Артиллерия қуроллари командирлари учун тест саволлари
(ЎЮҚ, ЗЎОРТ, минометлар)
1. Портлатгичлар қаерда қўлланади?
А) Амалий ишлатиладиган снарядларда (миналарда);
В) Уриб чиқарувчи зарядга эга снарядларда;
С) Тутовчи моддаларга эга снарядларда (миналарда);
D) Портловчи ва бошқа моддаларга эга снарядларда (миналарда).
2. Артиллерия харакатланиш усули бўйича бўлинади:
А) Ўзиюрар,ташилувчи, шатакка олинувчи;
В) Ўзиюрар ва шатакка олинувчи;
С) Ўзиюрар, кўтарибташувчи, шатакка олинувчи;
D) Ўзиюрар ва шатакка олинувчи;
3. Ўт очиш позицияси:
А) Батареянинг ўт очувчи гурухлари томонидан отиш учун эгаланнган ёки эгалланишга таёрланган жой участкаси;
В) Батареянинг ўт очувчи гурухлари томонидан отиш учун эгаланнган жой участкаси;
С) Батареянинг ўт очувчи қуроллари томонидан отиш учун эгаланнган ёки эгалланишга таёрланган жой участкаси;
D) Батареянинг ўт очувчи гурухлари томонидан отиш учун эгаллашга таёрланган жой участкаси;
4. Ёпиқ ўт очиш позицияси деб:
А) Ердаги душман кузатувидан паналанган жойга айтилади;
В) Отиш пайитида душман кузатувидан паналанган жойга айтилади;
С) Отиш пайитида ердаги душман кузатувидан паналанган жойга айтилади;
D) Отиш пайитида снаряд учиш бурчаги 45 градуссдан юқори бўлмаган ва ердаги душман кузатувидан паналанган жойга айтилади;
5. Очиқ ўт очиш позицияси:
А) Душманни ердаги кузатувидан паналанмаган ёки ўт очиш бошланишиданоқ кузатилувчан бўлиб қолган позицияга айтилади;
В) Душманни ердаги кузатувидан паналанмаган позицияга айтилади;
С) Душманни кузатувидан ўт очиш бошланишиданоқ кузатилувчан бўлиб қолган позицияга айтилади;
D) Текисликда жойлашган позицияга айтилади;
6. Қурол (миномёт) расчети деб:
А) қуролга бештадан кам бўлмаган хизмат кўрсатадиган шахсий таркибга айтилади;
В) қуролга тўғридан-тўғри хизмат кўрсатадиган шахсий таркибга айтилади;
С) қурол командиридан ташқари хизмат кўрсатадиган шахсий таркибга айтилади;
D) қуролга хизмат кўрсатадиган махсус таёргалликни ўтаган шахсий таркибга айтилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |