Қарши давлат университети


КИРИШ (докторлик (PhD) диссертацияси аннотацияси)


Download 407 Kb.
bet3/21
Sana02.04.2023
Hajmi407 Kb.
#1320669
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Қудратов avtoreferat 07.01.2023

КИРИШ (докторлик (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё миқёсидаги глобаллашув босқичи даврида тарихий-маданий тараққиёт босқичларида шаклланган анъаналарни, хусусан, урбанизация жараёнларининг эволюциясини ҳамда ривожланиш хусусиятларини илмий-амалий жиҳатидан, ҳамда янгиликлар билан бойитиш асосида тадқиқ этиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки, урбанизация жамият ривожида шаҳарлар, шаҳар маданияти ҳамда шаҳарларга хос бошқа жиҳатларнинг шаклланиши жараёнида муҳим ҳисобланади. Шунинг учун ҳам жаҳон тарихшунослигида тарихий шаҳарларнинг муҳим марказлари, илк шаҳарларнинг белгилари, шаҳар мажмуалари (қисмлари), археологик қазилмалар давомида аниқланган иншоoтлар ва биноларни қайта тиклаш кабиларни ўрганиш зарурати долзарб бўлмоқда.
Жаҳон миқёсида турли етакчи илмий муассалар томонидан тарихий шаҳарларнинг пайдо бўлиши ҳамда эволюцион тараққиётига, шаҳарларнинг генетик асосларини аниқлашга, шаҳарсозлик тарихидаги янгича илмий ёндошувларни ўрганишга бағишланган масалалар бўйича кўпгина илмий лойиҳалар ҳамда ишланмалар доирасида тадқиқотлар олиб борилаётгани диққатга сазовордир. Айниқса қадимги даврлардан то замонавий шаҳарларгача бўлган урбанизация жараёнларини эволюцияси ва шаҳарсозлик тарихини ўрганишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги тарихий шаҳарлар ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, шаҳарларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маданият марказлари сифатидаги аҳамиятини кўрсатиш, бугунги давр шаҳарсозлик маданияти ривожига таъсирини очиб бериш бўйича муҳим тадқиқотларга эхтиёж сезилмоқда. “Бой тарихимиз дурдонаси бўлган маданий меросимизни асраб-авайлаб, келажак авлодлар учун безавол етказишимиз зарур. Ҳозирги вақтда уларнинг сони етти мингдан кўпроқни ташкил этади. Афсуски, кейинги пайтларда бебаҳо маданий меросимиз бўлган айрим обидаларимизга зарар етказиш ҳоллари учраётгани бу борада эътибор сусайганидан далолат беради. Бу иш нафақат Маданият вазирлиги, балки маҳаллий ҳокимлар, маҳалла, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликнинг ҳам диққат марказида бўлиши керак”1. Шунинг учун ҳам қадимги шаҳарларнинг иқтисодий, ижтимоий, харбий-сиёсий ва ҳудудий вазифалари, уларнинг бир-бирига таъсири ва алоқадорлиги муаммосини тақиқ этиш долзарб аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 июлдаги ПҚ-200-сонли “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича қарори”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги” фармони, 2018-йил 18- январдаги Ф-5881-сонли “Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисидаги” Фармойишида кўрсатилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 5 январдаги 222-ХХ топшириғи асосида “Ўзбекистон тарихини ўрганиш ишларини самарали” ташкил этишга қаратилган “Йўл харитаси”нинг IV-бўлим, 23-бандида “Ўзбекистон шаҳарлари тарихи”ни тайёрлаш учун белгиланган вазифаларни маълум даражада бажарилишига хизмат қилади.

Download 407 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling