Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


  12.2. Иқтисодий цикл ва инқирозларнинг келиб чиқиш сабаблари


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

 


224 
12.2. Иқтисодий цикл ва инқирозларнинг келиб чиқиш сабаблари 
Жами талаб ва жами таклиф, ишлаб чиқариш билан истеъмол, истеъмол 
ва жамғариш ҳамда даромадлар билан харажатлар ўртасида зиддият вужудга 
келганида ва бу зиддият кучайиб кетганида инқирозлар юзага келади. 
Мувозанатнинг бузилиши иқтисодиѐтда танг аҳвол, кризисга олиб келади. 
Кризис –бу мураккаб жараѐн. Унга турли жиҳатдан ѐндашиш мумкин. 
Кризислар турли-туман тарзда рўй берса-да, уларни умумий, ўхшаш 
томонларини назарда тутиб гуруҳларга ажратиш мумкин: 
1. Хўжалик тизимида мувозанатнинг бузилиши миқѐсига кўра, 
кризисларни умумий ҳамда айрим соҳаларда юз берадиган кризисларга 
бўлиш мумкин. Умумий кризислар бутун миллий хўжаликни қамраб олади, 
иккинчиси эса қисман, яъни айрим соҳалар ѐки тармоқларга хос танглик 
тарзида юз беради. Масалан, молиявий кризис — давлат молиясини чуқур 
тангликка тушиши. У сурункали бюджет тақчиллигида намоѐн бўлади. Энг 
ѐмони, давлатнинг чет эл қарзлари бўйича тўлов қобилиятини йўқотишидир. 
1929-1933 йили Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, 1998 йили 
Россия ташқи заѐмлар бўйича тўловни тўхтатишган. 1931 йили АҚШ ташқи 
қарзлар бўйича ҳамма тўловларни бир йилга муддатини узайтирган. 1998 
йили Индонезияда рўй берган молиявий кризис туфайли аҳоли жон бошига 
ишлаб чиқарилган ЯИМ 14,6%га пасайди. 
Пул-кредит кризиси. Мамлакатда пул-кредит тизимининг танг аҳволга 
тушиши бўлиб, бунда тижорат ва банк кредити қисқаради. Банклардан 
мижозлар ѐппасига ўз пулларини олишни бошлайдилар. Тадбиркорлар ва 
аҳоли нақд пул кетидан қувишга тушадилар. Акция ва облигацияларнинг 
курси, банк проценти тушиб кетади. Банклар синиб, ялпи банкротга 
учрайдилар. 
Валюта кризиси. Бунда миллий валютанинг обрўси тушиб кетади. Чет 
элнинг обрўли валюталари етишмайди. Банкда валюта захираси тугаб 
боради, миллий валюта курси тушиб кетади. Аҳолининг обрўли валюта 
кетидан қувиши аҳволни янада қийинлаштиради. Бунга ѐрқин мисол 
сифатида Аргентина ва Таиландда юз берган кризисларни кўрсатиш мумкин.
Биржа кризиси. Бу танглик биржада қимматбаҳо қоғозлар курсини 
бирдан тушиб кетиши ва уларда эмиссия қилишни қисқариши, фонд 
биржалари фаолиятидаги чуқур тушкунликда ифодаланади. 
Экологик кризис. Атроф-муҳитни, энг аввало, инсон саломатлигини 
йўқотиш, умрининг қисқаришига олиб келадиган даражадаги вазиятнинг 
вужудга келиши билан ифодаланади. У саноатни шиддатли тарзда ўсишига 
йўл қўймайди. 


225 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling