Article · December 020 citations reads 1,086 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


¤ÒÌÈØÃÀ ÍÀÇÀР| ÂÇÃËßĠ ÏÐÎØËÎÅ | LOOK TO THE PAST


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/92
Sana28.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1301879
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92
Bog'liq
1 (1)

¤ÒÌÈØÃÀ ÍÀÇÀР| ÂÇÃËßĠ ÏÐÎØËÎÅ | LOOK TO THE PAST
№9 | 2020
39
туркистонликлардан чиққан машҳур, нодир археологик буюмлар йиғувчи ва Париждаги
илмий археология жамиятининг аьзоси эди” [11].
Туркистон халқлари қадимиятини ўрганиш ҳаваскорларидан яна бири самарқандлик
ҳаттот Мулла Қози ибн Мулла Абдурашид ўғли Абу Саид Маҳсумдир. У Самарқанддаги
Шайбонийхон мадрасасида мударрис бўлиб фаолият кўрсатган.Бууламо ҳақида Н.И.
Веселовский – “Мирза Абу Саид Маҳсум тимсолида Самарқанднинг энг ўқимишли,
мусулмон адабиёти билимдонларидан бири билан танишишга мушарраф бўлдик” - деб
эьтироф этган [12].
Машҳур шарқшунос олим В.В.Бартольд ҳам Абу Саид Маҳсум билан шахсан таниш
бўлган ва ундан Темурий султон Шоҳруҳ Мирзо замонидан Шайбонийларнинг сўнгги
вакиллари ҳукмронлигига қадар ўша даврга тегишли турли ёрлиқлар, ҳужжатлар,
вақфномаларни олган [13].
ХХ асрнинг биринчи ўн йиллиги охирларида В.Л.Вяткин раҳбарлигида Улуғбек
расадхонаси қолдиқларини топиш мақсадида ўтказилган қидирув-қазув ишлари катта
муваффақиятга эришган. В.А. Шишкин таьрифи билан айтганда, “...қазув ишлари Ўрта Осиё
халқлари маданиятининг дурдона ёдгорликларидан бири, дунё миқёсидаги кашфиёт, рус ва
чет эл илмий нашрларида катта мунозара ва муҳокамаларга сабаб бўлган Улуғбек
расадхонасининг очилиши билан ниҳояланади” [14].
Маълумотларга қараганда, дунё миқёсида шов-шувга сабаб бўлган ушбу кашфиётни
очилишида Абу Саид Маҳсумни ҳам хизматлари катта бўлган. Ўтган асрларда битилган вақф
ҳужжатларини синчиклаб ўрганган, ундаги маьлумотларни оғзаки ҳолда, авлоддан-авлодга
ўтиб келаётган этнографик маьлумотлар, афсоналар билан солиштирган, тасодифий
топилмалар қайд этилган жойларни ҳисобга олган Абу Саид Маҳсум В.Л.Вяткинга
расадхона жойлашган тепаликни кўрсатиб берган.Шуни унутмаслик керакки, мустамлака
мафкураси фаннинг барча соҳаларида фақат рус олимларининг биринчи бўлишига урғу
берганлиги боис расадхона очилишида Абу Саид Махсум номи ёзилмай, уни фақат Вяткин
номи билан тарихга киритганлар.
4. Хулосалар:
Масалага хулоса тарзида қуйидагиларни таъкидлаш мақсадга мувофиқдир:
 Юқоридаги маьлумотлардан кўриниб турибдики, илмий жамиятларга кўплаб генерал-
губернаторлик бошқарувидаги шахсларнинг аъзо бўлганлиги ва фаолияти уларни
қандайдир лавозимни эгаллаганлиги билан эмас, аксинча, жамият аъзоларининг
кўпчилиги ўлкада ҳарбий ёки дипломатик соҳадан ташқари бошқа бир илмий соҳа бўйича
ҳам фаолият юритгани билан изоҳланади;
 Тўгаракка чет элликолимларҳамтаклиф этилган. Германиялик астроном, ушбумуаммога
“Туркистон, ҳинд-германхалқларибешиги” китобини бағишлаган Франц Шварцнишулар
жумласига киритиш мумкин;
 ХIХ асрнинг сўнги чорагида бошланган Туркистон археологиясини ўрганиш ишларида
маҳаллий зиёлилар вакиллари ҳам қатнашиб, муайян малака ва тажрибаларни тўплай
бошлаганлар.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling