Қасам ва унга тегишли масалалар


“Парвардигорингизнинг сизга ато этган неъмати ҳақида бошқаларга айтиб беринг” 2


Download 30.38 Kb.
bet2/8
Sana12.02.2023
Hajmi30.38 Kb.
#1192320
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мақола учун

Парвардигорингизнинг сизга ато этган неъмати ҳақида бошқаларга айтиб беринг” 2деган.
Демак, яратганнинг шунча неъматларига мушарраф бўлиб турган эканмиз, бунинг шукрини адо қилишимиз лозим бўлади.
Келажаги буюк давлатимизнинг чароғон йўлида ҳали қилиниши керак бўлган муҳим вазифаларимиз бисёрдир. Бунга имкониятлар ҳам етарли. Аммо, бу қулай имкониятлардан ҳар ким ҳоҳлаганича фойдаланмоқда. Кўпчилик шукрона келтириб, ҳидоят йўлидан кетмоқда. Баъзилар эса турли бузғунчи оқимларнинг пуч ғояларига алданиб, уларнинг ноғорасига ўйнаб залолат ботқоғига ботмоқда. Мўъминлик сифатига эга бўлган ҳар бир киши бундай адашган бандаларни ёмон йўлдан ўз вақтида қайтармоғи лозим.
Мўмин мусулмонларнинг бир бирига яхшилик қилиши иймон талабидир. Одамзод ҳаётга келибдики, яхшилик деб аталувчи боғнинг меваларидан баҳраманд бўлишни истайди. Яхшилик кўришни, ўзгаларга ҳам яхшилик қилишни ахлоқли, одобли инсонлар билан ҳамроҳ бўлишни орзу қилади. Демак, яхшилик энг аввало эзгу ниятли, дили пок одамларнинг дилидаги хушфеъллик туйғуларидан бошланади. Бундай инсонлар албатта ўз мақсадларига эришадилар. Одамлар орасидаги ўзаро муомала ҳам яхшилик нури билан ўралиши лозим.3
Сўз инсонга масъулият юклайди. Бу масъулиятни ҳис қилмаслик эса, сўзни жонсиз қилиб қўяди. Инсоният яратилгандан бери ҳукм сураётган қонуниятга биноан ўз сўзининг устидан чиқмайдиган киши субутсиз ҳисобланади, унинг рост сўзига ҳам ишонишмайди. Аммо субутсизнинг бир қуроли, бир суянган тоғи, бир ишонган нарсаси борки, салгина ишончсизликни сезиб қолса, шуни ишлатади. Гап қасам ҳақидадир. Бугунги кунимизда нега қасам бу қадар қадрсиз бўлиб қолди? Нега одамлар ҳуда-беҳудага қасам ичаверадиган бўлиб қолди? Оллоҳ таоло ўз китобида: “Ахир биз унга икки кўз, тил ва икки лаб (ато) қилмадикми?”4 дейди. Бундан кўриниб турибдики, тилни фақат ҳайрли сўзларда, яхши муомалаларда ишлатиш ва ёмон бадфеъл сўзларни, ёлғон қасамларни айтишдан сақланмоғимиз лозим.5
Қасам ичишлик шариати исломда жоиздир. Оллоҳ таоло Қуръони каримда:
Download 30.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling