Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Паратактик қурилма моделидаги макросинтагма


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/31
Sana26.03.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1296104
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
Автореферат Махмудова Нигора 24 11

Паратактик қурилма моделидаги макросинтагма 
1
Солнцев В.М. Язык как системно - структурное образование. – М.: Наука, 1977. – С. 66/339 с.
2
Бенвенист Э. Общая лингвистика. – М.: Прогресс, 1974. – С.139/448 с. 


19 
Буюк одамлар ҳақида гап айтиш балки осондир, қоғозга тушириш эса 
ниҳоятда қийин (P
1
+қиёслаш муносабати+P
2
)
Гап моделидаги макросинтагмалар 
1. Буюк одамлар ҳақида гап айтиш, (балки) осондир (актантлар+ҳаракат 
муносабати). 
2. Қоғозга тушириш (эса) ниҳоятда қийин (актантлар + ҳаракат 
муносабати). 
Сўз бирикмаси моделидаги микросинтагмалар 
1) айтиш (балки) осондир (гумон маъносидаги предикативли микросинтагма: 
эга+кесим муносабати); 
2) гап(-ни) айтиш (тўлдирувчи+ҳаракат муносабати); 
3) одамлар ҳақида гап айтиш (тўлдирувчи+ҳаракат муносабати); 
4) буюк одамлар (аниқловчи+аниқланмиш муносабати); 
5) қоғозга тушириш қийин (предикативли микросинтагма: эга+кесим 
муносабати); 
6) ниҳоятда қийин (ҳол+ҳаракат ифодасидаги сўз муносабати). 
Таҳлил этилаётган паратактик синтагма тасарруфида келаётган балки 
боғловчиси, бу ўринда, гумон маъносини бераётган вазифадош модал сўз 
сифатида иштирок этаётгани учун, у синтактик планда аҳамият касб этмайди. 
Шу боис уни биринчи гап моделидаги синтагмадан бемалол олиб ташласа ҳам 
бўлади. Бошқача айтганда, тил элементлари мазкур модал сўз иштирокисиз 
ҳам синтагматик қаторда фаоллашаверади. Аниқроғи, бу сўзнинг 
макросинтагмада қўлланиши нутқ муҳити билан боғлиқ равишда амалга 
ошади. Унинг синтагма доирасида биргина фаолияти бўлиб, у ҳам бўлса 
мазмуний жиҳатдан изоҳланади, холос. Балки сўзи орқали гапнинг бевосита 
иштирокчи унсурлари томонидан ифодаланаётган умумий маънонинг 
номаълум, гумон эканлиги қўшимча равишда тасдиқланмоқда. 
Бизга маълумки, гипотактик қурилмалар хусусий тилшунослик 
доирасида “эргаш гапли қўшма гаплар” термини остида ўрганилади. Бундай 
қурилмаларнинг синтактик табиати жаҳон тилшунослигида қатор 
олимларимиз томонидан илмий тадқиқ этилган. Жумладан, Э.Бенвенист, 
А.Руднев, И.Вардул, А.Гроот, М.Ляпон, М.Петерсон, А.Пешковский, 
Ғ.Абдураҳмонов, М.Асқарова, А.Нурмонов, Р.Сайфуллаева, Н.Турниёзов каби 
тилшуносларимизнинг бу ҳақда олиб борган изланишлари ҳамда эришган 
илмий ютуқлари таҳсинга сазовор
1
. Гипотактик қурилмаларни Б.Н.Турниёзов 
тобе компонентли MСҚ (мураккаб синтактик қурилма) тарзида талқин этади. 
Бу ҳақда олимнинг қуйидаги фикрларини ўқишимиз мумкин: «Тобе 
1
Бенвенист Э. Общая лингвистика. –М.: Прогресс, 1974; Руднев А. Синтаксис современного русского языка. 
– М.: Высшая школа, 1968; Вардуль И. Основы описательной лингвистики. – М.: Наука, 1977; Groot A.W. Les 
oppositions dans les systèmes de le syntaxe et des cas. «Mélanges de linguistique offerts a Sh. Bally». –Genève, 1939; 
Ляпон М.В. Смысловая структура сложного предложения. – М.: Наука, 1986; Петерсон Н. Очерк синтаксиса 
русского языка. – М.: Гос. Издательство, 1923; Пешковский А. Русский синтаксис в научном освещении. – М.: 
Яз. славян. культуры. 1956; Абдураҳмонов Ғ. Қўшма гап синтаксиси. – Тошкент: Фан, 1964; Асқарова М. 
Ҳозирги замон ўзбек тилида қўшма гаплар. – Тошкент: Ўзбекистон ФА нашриёти, 1960; Нурмонов А. Гап 
ҳақида синтактик назариялар. – Тошкент: Фан, 1988; Сайфуллаева Р. Ҳозирги ўзбек тилида қўшма гапларнинг 
формал-функционал талқини. – Тошкент: Фан, 1994; Турниёзов Н. Синтаксическая деривация гипотаксиса в 
современном узбекском языке // Автореф. дис. док. филол. наук. – М.: Институт языкознания, 1985. 


20 
компонентли мураккаб синтактик қурилмалар шаклланишига кўра тенг 
компонентли MСҚ лардан кескин фарқланади, зотан, улар икки ва ундан ортиқ 
туб структуралар эмас, балки ягона туб структура замирида воқеланади. Бунда 
семантик жиҳатдан ҳоким мавқедаги MСҚ компонентининг туб структураси 
муҳим аҳамият касб этади
1

Шундай қилиб, MСҚ шаклидаги макросинтагмалар компонентлари 
ўртасидаги боғланишни иккига, яъни тенг ва тобе боғланишга бўлиб тадқиқ 
этамиз. Бунда, албатта, икки хил кўринишдаги MСҚ таркибий қисмларининг 
синтагматик муносабатга киришувида биз боғловчи номи билан атаётган 
элементларнинг (операторларнинг) аҳамияти катта бўлади. Зеро, бу 
операторлар гап шаклидаги синтагмаларнинг алоқага киришувидаги 
грамматик ҳамда семантик мазмуний муносабатини белгилаб беради. 
Бу ўринда шуни айтиш керакки, гап ёки MСҚнинг синтагма сифатидаги 
кўринишини ўрганаётганимизда, бош синтагма ёки тобе синтагма деган 
тушунчаларни ишлатмаймиз. Бу тушунчалар синтактик қурилмаларнинг гап 
ёки MСҚ тарзидаги тадқиқида қўлланилади. Синтагма учун бу муҳим эмас. 
Чунки синтагма кичик ёки катта бўлишидан қатъи назар, асосий синтагма, 
иккинчи даражали синтагма деб, қисмларнинг ўзаро муносабатига қараб, бош 
ва тобеланмиш муносабат деб таҳлил қилинмайди. Бошқача айтганда, 
синтагма ўз ҳолича мавжуддир. Жумладан, Е.И.Шутова бу ҳақда фикр 
билдирганда шундай дейди: “…ўз навбатида, синтагма маълум бир гапга 
нисбатан автономлик хусусиятига эгадир. Чунки синтагманинг ички тузилиши 
гапнинг тузилишига боғлиқ эмас”.
2
Бизнингча ҳам, мавжуд ҳолатда фақат элементларнинг синтагматик 
фаоллашувидаги аниқловчи+аниқланмиш, тўлдирувчи+ҳаракат, эга+кесим, 
пайт муносабати каби синтактик алоқалар текширилади. Масалан, биз 
ўрганаётган гипотактик қурилмаларнинг синтагма сифатидаги ҳолатини 
олайлик: 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling