Бойсун туман “Мустақиллик” маҳалласи Омонтепа участкаси худудидаги туман хокимлиги захира ер майдонидан “Нарзи Қушбеги” хусусий кичик корхонаси хисобига намунавий уй-жой қуриш учун 1,5 гектар ер майдони ажратиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойихалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”ги ПҚ-1167-сонли қарори, “Нарзи Қушбеги” хусусий кичик корхонасининг 2019 йил 25 октябрдаги туман ҳокими номига ёзган 10-сонли хати, туман ҳокимлиги қошидаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2019 йил 26 октябрдаги далолатномасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғриси”ги Қонуннинг 6-25-моддаларига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
1. Бойсун туман “Мустақиллик” маҳалласи Омонтепа участкаси худудидаги туман хокимлиги захира ер майдонидан “Нарзи Қушбеги” хусусий кичик корхонаси хисобига намунавий уй-жой қуриш учун 1,5 гектар ер майдони ажратиб берилсин.
2. Туман ҳокимлиги қошидаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2019 йил 26 октябрдаги далолатномаси тасдиқлансин.
3. “Нарзи Қушбеги” хусусий кичик корхонаси зиммасига қуйдаги мажбуриятлар юклатилсин.
- вилоят табиатни мухофаза қилиш қўмитасидан давлат экологик экспертиза хулосасини олтш;
- вилоят Қурилиш бош бошкармасидан МРТ (меъморий режлаштириш топшириғини) олиш;
- мавжуд қурилиш меъёр ва қоидаларига амал қилган ҳолда ишлаб чиқилган лойиха-смета ҳужжатларини барча алоқадор ташкилотлар билан келишиб олиш;
- вилоят Қурилиш назорати инспекциясидан қурилишни бошлаш тўғрисидаги рухсатнома олиш;
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари Ш.Нормўминов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А.Жўраев
Д а л о л а т н о м а
“____” _________ 2019 йил Бойсун тумани
Далолатнома тузиб имзо қўювчилар.
Ш.Нормўминов – туман ҳокиминингўринбосари, комиссия раиси,
Аъзолари:
Х.Рамазонов –туман Ер ресурслари ва Давлат кадастр бўлими бошлиғи, комиссия котиби
А.Соибназаров – туман Қурилиш бўлими бошлиғи
Х.Рўзиев – туман ДСЭНМ бош врачи
С.Равшанов – туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори
Ж.Рахматов – туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи
Б.Нормаматов– “Бойсунтумангаз” филиали бошлиғи
Ғ.Ғаффоров– туман телекоммуникациялар боғланмаси бошлиғи
И.Аъзамов – Сурхондарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Бойсун туманига бириктирилган инспектори
Б.Мирзаев – туман ФВБ бошлиғи
Ш.Муртазоев - вилоят “Сувоқова” ДУК Бойсун туман филиали бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойихалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639 – сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”ги ПҚ-1167-сонли қарори, “Нарзи Қушбеги” хусусий кичик корхонасининг 2019 йил 25 октябрдаги туман ҳокими номига ёзган 10-сонли хатига асосан Бойсун тумани “Мустақиллик” маҳалласи Омонтепа участкаси худудидаги таман хокимлиги захира ер майдонидан “Нарзи Қушбеги” хусусий кичик корхонаси хисобига намунавий уй-жой қуриш учун 1,5 гектар ер майдонини ажратиб бериш мақсадида тегишли назорат ишлари олиб борилди.
“Мустақиллик” маҳалласи Омонтепа участка худудидаги танланган 1,5 гектар ер майдони архитектура шахарсозлик, санитария, экалогия ва ёнғин хавсизлиги норма қоидаларига жавоб беради, бузиладиган иморатлар йўқ, мухандислик коммуникациялардан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Комиссия масалани ўрганиб чиқиб
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Бойсун тумани “Мустақиллик” маҳалласи Омонтепа участкаси худудидаги таман хокимлиги захира ер майдонидан “Нарзи Қушбеги” хусусий кичик корхонаси хисобига намунавий уй-жой қуриш учун 1,5 гектар ер майдонини ажратиб бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |