Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Педагог олимлардан Н.А.Муслимов, Н.Каримова, Ш.У.Нуруллаева, Ж.Икромов ва бошқа олимлар томонидан методик ёндашувларни узлуксиз ривожлантириш бўйича педагогик ва методик изланишлар олиб борилган бўлса, бошланғич таълимда ўқув жараёни муаммолари бўйича Т.Ғаффорова, О.Розиқов, Р.Сафарова, Б.Р.Адизов, Ҳ.Назарова, М.Хақбердиев, М.Саидов, Т.Ғаниев, Р.A.Maвланова, Н.Ҳ.Раҳимқулова, М.Раҳматуллаева, Х.Раҳматова, Н.Ҳ.Раҳмонқулова тадқиқотларида атрофлича ёритиб берилган.
МДҲ мамлакатларида ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини такомиллаштиришда инновацион ғоялар тизими бўйича А.К.Артемов, В.И.Андреев, В.П.Беспалко, О.В.Берсенева, Н.В. Бородина, Е.С.Самойлова, В.И.Горовая, В.В.Давыдов, Н.Б.Истомина, Л.П.Стойлова, И.А.Зимняя, М.Вартофский каби олимлар алоҳида эътибор қаратишган.
Инновацион педагогик технологиялар асосида ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш юзасидан хорижий педагоглардан К.Мeredit, S.Walter, S.Uоlter, D. Хаlperin D.Coste, B.North, J.Trim ва бошқа-ларнинг ишларида ўз аксини топган.
Тадқиқот муаммосига доир изланишлар ҳамда педагогик-психологик қарашлар таҳлили бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини таълим-тарбия жараёнида методик ёндашувга ўргатиш кўникмасига эга бўлган ёш мутахассисларни тайёрлашда муҳим вазифалардан бири эканлигини кўрсатмоқда.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг “Таълим жараёнида ўқув-билиш фаолиятини замонавий таълим технологияларидан фойдаланиб кучайтириш” амалий лойиҳаси (2018-2021 йй.) доирасида бажарилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |