ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2019, 11(131)
эътиборли кишилардан тортиб оддий аскарлар
гача тартиб бўйича бўлиб берилган [26].
Бу мисоллардан кўринадики, Амир Темур
ҳукмронлиги даврида ҳунармандчилик жуда юкса
либ, бу соҳанинг нозик сирларини ўзлаштирган,
маҳоратли ҳунармандлар кўпайган. Ўша пайтда
ҳунармандчиликнинг 500 га яқин
тури мавжуд
бўлган. Жумладан, соҳалар
кесимида мавжуд
бўлган бир қатор ҳунармандчиликнинг асосий
йўналишларига изоҳ берсак:
1. Ҳарбий
фаолият учун ихтисослашган
ҳунармандчилик турлари: совутсозлик, эгар
жабдуқ ясаш, камонсозик,
чодир ясовчилар,
лочиндорлар.
2. Қурилиш соҳаси учун ихтисослашган
ҳунармандчилик турлари: бўёқ тайёрлаш, ёғоч
ўймакорлиги, бинокорлик, меъморчилик, санг
тарошлик, ганч ўймакорлиги, наққошлик, шиша
созлик, арқон эшиш.
3. Кундалик рўзғор ва бошқа эҳтиёж
учун буюмлар тайёрлашга ихтисослашган
ҳунарманчилик турлари: кулолчилик, темир
чилик, игнасозлик, пичоқсозлик,
чилангарлик,
тери ошлаш ва чарм пишириш, этикдўзлик ва
музадўзлик (поябзал таъмирловчилар), аттор
лик моллари тайёрлаш, совунгарлик.
4. Кийимкечак ва баъзи буюмлар учун ихти
сослашган ҳунармандчилик турлари: пахта, ипак
ва жундан турли матолар тўқиш, зардўзлик, газла
маларга гул босиш, читгарлик, тикувчилик, каш
тачилик, қимматбаҳо металлардан буюм ясаш.
5. Турли давлат аҳамиятига эга ва бошқа
соҳаларга ихтисослашган ҳунармандчилик: танга
зарб этиш, ҳуснихат битиш, китоблар учун муқова
тайёрлаш, мусиқа асбобларини ясаш, зировор ва
дориворлар тайёрлаш, турли хил ширинликлар
тайёрлаш каби ва бошқа турлари мавжуд бўлган.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки,
ҳунармандлар шаҳарнинг маданиятли табақаси
гуруҳига мансуб бўлган. ХIV аср ХVI бошларида
яшаган шоирлар, мусиқачию созандалар, муар
рихларнинг бир қисми бадавлат ҳунармандлар ва
майда савдогарлар орасидан етишиб чиққан. Бу
ҳақда бир қатор тарихий манбаларда ўқиш мум
кин [27].
Do'stlaringiz bilan baham: