир фарзандининг қизиқишидан келиб чиқиб улар билан алоҳида шуғулланади. Оила бошлиғи сифатида фарзандларига соғлом турмуш тарзини шакллантира олган.


Ғузор саноат
техникуми директори: А.Н.Назаров
Download 16.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling