Қарши филиали ахборот технологиялар факультети
IEEE 802.x стандартларининг
Download 0.71 Mb.
|
Компьютер тизимлари ва тармоклари фанидан маъруза матни.
IEEE 802.x стандартларининг
тузилиш ва таркиби Режа:
1. IEEE 802.x стандартларининг тузилиши 2. Cтандартларни белгилаш 1980 йилда IEEE институтида локал тармоқларни стандартлаштирувчи 802 қумитаси ташкил этилди. Мазкур қумитанинг иш натижасида IEEE 802-х стандартлар оиласи қабул қилиндики. Бу қумита ишининг натижасидан кейин ISO 8802-1...5 халқаро стандарти комплекси асосига ўтилди. Бу стандартлар тармоқ стандартлари ишлаб чиқарувчи кэнг тарқалган йирик фирмалар Ethernet, ArcNet и Token Ring томонидан ишлаб чиқилди. IEEE 802.X стандартлар туркуми етти сатхли OSI моделининг фақатгина иккита қуйи сатхларини қамрайди – физик ва канал сатхлар. Айнан мана шу сатхлар локал тармоқ спицификасини қисман даражада кўрсатиб беради. Локал тармоқ спецификаси канал сатхни иккита сатх остига бўлинишини кўрсатиб берди. Канал сатх (Data Link Layer) локал тармоқда иккита сатх остига бўлинади. маълумотларнинг мантиқий узатилиши (Logical Link Control, LLC); соҳага рухсат билан бошқариш (Media Access Control, MAC). Бу модел билан ифодаланадиган стандартлар (802 – спетсификацияси деб номланадиган) ўн икки хилга бўлинади, ҳар бирига ўзининг рақами берилган. 802.1 – тармоқларни бирлаштириш. 802.2 – мантиқли алоқани бошқариш. 802.3 – CSMA/CD кириш усули билан ва (Ethernet) “Шина” топологияси билан локал тармоғи. 802.4 – “Шина” топологияси ва маркерли кира олиш билан локал тармоғи. 802.5 – “Халқа” топологияси ва маркерли кира олиш билан локал тармоғи. 802.6 - шаҳар тармоғи (Metropolitan Area Network, MAN). 802.7 – кенг оммавий эшиттириш технология. 802.8 – оптотўқимали технология. 802.9 – нутқ ва маълумотлар узатиш имкониятли интеграллашган тармоқлар. 02.10 – тармоқлар хавфсизлиги. 802.11 – симсиз тармоқ. 802.12 – устунлик қиладиган (мухим) сўровларга ва “юлдуз” топологияси (100 VB – Any LAN) га кириш бошқаришини марказлаштирилган локал тармоғи. 802.3, 802.4, 802.5, 802.12, стандартлари OSI андозали моделини MAS тагидаги даражасини иккинчи (каналли) даражага тўғри келади. Бошқа 802 спецификациялари тармоқларнинг умумий масалаларини хал етади. Компютерли тармоқлар сохасида стандартлаштириш билан шуғулланадиган ташкилотлар қуйидаги жадвалда келтирилган. жадвал 1
Стандартларни белгилаш мисоллари жадвал 2 келтирилган. Жадвал 2
Расмий гаплар (сўзлар) туғилганда бир қатор қўшимча атамалар ишлатиш ўзига хос, лекин бу атамаларнинг ўзига аниқлик киритиш керак. Шунинг учун унга аниқ бўлмаган таърифлашлар ишлатилишига ҳуқуқлидир, шу шарти билан, агар улар бир маънода ва тўғри фойдаланадиганлар орасида тушунилса. Мисол учун RS – 232 S ни кўпинча сурункали интерфейс дейилади ва бу ҳақиқатга яқин, “сурункали порт” эса тўғри келади деб бўлмайди, чунки бу расмий таърифлашдан анча узоқ. Баъзан бошқа тасниф қўлланилади, бунда протоколлар қуйидаги гурухларга бўлинади: Novell (Novell фирмасидан, ўзининг ОС тармоқлари билан маълум); SNA (IBM фирмасидан); DEC net (DEC фирмасидан); TCP/ IP (локал тармоқдаги коммуникатсия учун катта гурух протоколлари ёки бир бирови билан боғлиқ бўлган тармоқлар йиғиндисида, шу билан бирга Интернет тармоғида кенг қўлланиладиган). Banyan (Banyan Systems фирмасида) Apple (Apple Computems фирмасидан) Шундай қилиб, протоколларни белгилаш – худди шундай сохаки, кўп стандартлар “де факто” харакатда. Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling