ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ
“Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси . Муҳиддин Самадовнинг
очиқ дарси таҳлили баённомаси
10.11.2021 й Қарши шаҳри
Қатнашдилар: “Хорижий тиллар” кафедраси Б. Холиёров, кафедра ўқитувчилари
КУН ТАРТИБИ
Кун тартибидаги масала:
1. . Муҳиддин Самадовнинг очиқ дарси таҳлили.
ЭШИТИЛДИ:
Режа асосида, кафедра ўқитувчиси . Муҳиддин Самадов томонидан ташкил этилган “Can I help you” мавзусидаги очиқ дарс XТ-180-19 гуруҳининг талабаларига ўтилди. Дарснинг бошланиш қисмида ўқитувчи касбий фаолият, касбни тугри танлаш келажак учун жуда мухимлиги хакида гапириб утди. Дарс талабаларга илк маротаба ўтилаётгани сабабли – “Can I help you” мавзусини тушунтириш учун талабаларга керакли иборалар “Ақлий ҳужум” методи ёрдамида етказилди ва услубий таъминот – тақдимот слайдлари, видеороликлардан, тарқатма материаллардан кенг фойдаланиб ташкил қилинди. Дастлаб талабалар тарқатилган материалларга ўзлари ҳақидаги маълумотларни киритиб, жуфтликларда ўзаро фаол тарзда ахборт алмашиш билан бир-бирларига ўзларини инглиз тилида оғзаки таништирдилар. Кейин эса талабалар навбатма-навбат тўлдирган жадвалларига асосан аввал ўзларини кейин жуфтликлардаги, сўнгра бошқа талабалар ҳақида маълумотни оғзаки баён қилишди. Бу билан ўқитувчи қоидага асосланган анъанавий усуллардан чекиниб, амалиётга асосланган интерфаол усуллар билан талабалар қизиқишини ошишига ва дарснинг қизиқарли ўтишини таъминлади. Бу машғулот жараёнида талабаларнинг кишилик ва эгалик олмошлари ҳамда ёрдамчи феълларнинг қўлланиши билан боғлиқ амалий натижаларга эришди.
Кейинги босқичда янги мавзу бўйича талабалар билимини мустаҳкамлаш учун бир якка ва жуфтликларда топшириқлар бажартирилди. Биринчи топшириқда талабалар доскага чиқиб ўзлари ҳақидаги маълумотни қисқа вақт ичида аудио-қурилма орқали берилган саволларга жавоб бериш, бу билан ўзларининг нутқ равонлигини ва тез фикрлаш кўникмаларини синаб кўришди. Белгиланган вақт ичида топшириқни бажарган талабалар энг юқори баллар билан рағбатлантирилди. Дарс ўз вақтида якунланди.
Дарсда янги педагогик технологиялар ва интерактив методлардан, комютер ва замонавий технология воситаларидан фойдаланилди. Дарс мавзуси аҳамияти, мазмуни етказилди.
“Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси Ш. Эшонқулов сўзга чиқиб, Муҳиддин Самадов дарсда бир нечта янги педагогик технологиялар ва интерактив методлардан фойдаланганини айтди ва педагог ҳақида ижобий фикрлар билдирди.
Кейин “Хорижий тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Ш. Абдуллаева сўзга чиқиб, дарс қониқарли бўлганини айтди ва дарсдаги вақт тақсимотига аҳамиятлироқ бўлинса янада яхшироқ бўлишини таъкидлади.
“Хорижий тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси В. Холматова сўзга чиқиб, мавзу аниқ ёритилганлигини, мавзуни мустаҳкамловчи машқлар мақсадли ташкил этилганлиги айтиб ўтди.
“Хорижий тиллар” кафедраси мудири Б. Холиёров ҳам сўзга чиқиб, дарс ҳақида ижобий фикрлар билдирди. Шунингдек, Б Холиёров дарс учун танланган методларни қўллашда ўрганувчиларнинг билим даражаси инобатга олиниши кераклигини таъкидлади. Кўрилган масалалар бўйича билдирилган фикр ва овозлар натижасига кўра кафедра йиғилиши.
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. “Хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчиси Муҳиддин Самадовнинг очиқ дарси қониқарли деб топилсин.
Йиғилиш раиси: Б. Холиёров
Йиғилиш котибаси: Д. Жабборова
Do'stlaringiz bilan baham: |