Article · May 2020 doi: 10. 34920/ivm
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
Download 0.73 Mb. Pdf ko'rish
|
AmirTemurdavridahunarmandchilikfaoliyatiniqollab-quvvatlashvakadrlarsiyosati
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 11(131)
Кириш. Ўзбекистон мустақиллигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, унинг умумбашарият тан олган маънавиятини тиклаш ва янги давр талаблари асо сида юксак даражага кўтаришни талаб қилади. Бу эса мустақил Ўзбекистон тарихининг барча даврларини чуқур ўрганиш, тарихий ҳақиқатни юзага чиқаришни тақозо этади. Ватанимиз тари хининг ана шундай даврларидан бири – жаҳон тарихида муносиб из қолдирган Амир Темур ва Темурийлар давридир. Бу даврда аждодларимиз томонидан яратилган буюк илмий мерос жаҳон цивилизациясига муҳим хисса бўлиб қўшилган ва улар илгари сурган шундай иқтисодий ғоялар мавжудки, уларни ўрганиш, умумлаштиришнинг ҳам назарий ҳам амалий аҳамияти жуда долзарб масала ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаганидек:”…Бу ҳақда сўз юрит ганда, айтиш лозимки, биз улуғ боболаримизнинг муносиб давомчилари бўладиган етук инсонларни тарбиялаш масаласига, афсуски, етарлича аҳамият бермадик. Ҳолбуки, интеллектуал ва маданий салоҳиятнинг қандай ноёб бойлик экани, нодир талант эгаларини тарбиялаб камолга етказиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини унутишга ҳаққимиз йўқ. Ривожланган мамлакатлар бугунги юксак тараққиёт даражасига айнан шунинг ҳисобидан етгани – бу ҳам ҳақиқат” 1 . Биргина мисол, тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, мамлакатимизга чет эл инвестицияларини жалб қилиш масаласи Амир Темур замонида ҳам кун тартибига долзарб вазифа сифатида қўйилганини кўришимиз мум кин. Масалан, Соҳибқирон бобомизнинг 1402 йилда Франция қироли Карл VI га йўллаган мак тубида, жумладан, шундай дейилади: “Сиз, аъло ҳазратлари, ўз савдогарларингизни бизнинг мам лакатимизга юборсангиз. Биз ўз томонимиздан уларнинг иззатҳурматини сақлаш, уларга ҳеч ким зўрлик кўрсатиб, зиёнзаҳмат етказмаслигини таъ минлаймиз. Чунки дунё савдо аҳли билан обод ва фаровондир”. Қаранг, бу ҳикматли сўзлар бугунги халқаро муносабатларда ҳам ўзининг аҳамияти ва қимматини йўқотмаган. Улар худди шу бугун 1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 22.12.2007. www.gov.uz. айтилгандек жарангламоқда” 2 . Марказий Осиё, хусусан Мовароуннаҳр ва Хуросон халқлари тари хида ХIVасрнинг иккинчи ярми ва ХVаср Амир Темур ва унинг ворислари – Темурийлар сулоласи ҳукмронлигида мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий иқтисодий ва маданий тараққиёт даври бўлди. Афсуски, шўролар даврида Темур ва Темурий лар тарихига нисбатан сақланиб келган салбий ёндашув, Марказий Осиё халқларининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида содир бўлган юкса лиш жараёнларини кенг кўламда, холисона ёри тишга тўсқинлик қилди. Ўзбекистон Республикаси мустақил бўлиши шарофати билан Темур ва Тему рийлар даври тарихига ва бу даврда бунёд этил ган қадриятларимизга нисбатан муносабат ижо бий томонга ўзгарди. Бу борадаги тадқиқотлар туфайли манбалардан янгиянги фактик маъ лумотлар тўпланиб, Темурийлар даври тарихи саҳифалари тўлдирилиб ва ойдинлаштирилиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Прези денти И.А. Каримов ўзининг асарида “Амир Темур шахсини идрок этиш – тарихни идрок этиш демак дир. Амир Темурни англаш – ўзлигимизни англаш демакдир. Амир Темурни улуғлаш – тарих қаърига чуқур илдиз отган томирларимизга, маданияти мизга, қудратимизга асосланиб, буюк келажаги мизни, ишончимизни мустаҳкамлаш демакдир. Шахсан мен Соҳибқирон бобомиз бизга мерос қилиб қолдирган «Тузуклар»ни ўқисам, худдики ўзимга қандайдир катта руҳий кучқувват топган дек бўламан. Мен ўз иш фаолиятимда бу китобга такрортакрор мурожаат қилиб, ундаги ҳеч қачон эскирмайдиган ҳаёт ҳикматларининг қанчалик тўғри эканига кўп бор ишонч ҳосил қилганман. Унинг давлатни оқилона бошқариш, ўта мушкул ва имконсиз вазиятда ҳам тўғри йўл, тадбир топа олиш қобилияти, ноёб ақлзаковати ҳар қандай одамни ҳайратга солади. Соҳибқироннинг дав лат бошқаруви борасидаги улкан салоҳияти, маҳорати, билим ва тажрибаларини ўрганишда, умуман айтганда, ҳаёт сирларини англаб етишда «Темур тузуклари» бебаҳо қўлланма бўлиб хиз мат қилади”[1]. Амир Темур давлатчилигининг марказида халқ ва давлат манфаати, инсон омили тургани боис, бу даврда шаклланган сиёсий удум ва анъаналар 2 Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон манфаатларини халқаро миқёсда қатъий ҳимоя қилиш – дипломатик корпу симизнинг асосий вазифасидир. 15 январь, 2017 йил. www.gov.uz. 9 ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling