Article · May 2020 doi: 10. 34920/ivm


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ


Download 0.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/14
Sana16.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1358592
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
AmirTemurdavridahunarmandchilikfaoliyatiniqollab-quvvatlashvakadrlarsiyosati

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 11(131)
Тош келтурмак учун тўқсон беш занжир пилким, 
Ҳиндустондин Самарқандға келтуруб эрдилар, 
ишга машғул қилдиларким, тоғдин тош келтурур 
эрдилар. Ва ҳар иш бошида бир шаҳзода била 
бир бекни муҳассил қўйди [12]. 
Мунтазам равишда Самарқандга асирларни 
олиб келиш натижасида, аҳоли зичлиги тоборо 
ошиб, унинг этник таркиби мураккаблашиб 
боради[13]. Амир Темур бу билан икки мақсадни: 
бир томондан ўз пойтахтини безатиш учун Оси­
ёнинг энг яхши усталарини тўплашни, иккинчи 
томондан, воҳалар ва шаҳарларни кенгайтириб, 
Мовароуннаҳр аҳолисини кўпайтиришни кўзлаган 
эди.
Ибн Арабшоҳнинг таъкидлашича, “Темур 
ҳар қандай ҳунар ва касб бўлмасин, агар унда 
бирон фазилат ва шафоат бўлса, шу касб эгала­
рига ғоятда меҳр қўйган эди. У табиатан масхара­
боз ва шоирларни ёқтирмас, мунажжим­у таби­
бларни (ўзига) яқин тутиб, улар гапларига эъти­
бор қилар ва сўзларини тингларди. Ўз фикрини 
пешлаш мақсадида у муттасил шатранж ўйнарди. 
Темур тарих (китоб)лари, Худонинг раҳмати ва 
салафлар ҳақидаги ҳикояларни доимо – сафарда 
ҳам, хадарда ҳам – ўқитиб, қунт билан тинглар 
эди. Буларнинг ҳаммаси форс тилида эди. Ушбу 
ҳикояларнинг қайта­қайта такрорланиб ўқилиши, 
улар нағмаларининг унинг қулоғига муттасил 
чалиниши натижасида Темур у (ҳикоя)лар жило­
вини қўлига олиб, батамом ўзлаштириб, гўё ўз 
мулки мисоли қилиб олган эди”[14]. 
Ушбу даврда ҳунармандчилик фаолиятини 
олиб бориш, унинг янги турларини йўлга қўйиш, 
аҳолининг меҳнатга лаёқатли, лекин ишсиз юрган 
қисмига турли касб­ҳунарларни ўргатиш, керак 
бўлса ўз фаолиятини бошлаш учун давлат хази­
насидан сармоя ажратиш ва бошқа қулай шарт­
шароитлар яратиш йўлида одилона сиёсат олиб 
борган. Буни қуйидаги жадвалда кўриш мумкин:
Шубҳасиз ҳунармандчиликнинг юксалиши кўп 
жиҳатдан ички ва ташқи савдони умумий ҳолатига 
боғлиқ. Бу даврда давлат ҳудудлари ва вилоят­
лари бўйлаб кесиб ўтган барча карвон йўлларида 
қатор катта­кичик работлар [16] ва ёмлар [17] 
барпо этилган, карвонсаройлар ва хонақоҳлар 
қурилган. Натижада карвонлар қатнови жонла­
ниб ички савдо барқарорлашган. Олиб борилган 
ислоҳотлар натижасида ҳунармандчилик фаоли­
яти кенгайиб борган, бу табиийки, аҳолининг иш 
билан бандлиги, даромадлари кўпайиб, фаровон­
лик даражасини ошишига олиб келган. Шунинг­
дек, маҳаллий бозорнинг тўйиниши нархлар­
нинг тушишига сабаб бўлган. Натижада ички ва 
ташқи ички савдо гавжумлашиб, шаҳарлар билан 
деҳқончилик воҳалари ва кўчманчи чорвадор 
дашт аҳолиси ўртасида савдо­сотиқ алоқалари 
кенгайиб борган. Марказий шаҳарлар мол айир­
бошлаш савдосида муҳим рол ўйнай бошлаган.
Бундан ташқари Амир Темур аҳолининг 
фаровонлиги йўлида ижтимоий инфратузил­
манинг ривожланишига алоҳида эътибор 
қаратган. У ўзининг “Темур тузуклари”да шун­
дай таъкидлайди:”Амр қилдимки, хароб бўлиб 
ётган ерларда коризлар қурсинлар, бузулган 
кўприкларни тузатсинлар, ариқлар ва дарёлар 
устига (янги) кўприклар қурсинлар, йўл устида 
ҳар манзилгоҳга работлар бунёд этсинлар. Яна 
амр этдимки, катта­кичик ҳар бир шаҳар, ҳар 
бир қишлоқда масжид, мадраса ва хонақоҳлар 
бино қилсинлар, фақиру мискинларга лангар­
хона [18] солсинлар, касаллар учун шифохона 
қурдирсинлар ва уларда ишлаш учун таби­
блар тайинласинлар, ҳар бир шаҳарда сарой 
ва қозихона қурсинлар. Ва раияту зироатни 
қўриқловчи қурчилар ҳам тайинласинлар” [19]. 
Амир Темур давлатни бошқаришда ва 
аҳолининг фаровонлиги йўлида ўзи моҳирона 
сиёсат олиб бориш билан бирга ўз ворислари­
дан ҳам буни қаттиққўллик билан талаб қилган. 
Хаттоки, ўз мансабини суистеъмол қилганларини 
жазолаган. Ҳазрат соҳибқирон Шоҳрух мир­
зони Самарқанднинг забти учун йибаргони 
Зулқаъда ойининг йигирми бирида (17.09.1394) 
соҳибқирони комкор шаҳзода Шоҳрух мирзони 
Самарқандда йибардиким, анда бориб забтиға 
машғул бўлғай ва дод адли била машғул бўлуб, 
раʼоё, фуқаро ва масокин аҳволларидин ғофил 
бўлмағай деб, шаҳзодаға кўб панд сўзлар ва 
насиҳатлар қилди. Ва аввал насиҳат сўзи бу эрди­
ким, «Анда борсанг, ўзунгдин ғофил бўлмағил ва 
раъият аҳволидин хабардор бўлгил. Иккинчи 
улким, тоат ва ибодатда комиллиқ қилғайсен. 
Ҳар вилоятдаким, девон ва зобит ва даруға 
қўйсанг, мўмин ва мусулмон кишини қўйгил ва 
андоқ кишини қўймағилким, мусулмонларға 
зулм қилгай. Агар билсанг зулм қилиб турур, ул 
золимни тирик қўйма». Шаҳзода бу насиҳатларни 
қабул қилиб, Самарқанд сори мутаважжиҳ 
бўлди. … Шаҳзода юруб Кеш вилоятиға тушди. 
Сулаймоншоҳбек Самарқанддин пешкашлар 
билан ўтрув чиқиб, шаҳарни ойна боғладилар. Ва 
ҳунармандлар ажойиб ва ғаройиб нималар ясаб, 
12
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling