Article · May 2020 doi: 10. 34920/ivm
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
AmirTemurdavridahunarmandchilikfaoliyatiniqollab-quvvatlashvakadrlarsiyosati
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 11(131)
Самарқандга йиғиб келтирилган ҳунармандларнинг сони, манбаларда таъкидла нишича 150 мингдан зиёд эди. Булар орасида турк, араб, мавр ва бошқа элатлар, насроний арман, католик юнонлар, наскотинлар, якобитлар, ва ўтга топинувчи ўзига хос мазҳабдаги насронийлар ҳам бор эди. Улар шаҳар ва қишлоқларга жойлашти рилиб, ҳунармандлар маҳаллалари ташкил этил ган [23]. Ҳунармандларнинг ҳудудларда жойлашуви ҳам фаолият олиб бориши ҳунармандчиликнинг тез суръатлар билан ривожланиб бориши ҳамда маълум бир турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашувига олиб келди. Баъзи ҳунармандчилик турлари бошқа турларига нис батан ривожланиб борди (2чизма). Қуйидаги чизмада ҳудудлар кесимида асосан қандай маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлигини кўриш мумкин. Бу даврда мамлакат сиёсий ҳаётида ҳукм сур ган сиёсий осойишталик, шунингдек, маҳаллий ҳунармандлар билан бир қаторда забт этил ган мамлакатлардан Мавороуннаҳрга, асо сан Самарқандга келтирилган мутахассис ҳунармандлар, меъморлар, наққошлар кўплаб иншоатларни барпо этилишига сабаб бўлди. Улар нинг меҳнати ва ноёб санъати билан бунёд этилган Масжиди Жомеъ, Шоҳизинда, Гўри Амир, Бибихо ним ва бошқа кўплаб шарқ меъморчилик санъ атининг ажойиб намуналари бўлган муҳташам иморатлар ҳукмрон табақаларнинг ўз давлати қудратини намойиш қилишга жонжаҳди билан киришганлигини билдирса, феодал тузум остида маданий бойлик яратиб, кейинги авлодларга меъ рос қолдирган ўша халқлар муштарак ижоди нинг самарасини ҳам ифодалайди. Ибн Арабшоҳ ўша пайтда Самарқанд этакларида бир қанча қишлоқлар бунёд этилиб, уларнинг Шарқнинг Миср (Қоҳира), Димашқ (Дамашқ), Бағдод, Сул тония ва Шероз каби машҳур шаҳарлар номи билан аталганлигини ҳикоя қилади. Шу билан бирга бошқа замондошларидан фарқли ўлароқ баъзи ҳунармандлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтган. Моҳир ҳунармандлар ва халқ оммасининг пешона тери билан Самарқанд атрофида бунёд қилинган бу қишлоқларга донгдор шаҳарларни номини беришда кўзда тутилган асосий мақсад, гўё у шаҳарларни Самарқандга нисбатан оддий бир қишлоқ мисолида “тасаввур” қилиш эди[25]. ХIIIХIV асрларда давлатга қарашли йирик ҳунармандчилик устахоналарида қуллар меҳнатидан фойдаланилган. Манбаларда таъ кидланишича, шаҳарни четида алоҳида қаср бўлиб, унда подишоҳнинг хазинаси сақланиши билан бирга ҳарбий фаолият учун ихтисослаш ган буюмлар, яъни совут, дубулға, камон, найза ва бошқаларни ясовчи мингга яқин ҳунарманд асирлар ишлаган. Улар томонидан ясалган қурол аслаҳаларни ҳарбий юришларда иштирок этувчи Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling