Қарши дaвлaт университети ҳузуридaги илмий дaрaжaлaр берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 0.83 Mb.
bet8/15
Sana22.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1220693
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
Абдусаматов А С Автореферат матни 1

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 5 та хорижий, 5 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилди.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси юзасидан жами 19 та илмий-услубий ишлар чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 9 та мақола жумладан, 3 та хорижий журналларда 6 та республика журналларида чоп эттирилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертациянинг ҳажми 140 саҳифадан иборат бўлиб, кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Кириш қисмида тадқиқот муаммосининг долзарблиги ва зарурияти асосланган; тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети, усуллари, илмий янгилиги, шунингдек, тадқиқот иши фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг амалий натижалари, ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши, нашр қилинган ишлар ва диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган, методологик асоси ҳамда тадқиқот натижаларининг оммалаштирилганлиги ёритилган.
Диссертациянинг биринчи боби “Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомил- лаштиришнинг назарий асослари” деб номланиб, унда Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари; Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштиришда инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш; моделлаштириш бошланғич таълимнинг тизимли янгиланишидаги ўрни баён қилинган.
Бошланғич таълим Давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган дидактик инновацияларни татбиқ этишнинг методик йўлларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилади. Методик тизимнинг компонентлари сони ва уларнинг номланиши янги кўринишдаги методик инновацияларни таснифлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Бошланғич таълимнинг намунавий дастури асосида ўқитишнинг янгиланган шакл ва усулларини тавсия қилишга зарурат туғилади. Ушбу ишда асосий эътибор ўқитишнинг тадқиқотчилик, лойиҳалаштириш, суҳбат, муаммоли таълим, ихтиро ва кашфиёт, фикрдан фикр чиқариш, баҳс-мунозара, синфлараро мусобақалар, жуфтлик, экскурсия дарслари каби анъанавий шаклларнинг замонавий кўринишларидан фойдаланишга асосий урғу берилди.
Таълимнинг асосий муаммолари ва мақсадлари, шунингдек, замонавий таълимда юқори натижаларга эришишни таъминлаш учун инновацион педагогик технологияларга асосланган методларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишда дидактик методларни мақсадли кўриниши воситасида бошланғич таълимга татбиқ этиш усул ва воситаларига тўхталиб, бошланғич таълимда фойдаланиладиган методларнинг таркибий қисмларини таълимнинг бош мақсадига қаратилганлигини мантиқий кетма-кетлиги ўзида ўқувчи фикрлаш доирасининг кенгайиб бориши, мулоҳаза қилиш фазилатининг шаклланиши каби ҳолатларда намоён бўлади.
Дарҳақиқат, модулли ўқитиш термини халқаро тушунча - модул билан боғлиқ бўлиб, унинг маъноси фаолият кўрсата оладиган ўзаро чамбарчас боғлиқ элементларидан иборат бўлган тушунчани билдиради. Бу маънода у модулли ўқитишнинг асосий воситаси сифатида, тугалланган ахборот блоки сифатида намоён бўлади.
Модули таълимнинг моҳияти шундаки, ўқувчи модуллар билан ишлаш жараёнида ўқув-билиш фаолияти олдига қўйилган мақсадга мустақил равишда тўлиқ эришади. Ўқувчилар модул топшириқларини мустақил ўқий бошлайдиган даврдан бошлаб модули ўқишга ўтиш мақсадга мувофиқ саналади.
Модулли ўқитиш технологияси - ўқитувчи томонидан фаннинг қатор мавзуларини бирлаштирувчи бўлимларга (модулларга) ажратилиши бўлиб, одатда фан 10-15 та бўлаклардан иборат бўлади ва энг оддий ҳолларда дарсликнинг бобларига мос тушиши ва ҳар бир таълим олувчи ҳар қайси модул юзасидан изчил йўл-йўриқ олади, унда модулнинг мақсадлари кўрсатилади, ўқув ишларининг маълум турлари тавсия қилинади, модул бўйича мустақил иш топшириқлари келтирилди.
Моделли ўқитиш бошланғич таълимнинг тизимли янгиланишида пайдо бўладиган методик муаммоларни ҳал этишда қўл келади. Мазкур муаммолар бошланғич таълим учун янгиланган мақсадларга эришиш, таълим тизимининг янги андозасини жорий этиш (тизимли-амалий ёндашув), таълимнинг янги пайдо бўлган муаммоларини тизимли ҳал этиш (ДТС) жараёнида пайдо бўлади.
Диссертациянинг иккинчи боби “Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштиришни такомиллаштиришнинг методик тизими” деб номланиб, мазкур бобда бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш шакл, метод ва воситалари; бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштиришга доир материалларни танлаш тамойиллари; бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш технологияси келтирилган.
Бинобарин, бошланғич таълимда кенг қўлланиладиган моделлаштириш методларидан бири ташкилий фаолият кўринишидаги методлардир. Ташкилий фаолият кўринишидаги методлар ДТС малака талаблари ҳамда моделлаштириш методларининг бошланғич манбалари асосида ишлаб чиқилади. Мазкур методларни ишлаб чиқишда анъанавий таълимга қўйиладиган талаблар тегишли ҳужжатлар талаблари асосида замонавийлаштирилади.
Ташкилий фаолият методлари тушунчаларини ўрганиш ва вазифаларни ечишда бирламчи аҳамият касб этади (2.1.1- жадвал).
2.1.1- жадвал

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling