Қарши филиали ахборот технологиялар факультети


Download 0.71 Mb.
bet2/46
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1277937
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
Компьютер тизимлари ва тармоклари фанидан маъруза матни.

Объектлар- тизимнинг бир бўлаги ёки компонентлари бўлиб, жисмоний, математик ўзгарувчан тенгламалар, қоида ва қонунлар, технологик жараёнлар, ахборот жаранлари, ишлаб чиқариш бўлинмалари каби кўплаб чекланмаган қисмларга эга
Хусусиятлар- бу объектнинг сифатини ифодаловчи параметрлардир. Хусусият тизимнинг маълум бир ўлчамга эга объектларини битталаб миқдорий жиҳатдан баён этиши имконини беради.
Объектларнинг хусусиятлари тизим ҳаракати натижасида ўзгариши мумкин.
Алоқалар объектлар ва уларнинг хусусиятларини тизим жараёнида ягона яхлитликка бирлаштиради. Бунда барча тизим элементларининг кенжа тизимлари ва тизимлар ўртасида алоқа бўлиши назарда тутилади. Айрим умумий қонуниятлар, қоидалар ёки тамойиллар билан бирлашувчилар ўртасида алоқанинг мавжуд бўлиши тизимнинг асосий тушунчаси саналади. Бошқалар билан бирор-бир алоқага эта бўлмаган элемент кўриб чиқилаётган тизимга кирмайди. Тизимнинг хусусиятлари қуйидагилар саналади: элементлар мураккаолиги, мақсадга каратилганлиги, турли-туманлиги ҳамда улар табиати, таркиблашганлиги, бўлинишпигидир.
Тизимлар таркиби ҳамда асоснй мақсадларига кўра фаркланади. Қуйида 1.1-жадвалда турли элементлардан иборат бўлган ва турли мақсадларга каратилган бир қанча тизимлар намуна сифатида келтирилган.
Ташкилий мураккаблик тизимнинг асоснй хусусияти саналади ва у элементлар ўртасидаги ўзаро алоқалар (ўзаро ҳаракатлар) микдори билан аниқланади. Элементлар ўртасидаги чатишиб кўшилиб кетган ўзаро алоқалар шундай тўзилганки, у бирорта параметр алоқасининг ўзгаришига олиб келади.
Ташкилий мураккаблик элементлар тизимини ташкил этувчи тавсифлар микдори бўлмаган. яхлит ҳолда, факат тизимга тегашли тавсифларни аниқлайди. Умуман олганда, тизим уни ташкил этувчи элементлардан бошқачарок тавсифларга эга бўлибгина колмай, балки унинг барча кисмларидан сифат жихатидан фаркланади. Шунингдек элементлар эга бўлмаган бошқа вазифаларни ҳам бажариш хусуснятига эга.
Тизим бутунлигининг ўзига хослиги билан аниқланадиган янги хусуснятларнинг пайдо бўлиши баъзан эмержентлик (инглизча «emergent» - юзага келувчи, пайдо бўлувчи) деб аталади. Тизимларни кисмларга, айникса ўзи таркиб топадиган элементларга бўлганда бўндай вазифалар ёки тавсифлар ўз-ўзидан йўқ бўлади.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling