Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Download 0.54 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат Махмудова Нигора 24 11
Шу уч шартни ким бажарса, ўшанга қизини беради (Ўзбек халқ
эртаклари). Маълумки, мазкур гипотактик қурилманинг иккинчи таркибий қисми ҳоким вазиятда бўлиб, биринчи компонент унга тобе ҳисобланади. Ушбу компонентлар ким, ўша каби нисбий сўзлар ва феълнинг шарт майли қўшимчаси -са билан синтагматик муносабатга киришмоқда. Натижада, бажарилиши шарт бўлган ҳаракат+тўлдирувчи муносабатидаги макросинтагма юзага чиқмоқда: Шу уч шартни ким бажарса, ўшанга қизини беради (P1синтагма + P2 синтагма= гипотактик макросинтагма). Ана шу тарзда гипотактик қурилмалар моделидаги синтагмалар компонентлари ўзаро ҳаракат+субъект ёки объект, предикат+ҳаракат, аниқловчи+ҳаракат, ҳаракат+ўрин каби қатор мазмуний муносабатда алоқага киришади. 1 Турниёзов Б.Н. Тобе компонентли мураккаб синтактик қурилмалар деривацияси//Ўзбек тили деривацион синтаксиси. –Тошкент: Наврўз, 2011. –Б. 119. 2 Шутова Е.И. Вопросы теории синтаксиса. –М.: Наука, 1984. –С. 52/208 с. 21 ХУЛОСА 1. Тил системаси ва унинг белгилари ўртасидаги муносабат ўта мураккабдир. Буни уларнинг парадигматик боғланишида ҳам, синтагматик боғланишида ҳам кузатамиз. Парадигматик муносабат тил сатҳлари ичида уларнинг бирликлари ўртасида рўй берса, синтагматик муносабат ҳар бир сатҳ бирлигининг ўзидан бир поғона катта сатҳ ичида, морфемаларнинг ўзаро боғланиши сўз сатҳи ичида воқеланади. 2. Синтагматик муносабат синтактик муносабат билан муштарак ҳодиса эмас. Гарчи улар мазмун эътиборига кўра жуда яқин бўлса-да, ўзаро фарқланади. Синтагматик муносабат фонемалар, морфемалар ўртасида ҳам шаклланади. Синтактик муносабат эса гап доирасида сўзлар ўртасида, матн доирасида гаплар ўртасида содир бўлади. Бироқ синтагматик муносабат ҳам, синтактик муносабат ҳам горизонтал чизиқда рўй беради. 3. Синтагма тушунчаси синтагматик муносабат билан ҳам, синтактик муносабат билан ҳам узвий боғланади. Уни ясама сўзлар материалида кўрсак синтагматик муносабат, гап ва сўз бирикмаси материалида кўрганимизда эса синтактик муносабат тушунчалари устувор аҳамият касб этади. 4. Кейинги йилларда синтагма тушунчаси кенг изоҳланаётганини ҳам кўрамиз. Айни пайтда тенг компонентли сўз бирикмалари ва тенг компонентли қўшма гаплар ҳам синтагма мақомида талқин этилмоқда. Шундай бўлгач, тенг компонентли қўшма гапларга нисбатан айтилаётган асинтагматик боғланиш тушунчаси кун тартибидан олинади. Синтагмани фонетик ҳодиса сифатида изоҳлаётган тилшунослар асосий эътиборни ритмик гуруҳ ва интонация тушунчаларига беришгани кузатилади. Бундай вазият, албатта, ягона ҳодисани икки хил номлашга олиб келади. 5. Тил бирликларининг нутқий вазиятда кетма-кетлик асосида бирикуви уларнинг синтагматикасини тақозо этади. Аммо тил бирликлари тил сатҳининг ўзида ҳам синтагматик муносабатга киришиши мумкин бўлиб, бу жараён микросинтагматик муносабат деб юритилади. Тил бирликларининг синтагматик муносабатлари ҳеч бўлмаганда бином ҳолатда юз беради, аммо кўпинча полиномлик касб этади. 6. Тилшуносликнинг синтаксис бўлимида сўз бирикмаси ва гап ўрганилади. Лекин бугунги кунда сўз синтаксиси муаммолари ҳам долзарб бўлиб турибди. Демак, синтаксисни ўрганишни сўздан бошлаш керак. Шуни эътиборга оладиган бўлсак, “кичик синтаксис” деб аталиши мумкин бўлган янги соҳанинг асосланиши талаб этилади. Ўз навбатида, кичик синтаксиснинг асосий вазифаси ясама ва қўшма сўзлар таркибий қисмларини, шунингдек, сўз бирикмаси шаклланиши масалаларини тадқиқ қилишдан иборат бўлади. 7. Ясама сўзлар таркибий қисмлари ҳам катта синтактик структуралар сингари горизонтал чизиқ йўналишида муносабатга киришади. Зеро, улар ҳам микроструктурани ташкил этади. Ушбу структураларнинг мазмуний салмоқлари турлича бўлишига қарамай, шаклланиши тамойилларида муштараклик кузатилади. Жумладан, микроструктуралар таркибий қисмлари ўртасидаги муносабатлар ҳам деривацион қонуниятга амал қилади. Ясама 22 сўзлар таркибий қисмларининг алоқаси синтактик ҳодиса бўлса-да, ушбу таркибий қисмлар муносабатидан янги сўз ясалиши кузатилгани боис, унинг натижаси лексик деривация ҳосиласини тақозо этади. 8. Қўшма сўзлар таркибий қисмларининг синтагматик муносабатлари ҳам аффиксация усули билан шаклланган синтагмалардек деривациянинг аппликатив моделига таянади. Бу вазиятда сўз ясалиши генератор майдонида икки мустақил сўзнинг коннектор схемаси асосида яхлитланиб, бир тушунчани ифодалашга хизмат қилаётганини кузатамиз. Бунда сўз қисмлари ўз мустақиллигини йўқотади ва бир бутун ифодага айланиб қолади. Бизнингча, “сўз қўшилмаси”, “қўшма сўз” терминларининг қўлланиши изоҳталаб масала кўринади. Зотан, тил белгиларининг фаолияти поғонали (иерархик) муносабат қонуниятига амал қилар экан, ҳеч қачон бир белги ўз қобиғида (масалан, морфема ичида морфема, сўз ичида сўз) шаклланмайди. 9. Ф. де Соссюр синтагма мучаларининг ўзаро муносабати хусусида тўхталиб, уларнинг аниқловчи ва аниқланмиш моделида шаклланади, деганини, бизнингча, кенг маънода тушуниш керак. Негаки, синтагма таркибий қисмларининг грамматик маъноси синтагматик муносабатни белгилашда асосий омил ҳисобланади. Жумладан, Ҳ.Фрейнинг тўғри таъкидлашича, синтагма сегментлари аниқланмиш ва аниқловчи муносабатидан ташқари, ядро ва унинг йўлдоши, субъект ҳамда предикат моделида ҳам катена комбинациясини ҳосил қила олади. 10. Макросинтагма ўзининг динамик характерли эканлиги билан микросинтагмадан кескин фарқ қилади. Чунки у нутқ вазиятида вужудга келади. Тўғри, микросинтагма мақомидаги сўз бирикмаси моделидаги синтагмалар ҳам нутқий вазият билан алоқадор ҳисобланади. Аммо улар алоҳида олинганда, тушунча ифодалаб келганлиги сабабли, статиклик касб этади. Микросинтагма синтагматик алоқа маҳсули саналса, макросинтагма синтактик алоқа жараёнида шаклланади. MСҚ шаклидаги макросинтагмалар компонентлари ўртасидаги боғланишни иккига, яъни тенг ва тобе боғланишга бўлиб тадқиқ этамиз. Бунда, албатта, икки хил кўринишдаги MСҚ таркибий қисмларининг синтагматик муносабатга киришувида биз боғловчи номи билан атаётган элементларнинг (операторларнинг) аҳамияти катта бўлади. Зеро, бу операторлар гап шаклидаги синтагмаларнинг алоқага киришувидаги грамматик ҳамда семантик мазмуний муносабатини белгилаб беради. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling