Arxivshunoslik fanlarining boshqa fanlar ichida tutgan o’rni. Reja
Фаннинг бошқа фанларбилан алоқадорлиги
Download 18.27 Kb.
|
1 2
Bog'liqArxivshunoslik fanlarining boshqa fanlar ichida tutgan o’rni.
2. Фаннинг бошқа фанларбилан алоқадорлиги.Ўзбекистоннинг архив иши тарихи мустақил фан тармоғи бўлишига қарамай, ўз мақсад ва вазифаларини ечишга бир қатор гуманитар ва табиий фанлар, илмий йўналишларга таянади. Хусусан, тарих, давлат муассасалари тарихи, манбашунослик, ёрдамчи тарих фанлари, ҳужжатшунослик, физика, кимё, биология каби фанлар билан ўзаро боғлиқ ҳисобланади.
Тарих фани – инсон жамиятининг тараққиёти жараёнларини, мазкур ривожланишнинг сабаб ва омилларини ўрганади. Мазкур фан ютукларига асосланиб, архившунослик ҳужжатлари билан ишлаш услублари яратилади. Давлат муассасалари тарихи – муассаса, ташкилот, идораларнинг ташкил этилишидан то охирги кунгача бўлган тизими ва вазифаларини, аниқроқ қилиб айтганда уларни тарихини ўрганади. У турли хил муассасаларнинг фаолияти ва вазифалари доирасига кўра архив фондларини ташкил этиш йўлларини аниқлашда ёрдам беради. Манбашунослик –архив ҳужжатларини давлат сақловига танлаб олишда, туркумлашда ва тариф беришда, ҳужжатларнинг ташқи ва ички таҳлилини олиб боришда ёрдам беради. Архившуносликнинг ёрдамчи (махсус) тарих фанлар билан боғлиқ-лигини ўрганишда қуйидаги фанларга алоҳида тўхталиб ўтиш зарур: Палеография – қадимги қўлёзмаларни ўқиш, санасини ҳамда аслини аниқлаш мақсадида уларнинг ёзма белгилари ҳамда бошқа ташқи аломатларини ўрганади. Демак, палеография қадимги қўлёзма ҳужжатларни сақлаш учун танлаб олишда уларнинг муаллифи, яратилган жойи, санасини аниқлаш ва мазмунини ўқиб тушунишда ёрдам беради. Тарихий хронология –тарихда мавжуд бўлган вақт бирликларига замонавий вақт бирликларига таққослаб билиш ва ҳужжатлар яратилган жойини аниқлаш учун фойдаланилади. Тарихий метрология –қадимги даврдаги улчов бирликларини тушиниш ва уларни замонавий бирликлар билан солиштириш, ҳужжатларнинг яратилган жойи ва вақтини аниқлашга кўмаклашади. Сфрагистика – ёрдамида ҳужжатларга қўйилган муҳрлар орқали уларни қайси давлат, ҳудуд, идора, фамилия ёки шахсга тегишли бўлганлигини аниқлаш мумкин. Гералдика – давлатлар гербларининг келиб чиқиши, рамзларининг ижтимоий-ҳуқуқий моҳиятини аниқлашга ва тушунишга ёрдам беради. Бундан ташқари эпиграфика, генеология, нумизматика, дипломатика ва тарихий география каби ёрдамчи фанлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг архив иши тарихи фани бошқа фанлар билан бевосита алоқадор бўлиб, уларнинг ютуқларидан кенг фойдаланади ва ўз навбатида ўзи ҳам бошқа фанларнинг ривожига кўмаклашади. Download 18.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling