Arxivshunoslik fanlarining boshqa fanlar ichida tutgan o’rni. Reja
Download 18.27 Kb.
|
1 2
Bog'liqArxivshunoslik fanlarining boshqa fanlar ichida tutgan o’rni.
Arxivshunoslik fanlarining boshqa fanlar ichida tutgan o’rni. Reja: Архив иши назарияси ва амалиёти архив иши ўрганувчи фан сифатида Фаннинг бошқа фанларбилан алоқадорлиги. 3Архив иши назарияси ва амалиёти архив иши ўрганувчи фан сифатида Маънавиятни ва тарихий хотирани тиклаш Ўзбекистонни суверен, хуқуқий демократик давлат сифатида ривожланиши ва мамлакатни халқаро хамжамиятга фаол интеграциясини таъминлаш учун Ўзбекистонда архив ишига алохида эътибор билан қаралмоқда. Чунки архивлар инсоният тарихини моддий сақловчи восита бўлиб, бугунги кунда халқимиз тарихи жамиятни ривожланиши учун ўлкан ахамият касб этади ва архивлар ўзида ёзма, илмий-техник, аудио-визуал, электрон маълумотларни сақланиши билан қимматбахо тарихий манба хисобланади. Шунингдек архивларда бугунги кунда халқ хўжалигига, фан тарихи, маданият, одамлар хақида мухим маълумотлар сақланмоқда. Ўзбекистон хукуматини архив ишига ажратилаётган эътибори “Ўзбекистон Республикасининг “Архивлар тўғрисида”ги қонуни”, Ўзбекистон Республикасининг Миллий Архив фонди тўғрисидаги қарор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 3 февралдаги № 49-сонли қарори Ўзбекистонда давлат архивларини бошқариш тизимини замонавий тузилишини белгилаб берди. Архив иши назарияси ва амалиёти (АИНА) архившунослик тушунчасига кирувчи асосий илмий фанлардан бири ҳисобланади. АИНА фанининг мақсади бўлажак архившуносларни архивлар тарихи, архивлар фаолиятини ташкил қилиш, архив хужжатларини йиғиш асосларини, архив материалларини сақлаш ва улардан фойдаланишга ўргатишдан иборат. Шунингдек фаннинг вазифаларидан бири талабаларни архив иши сохасида чуқур назарий билимларини эгаллаши, талабаларни хуқуқий норматив хужжатларни тўғри тахлил қилишни ва улардан архив иши амалиётида самарали фойдаланишга, архив хужжатлари ва архивда иш юритиш, архив этикаси қоидаларини ўргатиш хисобланади. АИНА фани доирасида архивни жамият хаётидаги роли, Республикамиздаги архив ишини бошқариш тизими, архивларни турлари, архив фондларини комплектлаш уни турларга бўлиш ва тизимлаштириш, архив аппаратларини илмий сўровномаларини ташкил қилиш, архив материалларидан фойдаланиш қоидаларини, архив муассасаларида иш юритиш каби билимларни ўрганилади. АИНА фанининг ўзлаштириш жараёнида талабалар қўйидагиларни билиши керак: -мамлакатимизда архив ишини бошқариш тўғрисидаги билимларни, архившуносликни илмий фаолиятини, архив иши назарияси ва амалаётини эгаллаши; -архив хужжатлари ва фондларини ўзига хос томонларини, хужжатларни экспертиза қилишни, архив материалларини хисобга олиш ва сақлашни, илмий сўровнома аппаратини тузишни ўзига хос томонларини, архив хужжатларини нашрга тайёрлашни, археография ва архив эвиристикасини ўрганиши; -архив терминларини асосларини, фондлаш асослари назариясини, қоидаларини, хуқуқий меъёрий хужжатлар мазмунини, архив фанларидаги адабиётлар билан ишлашни, хужжатларни экспертизасини ташкил қилиш тўғрисидаги кўникмаларни билиши; -бўлғуси мутахассис сифатида фандан фанни объектини фарқлай олишни, фанни функцияларини, ўрганилаётган фаннинг ёрдамчи тарихий фанлар билан ўзаро алоқасини оча олишни, архивда иш юритишни ривожлантириш кўникмаларига эга бўлиш, архив иши сохасидаги билимларни эгаллаши; АИНА фанининг ўрганиш объектлари қўйидагилар хисобланади: -қоғозга туширилган матнли хужжатлар; -илмий-техник ва кино фото хужжатлар; -ёзилган овозлар; - турли маълумот ташувчиларда сақланаётган микрофильмлар ва бошқа хужжатлар. АИНА фанининг предмети сифатида ҳужжатлар билан ишлашнинг қуйидаги тамойиллари (принциплари) ва услубларини қайд этиш лозим: Архивда сақланиши лозим бўлган хужжатларни саралаш усуллари ва принциплари; Хужжатларни тўлиқ сақланишини таъминловчи сақлаш хужжатлари; Хужжатларни мазмуни хақидаги ахборот тизимини яратиш; Хужжатларда маълмотларни хар томонлама ишлатишни ташкил қилиш; Архив муассасалари фаолиятини ташкил қилиш. Архив иши назарияси ва амалиёти фани бир нечта архившуносликка оид тармоқ фанлар билан боғлиқ, хусусан: архившунослик назарияси ва услубиёти; архив иши тарихи ва ташкил этилиши; археография; архив ҳуқуқи; архив атамашунослиги; архив статистикаси; автоматлаштирилган архив технологиялари. Архившунослик назарияси ва услубиёти соҳаси архившунослик фанининг асосий қисмларидан саналади ва унинг негизида архившуносликнинг назарий ҳамда услубий қонуниятлари билан бирга архив ишини ташкил қилишнинг назарий ва амалий масалалари мужассамланади. Архив иши тарихи ва ташкил этилиши соҳасида эса инсоният тараққиётининг турли босқичларида архивлар фаолияти ва архив ишининг юритилиши жараёнлари даврий ҳамда ҳудудий нуқтаи назардан ўрганилади. Навбатдаги соҳа археография бўлиб, у архив ҳужжатларини нашрга тайёрлашнинг қоида ва усуллари ҳақидаги архившунослик фанидир. Ҳар бир мамлакатда ва халқаро миқёсда архив ишини ташкиллаштиршнинг ҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилувчи архив соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳияти билан архив ҳуқуқи фани таништиради. Архившунослик фани ҳамда соҳасида қўлланилувчи айнан архив иши билан боғлиқ бўлган тушунчаларни талқин қилиш вазифасини архив атамашунослиги фани бажаради. Архив статистикаси фани архивлар фаолияти билан боғлиқ миқдорий кўрсаткичлар, шунингдек, соҳага оид динамик ўзгаришларни тадқиқ этади. Автоматлаштирилган архив технологиялари номли соҳасида архив идораларида қўлланилувчи техник воситалар ва жиҳозлар турлари ва улардан фойаланиш қоидалари, шунингдек, замонавий архивларда янги техника, электрон асбоблар билан ишлаш ҳамда уларни такомиллаштириш йўллари ўарганилади. Download 18.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling