Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

15.3. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми 
Ўзбекистонда 
кичик 
бизнес 
ва 
хусусий 
тадбиркорликнинг 
ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва тартибга солиш 
жаҳон амалиѐтидан келиб чиқиб ва республикамизга хос хусусиятларни 
ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Республикамизда кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни ривожланиши давлат томонидан бевосита
билвосита ва ташқи иқтисодий дастаклар асосида тартибга солинади. Бунда 
бевосита таъсир қилиш усулларига қонун ва бошқа ҳуқуқий-меъѐрий 
ҳужжатлар қабул қилиш асосида уларнинг фаолият юритиши қоидаларини 
яратиш киради. 
Давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни билвосита 
таъсир қилиш усулларига иқтисодий дастаклар ҳамда давлат имтиѐзлари 
орқали таъсир кўрсатиш киради. Иқтисодий восита, дастаклар орқали 
тартибга солиш ўз ичига солиқ тизими , давлат бюджети, пул-кредит 
тизимлари ҳамда нарх орқали тартибга солишни олади. Давлат имтиѐзларига 
қисман ѐки тўлиқ солиқдан озод қилиш, субсиядиялар бериш, кредит ва 
божхона имтиѐзлари ва бошқа имтиѐзлар киради. Ташқи иқтисодий 
усулларга тадбиркорларга қўшма корхоналар тузиш, ўз маҳсулотларини 
экспорт қилишга кўмаклашиш ва бошқалар киради
1
.
1
Қаранг: Арипов О. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга 
солиш. –Т.:‖Фан‖, 2012.-29-30-бетлар


303 
Давлатнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини 
тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашдан кўзлаган мақсади иқтисодиѐтнинг 
мутаносиб, барқарор ривожланишини, аҳолининг иш билан билан 
бандлигини таъминлаш асосида турмуш даражаси ва сифатини оширишга 
йўналтирилгандир. Давлатнинг бу борадаги асосий вазифалари қуйидаги 
расмда кўрсатилган (15.3.1-расм). 
Соғлом 
рақобат муҳитини 
шакллантириш ва унда 
тадбиркорларнинг тенг 
ҳуқуқлилигини 
таъминлаш
Иқтисодиѐтнинг 
ривожланишини 
олдиндан белгилаб 
олинган стратегик 
йўналишида давом 
эттириш
Ортиқча 
бюрократик 
тўсиқларни 
бартараф этиш
тадбиркорлик 
фаолиятини чеклаш ва 
салбий оқибатларга олиб 
келадиган давлатнинг 
ортиқча иштирокини 
қисқартириш
Тадбиркорлик 
фаолиятини амалга 
ошириш учун янада 
кулай шароитлар ва 
кенг эркинликлар 
яратиш

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling