Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Ўзбекистонда иқтисодиѐтга инвестицияларни жалб қилиш
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
13.4.Ўзбекистонда иқтисодиѐтга инвестицияларни жалб қилиш
тенденциялари Ўзбекистонда инвестицион фаолиятни ҳуқуқий базасини яратиш ва давлат томонидан тартибга солиш мақсадида 1998 йил 24 декабрда «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-380-сонли «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган. Бу қонун мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилашга ва унинг иқтисодиѐтга инвестиция жойлаштириш ҳажмларини оширишга йўналтирилган. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-380-сонли «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонунига мувофиқ инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади: инвестиция фаолиятининг қонунчилик негизини такомиллаштириш; солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларини, солиқ ставкалари ва уларга доир имтиѐзларни табақалаштирувчи солиқ тизимини қўллаш; асосий фондларни жадал амортизация қилиш; нормалар, қоидалар ва стандартларни белгилаш; монополияга қарши чораларни қўллаш; кредит сиѐсати ва нарх белгилаш сиѐсатини ўтказиш; 253 ерга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартларини белгилаш; инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш механизмларини белгилаш; Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши мониторингини юритиш. Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилади 1 . Ўзбекистонда инветорларнинг фаолиятини давлат томонидан қўллаб- қувватлаш чора-тадбирларининг кўрилиши оқибатида 2017 йилда иқтисодиѐт ва ижтимоий соҳаларга барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 60719,2 миллиард сўмлик инвестициялар асосий капиталга киритилган (доллар эквивалентида 11,9 млрд.долл.),ѐки 2016 йилга нисбатан 107,1%ни ташкил қилган (қаранг:13.4-1-расм). Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling