Article · December 020 citations reads 1,086 author: Some of the authors of this publication are also working on these related projects


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/92
Sana28.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1301879
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   92
Bog'liq
1 (1)

4.Хулосалар:
Республикада кўппартиявийликка асосланган демократик давлат ва фуқаролик
жамиятига ўтилиши жараёнлари ўта мураккаб сиёсий вазиятларда ривожлана борди.
Мамлакатда фаолият кўрсатаётган сиёсий ва ижтимоий бирлашмаларнинг жамиятда тинчлик
ва тотувликни сақлаб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, ушбу
бирлашмаларни 
халқ 
қўллаб-қувватлаган 
ислоҳотлар 
стратегиясининг 
асосий
принципларини амалга оширишда фаол иштирок этишга жалб қилиш давлатнинг асосий
мақсадларидан бири эди.
Натижада, мустақиллик йилларида республикада Ўзбекистон Халқ демократик
партияси, Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси, Ўзбекистон «Ватан тараққиёти»
демократик партияси, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси, Ўзбекистон
Адолат социал-демократик партияси, Ўзбекистон «Фидокорлар» миллий демократик
партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик
партияси, Ўзбекистон экологик партияси каби сиёсий партиялар фаолият юритди ҳамда
бугунги кунга келиб бешта сиёсий партия мамлакат сиёсий ҳаётида ўзаро кураш олиб
бормоқда.
Умуман олганда, республикамизда кўппартиявийликнинг шаклланиши – мураккаб,
серқирра муаммо бўлиб, нафақат мавжуд ижтимоий-сиёсий вазиятни билишни, балки
республикамиз ва бошқа мамлакатларнинг тарихий тажрибасини ҳам ўрганишни талаб
қилади. У ижтимоий-фалсафий, ҳуқуқий, социологик, иқтисодий ва бошқа кўплаб
жиҳатларга эга.
«Қайси 
партияга 
мансублигидан 
қатъи 
назар, 
барча 
юртдошларимизни
бирлаштирадиган ягона ва муштарак мақсад – бу жонажон Ўзбекистонимиз, унинг буюк
келажагидир. Айни шу мақсад ҳаммамизни она юртимизга садоқат билан хизмат қилишга


¤ÒÌÈØÃÀ ÍÀÇÀР| ÂÇÃËßĠ ÏÐÎØËÎÅ | LOOK TO THE PAST
№9 | 2020
67
даъват этади»[1], – деб таъкидлаган эди Ш.М.Мирзиёев.
Шундай қилиб, сиёсий партиялар аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва фаоллигини
ошириш, уларнинг давлат сиёсатини ташкил этиш ва бошқаришдаги иштирокини таъминлаш
орқали давлат ва жамият ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди, аҳолининг
жамоатчилик фикрини шакллантиришда, фуқароларнинг сиёсий ҳаётда фаол иштирокини
таъминлашда муҳим ўринга эга.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling